Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 17 августа 2016 г.

ойбек мақсудов

ВАФОДОР  АЛЛОҲ


Бу дунё ажойиб, ғаройиб дунё,
Дўстим деганинг ҳам қилмайди вафо,
Сиринг очар бир кун гар қилсанг хато,
Сенга вафо қилар ягона худо.


Билмадим, ким дўстдир, ким эрур душман,
Дўстнинг ҳам иши йўқ дил дардинг билан,
Дардимни мен бу кун йиғлаб айтаман,
Сенга вафо қилар ягона худо.

Мард дўстим қилса гар номарднинг ишин,
Йиғладим Аллоҳга мен ёзу қишин,
Топмадим дунёда дўстона кишин,
Сенга вафо қилар ягона худо.

Юрак дардларимни бир Аллоҳ билур,
Хатоларимни ҳам Ўзи кечирур,
Жазоларим менга имтиҳон бўлур,

Сенга вафо қилар ягона худо.

Комментариев нет:

Отправить комментарий