Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 3 августа 2016 г.

ойбек мақсудов


ЯШНАЙВЕРСИН  ЎЗБЕКИСТОНИМ!


Ўзбекистон менинг она Ватаним,
Бағрида ўсмоқда ўзбегим маним,
Тупроғи олтиндир, гўзал чаманим,
Гуллаб яшнайверсин Ўзбекистоним!

Дастурхон бошида қилар дуолар,
Маслаҳат берарлар бизга боболар,

Уруш бўлмасин дер нурли момолар,
Гуллаб яшнайверсин Ўзбекистоним!

Боболар дуоси бўлиб ижобат,
Мустақил бўлдик биз қон тўкмай фақат,
Буюк ҳам бўламиз кун келиб албат,
Гуллаб яшнайверсин Ўзбекистоним!

Халқпарвар отамиз--юртбошимиз бор,
Кўрди элим бу кун бешта беш баҳор,
Доимо юксалиш қатъийдир қарор,
Гуллаб яшнайверсин Ўзбекистоним!
Ойбек  МАҚСУДОВ,
“Нафосат” ижодкорлар клуби аъзоси.


Комментариев нет:

Отправить комментарий