ҚОВОҚ ЁҒИНИНГ 10 ФОЙДАСИ
1. ҚАБЗИЯТДА
Наҳорга 1-2 чой қошиқ қовоқ ёғи ичилади. Бавосилда эса
пахтани қовоқ ёғида намлаб, тапмон сифатида уйқуга ётишдан олдин қўллаш мумкин.
Ҳар иккисида ҳам муолажа давомийлиги 14 кун.
2. ЦИСТИТ
Хасталик хуружлари, жинсий аъзолар яллиғланиши ҳамда сийдик
йўлларидаги инфекцияларга қарши кунора кунига уч маҳал 8-10 томчидан қовоқ ёғи
қабул қилинади.
3. АТЕРОСКЛЕРОЗ ҲИМОЯСИ
Шунингдек, бирор операциядан кейинги дармондори ўрнида ҳар
2-3 кунда бир марта эрталаб 1 чой қошиқ қовоқ ёғи истеъмол қилиш фойдадан холи
бўлмайди.
4. МЕЪДА ФАОЛИЯТИ
Ошқозон яраси, гастрит ҳамда 12 бармоқли ичак яралари ҳуруж
қилганида овқатдан бир соат олдин 1-2 чой қошиқ қовоқ ёғи ичиш лозим.
5. ҚОРИН ДАМ БЎЛИШИ
Қоринда оғирлик пайдо бўлиши, жиғилдон қайнаши тез-тез
кузатилаётган бўлса, кунора 1 чой қошиқ қовоқ ёғидан ичиб туринг.
6. ТЕРИ КУЙГАНИДА
Жароҳатланган тери юзасига қовоқ ёғи суртиш ёки ёққа
ботирилган докада компресс қилиш фойда
беради. Ёғли боғламни ҳар 12 соатда алмаштириб туриш лозим. Агар тери юзасига
суртилса, ҳар 8-10 соатда муолажа такрорланади.
7. ТЕРИДАГИ ЧАНДИҚЛАР
ҳашарот чақиши, ҳуснбузар, тери тошмалари ҳамда йирингли яра
ўрнида қолган чандиқларни кетказишда қовоқ ёғидан суртиб қўйсангиз кифоя. Ёғ
суртаётганда терига аста сингдириб, айланма ҳаракатлар билан уқаланг.
8. ОҒИЗ ВА ТОМОҚ КАСАЛЛИКЛАРИ
Ярим стакан қайнатиб илитилган сувга 1 чой қошиқ қовоқ ёғини
аралаштиринг. Аралашма билан оғиз ва томоқ ғарғара қилинса, йўтал, оғриқлар,
стоматит ҳамда милк яллиғланишларига даво бўлади. Муолажа давомийлиги 3-5 кун.
9. КОСМЕТОЛОГИЯДА
Юз териси қуруқлашганида қовоқ ёғини муаммоли соҳага суртиб,
30-40 дақиқага қолдиринг. Сўнг нам салфетка ёрдамида артиб олинг. Қовоқ ёғи
терини намлантириб, қуруқлашиш аломатларини бартараф этади.
10. СОЧ ТЎКИЛИШИДА
Бироз намланган соч илдизига қовоқ ёғидан суртиб, енгил
уқаланг. 15-20 дақиқадан кейин эса илиқ сувда чайиб оласиз. Муолажа бир ҳафтада
2-3 марта такрорланиши мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий