Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 5 августа 2016 г.

томоқ оғриғига...

ТОМОҚ ОҒРИҒИНИ 10 ДАВОСИ:


1. Мармарак (шалфей) ажойиб антисептик ва яллиғланишга қарши воситадир. 1 ош
қошиқ қуритилган мармаракни 1 пиёла қайноқ сувда 10 дақиқага дамлаб, сўнг сузиб
олинг. Дамламага 1 ош қошиқ асал солиб, бироз совигач,
томоғингизни чайинг. Кун
давомида 3-4 марта ғар-ғара қилсангиз, яхши натижага эришасиз.

2. 1 пиёла қайнаб совуган сувга 1 чой қошиқдан олма сиркаси ва асал солиб, кам-
камдан кун давомида 3-4 марта ичинг.

3. 1 чой қошиқдан чаканда мойи ва алоэ шарбатини аралаштириб, оз-оздан шимиб
юрсангиз ҳам, оғриқдан осон халос бўласиз.
4. Дори ичмайман деб хархаша қиладиган болалар учун фойдали ўсимликлардан
хўразқанд тайёрлаб беришингиз мумкин. Бунинг учун 300 гр. асал, 1 чой қошиқ
занжабил (имбирь) толқони, ярим ош қошиқ лимон шарбати керак бўлади. Асал ва
занжабил толқонини идишга солиб, паст оловда икки соат давомида қайнатинг. Қиём
тайёр бўлганини текшириш учун бир томчисини совуқ сувга томизиб кўринг.
Маромига етган бўлса, лимон шарбатини ҳам солиб, тайёр аралашмани сариёғ
суртилган қолипчаларга қуйиб чиқинг ва олиш осон бўлиши учун тишкавлагич суқиб
қўйинг.
5. Тенг миқдорда ун, хантал ва асални аралаштириб, хамир ҳолига келтирамиз,
сўнг томоққа қўйиб, устидан сочиқ билан ўранг. Бундай муолажани 2-3 кун давомида
қилиш мумкин.

6. Бир нечта анжир қоқини 200 гр. сутда қайнатиб ичиш ҳам томоқни юмшатиб,
балғам ажралишига ёрдам беради.

7. Самарали ва фойдали усуллардан яна бири ингаляция бўлиб, уни тўғри
бажарсангиз, томоқ оғриғидан тез халос бўласиз. Демак, идишга сув солиб, икки дона
картошкани паррак қилиб кесинг ва шу сувда қайнатинг. Сўнг унга 1 ош қошиқ
ичимлик содасидан солиб, оғиз орқали нафас олинг. Ингаляция учун энг нормал
ҳарорат 80-90 даража бўлиб, бундан иссиқ буғда томоғингиз куйиши мумкин.
Ёдингизда бўлсин, ҳиқилдоқ, томоқ, нафас йўллари, бронхларни даволаш учун оғиз
орқали нафас олиб, 2 сониядан сўнггина уни чиқариш фойдали. Тумовда эса бурундан
нафас олган мақсадга мувофиқ. Ингаляциядан сўнг бир соат давомида ичимлик ичиш, овқатланиш ва чекиш ҳаракатларингизнинг самарасини кесади.

9. Седанали дамламалар ҳам томоқ оғриғида яхши фойда беради. Айниқса,
иммун тизимини ҳимояловчи маҳсулот сифатида седана мойини салатларга қўшиб
тановул қилиш ҳам тезроқ соғайиб кетишингизни таъминлайди.

10. Кечқурун 1 дона турп ёки шолғомнинг ичини ўйиб, 1 ош қошиқ асал солиб қўйинг.
Эртасига кун давомида ҳосил бўлган шарбатни 1 ош қошиқдан ичсангиз, тезда

шифо топасиз. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий