Апрелнинг бошланиши олдидан “Наврўз”га аталган тантанали анжуман
бўлиб ўтган бўлса, апрель ойидаги тадбир ҳам гавжум, ҳам тантанали
руҳда ўтди.
Бу сафарги анжуманга Андижон давлат университети талабаларининг
келиб қўшилиши, Эъзоз ансамблидан Маҳаммаджон Юсуповнинг анжуманда
қатнашиб шоирлар Ғани Мажид ва Қиличбек Охунов шеърларига ўзи
басталаган қўшиқларни ижро этиб бериши анжуманни анча қизитди.
Бу анжуманга анчадан бери келолмай қолган Иброҳимжон Аҳмедов ўзи
янги нашр эттирган китобини тарқатиши, Комилжон Фармоновнинг қизининг
янги китобини тақдим этиши кўпчиликни илҳомлантириб юборди.
Анжуманда раислик қилувчи Ғани Мажид бу ойда Олтинкўл туманидаги
10-умумтаълим мактабида клубнинг янги шаҳобчасини ташкил этилганини
бунга масъул қилиб ёш ижодкорлардан Ҳамида Турғунова тайинланганини
эълон қилди.
Суратда ёш шоиралар устозлари Ғани МАЖИД билан
Бу анжуманга бирданига университетдан янги уч талаба, Андижон
педагогика коллежидан икки ижодкор ва Андижон туманидан 17-умумтаълим
мактабидан бир ижодкор қиз келиб қўшилиб анжуман янада қизиқарли тус
олди.
Шунингдек раис жамоа бўлиб чиқариш режалаштири-лаётган тўпламнинг
ҳолат ҳақида ҳам ахборот берди. Тўпламга берилган олтида ижодкорнинг
материали етарли эканини қолганлар камчиликларни тезроқ олиб келишларини
сўради.
“Эъзоз” ансамбли ҳам Андижон адабий гурунгининг бир бўлаги бўлиб ташкил этилган.
Ғани Мажид Эъзоз ансамблида режалаштирилаётган ишлар ҳақида тўхталиб
вилоят ҳокимиятига режалаштирилаётган корхоналарга концерт бериш учун
рухсат сўралган хат киритиб юборилгани ва ансамбл аъзолари ёзги
концертларга астойдил тайёрланишаётганини айтди.
Суратда: (ўнгдан чапга )
камина, Бир неча йил вилоят қўғирчок театри рахбари бўлган Одилжон
Худайбердиев, шоир ва носир Ғани МАЖИД, Қиличбек Охунов ва Иброҳимжон
Ахмедовлар – Орифжонлар хонадонида…
Бу кунги режага кўра гурунг аъзоси тадбиркор шоир Орифжон Мелиевнинг 60 йиллик юбилейи нишонланиши керак эди.
Бу суратда: чапдан
Сухайлий домла, шоир Фарид Усмон, ёзувчи Абдусалом Исаков, халқаро
АХМАД ЯССАВИЙ мукофати совриндори театршунос олим Толибхожи Хамидхожи
ўғли ва адабиётшунос олим Нурмухаммад Тожибоев Орифжонлар хонадонида…
Режага кўра анжуман қатнашчилари гурунгдан кейин тўғри Орифжон
Мелиев хонадонига йўл олдилар ва у жойда тантанали анжуман ўтказдилар.
Бу анжуманни шоир ва носир Фарид Усмон очиб, олиб боришни гурунг аъзоси Дурбек Қўлдашевга топширди.
Юбилярни табриклаб Маҳаммаджон Юсупов юбиляр шеъри билан ўзи
басталаган қўшиқни ижро этган бўлса, Ғани Мажид юбилярга атаб табрикнома
шеър ўқиб унинг янги шеърий тўплам билан, таваллуд куни билан
табриклади.
Таниқли режисёр ва Эъзоз дастасининг раҳбари ва сухандони Одилжон
Худойбердиев ҳажвий чиқиш қилиб барчанинг юзига табассум улашди.
Битта анжуманда бир кунда шунча янгилик бўлиши иштирокчиларнинг руҳини бениҳоя кўтариб юборди.
Куйидаги суратлар анжуманнинг мушоира қисми ва тантанали юбилей қисмидан лавҳалардир.
Бу суратларнинг ўзи ҳам кўрган кишида гурунгнинг нақадар ривожланиб бораётгани ҳақида яхшигина таассурот қолдирса керак.
Комментариев нет:
Отправить комментарий