Бизни Аллоҳ бир яратди ўй-хаёл дунёси ичра,
Анбари мушкин таратди ўй-хаёл дунёси ичра.
Ҳусн мулкида топилмас нисбатинг, ойдек юзингга
Дилни жодулаб қаратди, ўй-хаёл дунёси ичра.
Қай риёкор дарсини олган экан қалбинг қачонким -
Гоҳ суйиб, гоҳ чоҳга отди ўй-хаёл дунёси ичра.
Рашкдин сўз очасан, соғинч сўзи бегонамас, лек
Ҳисларинг тош мисли қотди, ўй-хаёл дунёси ичра.
Чарчадим, бас, тоқатим етмас риёкорлик ёмон деб,
Уфқига Хуршида ботди, ўй-хаёл дунёси ичра…
ХУРШИДА. 2017 йил, 10 март.
Комментариев нет:
Отправить комментарий