Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 4 июля 2017 г.

Мухаммад Юсуф

         ҚАЕРГА КЕТДИНГИЗ,
          МУҲАММАД ЮСУФ?!

 Барчани армонда чунон қолдириб.
Дилларга туганмас ўтлар солдириб,
Шу ўтни тобора  а в ж   олдириб,
Кўзларни йўлларда хамон толдириб,
Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
             Шеърият мулкида боғбон эдингиз,
             Узоққа йўл олган сарбон эдингиз.

             Назмда энг ширин забон эдингиз,
             Бу фоний дунёда мезбон эдингиз,
             Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
Наҳотки йўқолди ҳушвақт чоғлар,
Булбулдан айрилди гулзору боғлар!
Тебраниб, ларзага келди..ку тоғлар,
Дилларда қолди..ку аламли доғлар,
Қаерга кетдингиз Муҳаммад Юсуф?!
           Ариқлар бўйида ялпизлар йиғлар,
           Гўзал жононалар, ҳур қизлар йиғлар.
           Тунлари осмонда юлдузлар йиғлар,
           Муҳлислар кеча...ю, кундузлар йиғлар,
           Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
Лолақизғалдоқлар кўз ёш тўкади,
Диллар ғам...аламдан юз бор чўкади.
Муштарийлар бугун қаддин букади.
Юраклар ларзада, чокин сўкади.
Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
             Шаънингизга минглаб шеърлар битилди,
             Юз...юзлаб шогирдлар пишиб, етилди.
             Номингиз беҳисоб  м а д ҳ   этилди,
             Алам, изтироблар ичга ютилди,
             Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
Элга таратдингиз нуру зиёни,
Кўзга илмадингиз балки рўёни.
Ҳасратда қолдириб фоний дунёни,
Суҳайлийдек дўсту булбул гўёни,
Наҳот тарк этдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
                     .............................
                                   С У Ҳ А Й Л И Й
                               (Қоражон ҚОДИРОВ)

                                      А н д и ж о н                        

Комментариев нет:

Отправить комментарий