Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 3 марта 2017 г.

чор девон

Добавьте подпись

Алишер 15-16 ёшлигидаёқ унинг шеърлари Ҳирот, Машҳад, Астробод ва бошқа шаҳарларда шуҳрат қозонади. Мантиқ, фалсафа, риёзиёт (математика) каби фанлар билан шуғулланади. Айни вақтда туркий ва форсий тилларда гўзал ғазаллар битиб, 15-16 ёшлигида эл орасида “зуллисонайн” шоир (“икки тил эгаси”) сифатида танилади. Алишер туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус
қўяди.Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.
 Навоий Машҳадда Саййид Ҳасан Ардашер (икки улуғ зот ўртасидаги бу дўстлик Саййид Ҳасан Ардашер умрининг охиригача яъни 33 йил давом этган), Паҳлавон Муҳаммадлар билан танишиб яқин дўст бўлади. Навоий уларга бағишлаб “Ҳолати Саййид Ҳасан Ардашер”,“Ҳолати Паҳлавон Муҳаммад” каби адабий-биографик асарлар ёзади.

Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди.Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.

 Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади. Ўзининг иқтидори, қобилияти билан тез орада обру ва эътибор қозонади.Бу даврда Самарқанд Ҳиротдан кейин иккинчи йирик илмий-маданий марказ ҳисобланар эди. Алишер бу ерда машҳур олим Хожа Фазлуллоҳ Абулайсдан сабоқ олар ва унга фарзанддек бўлиб қолган эди. Вафоий тахаллуси билан шеърлар битган Самарқанднинг маърифатпарвар шоири Аҳмад Ҳожибек уни ўз ҳомийлигига олиб, моддий ва маънавий ёрдам беради. Самарқанд Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади.

1469 йили Навоий дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади. (“ҳилол”- янги чиққан ой демакдир.)

А.Навоий 1472-1476 йилларда 1-шеърий девони “Бадое ул-бидоя”, 1486 йилда 2-девони “Наводир ун-ниҳоя”ни яратди.

1498-1499 йилларда у ўзбек тилида ёзган ҳамма шеърларини яхлит бир девон ҳолида тўплаб, 4 қисмдан иборат “Хазойин ул-маоний”(“Маънолар хазинаси”) деб ном  беради.  Бу девон халқ орасида “Чор девон” деб ҳам аталади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий