БАҲОР
Борлиқ
яшил рўмолин ўрар,
Дилда
ҳислар ура бошлар ниш.
Баҳор
келишини дил истар,
Ҳали
кетиб улгурмасдан қиш.
Бизни
борлиқ этади мафтун,
Уйғотар
ҳар дарахтни шамол.
Гўё замин
эгнига гулгун,
Кўйлак
кийган бир гўзал аёл.
Шамол
ўйнар шўх варракларни,
Тоғ учига
қочиб кетди қор.
Меҳр
тўлган ҳар юракларни,
Эзгуликка
тўлдирар такрор.
Комментариев нет:
Отправить комментарий