☝️ТЕРИДАГИ ДОҒЛАРГА ТАВСИЯЛАР...
1⃣ Қизил пиёз уруғидан бир чой қошиқ олинадида,
икки стакан сувда паст оловда 5 дақиқа қайнатилади,
совигандан сўнг докадан сузилади, кейин сувидан
танадаги доғли жойларга суртилади. Муолажа камида
бир ҳафта давом эттирилса, доғлар кетиши керак.
Агар пиёз уруғини туз билан қўшиб ишлатса,
сўгалларни кетказади.
2⃣ Тактак ўтидан (ёввойи арпа ўти) тайёрланган
дамлама билан доғли жойлар, тактак уни билан 3-4
кун сепкил, темираткилар ювилади (1 чой қошиқ
тактак уни 200 мл қайноқ сувга).
3⃣ Бақлажондан сиқиб олинган сув танадаги ёки
юздаги доғ-у яралардан қолган жойларга суртилса,
уларни кетказади.
4⃣ Тана ва юз доғини кетказиш, рангини чиройли
қилиш учун нўхат, илитилган тухум, гўшт сели,
хушбўй шароб истеъмол қилиш ҳамда анжир ейиш
тавсия қилинади.
5⃣ Ҳар куни крахмал қатронини сух билан суртиш ҳам
кўпинча юзни тозалаб, тиниқ қилади.
6⃣ Ибн Сино инсон танасидаги ва юзидаги доғларни
кетказиш учун пиёзнинг уруғини янчиб ун қилиб,
хамир қориб, доғли жойларга суртган.
7⃣ Хом лавлаги суви билан юзингизни артсангиз,
юздаги доғлар, сепкиллар кетади.
8⃣ Петрушка ўтидан лосьон тайёрлаш учун 200 гр
петрушкани майдалаб тўғраб, устига бир литр қайнаб
турган сувни қуйиб, 2-3 соат димлаб қўйинг, кейин
сузиб, музлатгичда сақланг.
Ҳар сафар юзингизни
ювганингиздан кейин шу дамлама билан артсангиз,
юзингиз териси майин ва оппоқ бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий