Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 9 марта 2017 г.

юрак...

🍀Тасодифга тайёр бўлинг🍀

Албатта, барчамиз иссиқ жонмиз, қаерда қандай ҳолатга тушамиз, уни ҳеч ким айта олмайди. Айниқса, кўча-кўйда ёки танишлар орасида тасодифан бўлиб қоладиган ҳодисаларда, одам ўзини бошқара олиш керак. Масалан, тўсатдан кимдир сиздан ёрдам сўраб қолса, сиз шифокор эмасман деб қараб туравермайсиз, албатта, тоғрими?!. Кекса ёшли одамларда кўп учраб турадиган касалликлардан  мия склерози ёки мия гипертониясининг оғир шакли билан касалланган бемор сиздан ёрдам сўради.
Сиз нима қилган бўлардингиз?
Билмайсизми?! Унда қуйидагиларни ўқиб олинг, ахир ҳаёт
тасодифларга тўлаку.
Биринчи навбатда, қон босимини ўлчаш зарур. Агар махсус аппарат бўлмаса, томир уришини ўлчаб кўриш мумкин: юқори қон босими – зўриқиш пулси (бир дақиқада 90 та зарбадан юқори), кам қон босими – тинчланиш пули (бир дақиқада 60 та зарбадан кам).
Инсултни тез аниқлашга ёрдам берадиган тест ўтказинг:
– бемордан кулишини, тишларини кўрсатишини сўранг. Инсултда табассум зўриққан (иржайишга ўхшайди) ёки сохта бўлади;
– бемордан кўзларини юмиб, қўлларини кўтаришини ваш у ҳолатда 10 сония сақлашини сўранг. Инсултда мушаклар заифлашади;
– бемордан бирорта жумлани такрорлашини сўранг. Нутқ бузилиш инсут учун хос.
Агар қон босими юқори бўлса, беморга қуйида саналган моддалардан бирини беринг: папазол,  но-шпа, клофелин, изобарин, аделфан. Энса ва курак остига ёки болдирга 4 5 дона хантал қоғоз (горчичник) қўйиш фойдали. Оёқлар учун иссиқ ванна қабул қилиш ҳам ёрдам беради: ярим челак сувга 2 ош қошиқ хантал. Енгил ҳолатларда массаж билан кифояланса бўлади. Массажни пешанани айланма ҳаракат билан уқалашдан бошланг. Энса, чаккага ўтинг. Бошнинг тепаси – елка, тиззага ўтинг.

Лекин, бундай ҳолга тушмаслигингизни хоҳлайман!


Омон бўлинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий