Она
ғанимат.
Тирикчилик
фикринг олса,
Меҳрсизлик соя солса,
Онанг эсдан
чиқиб қолса,
Бурчинг адо этолмайсан.
Ақлинг олган гўзал
малак,
Каби дилдор йўқдай бўлак,
Йўлларингда бўлар халак,
Меҳр нурин сезолмайсан.
Боланг кўриб айтар
тилак,
“Ўригидан ширин данак”
Бўлмай қолди энди керак,
Кўнглини бир ололмайсан.
Уйинг осмон гумбазида,
Қаср мисол теграсида.
Муштипаринг кулбасида,
Дил ойнасин чертолмайсан.
Она билсанг улуғ неъмат,
Кўрсатдингму? Бирор ҳиммат.
Зоя кетди умр ғанимат,
Дийдорини кўролмайсан,
Изин кўзга суролмайсан.
Комментариев нет:
Отправить комментарий