Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 28 марта 2017 г.

эснаш касалликми?...

🍀Эснаш касалликми?🍀
Эснаш рефлектор нафас акти бўлиб, бу оғизни катта очган ҳолда нафас олиш ва нисбатан тез чиқаришдир, мазкур жараёнда ўзига хос овоз ҳам ҳосил бўлади. Кўпгина сут эмизувчиларда чарчаганда, юрак ва томирлар иши ёмонлашганда, дим хонада бўлганда, шунингдек, уйқучанликда эсноқ кузатилади.

Маълумки эснаш жудаям «юқумлидир». Киши эснашдан ҳечам ўзини тутиб туролмайди
, агар суҳбатдоши ҳозиргина эснаган бўлса.
Мутахассислар фикрига кўра, мазкур ҳолатни инсонларга бир-бири билан мулоқот қилишга ёрдам берадиган ижтимоий эмпатия (бировнинг ҳиссий ҳолатига ҳамдардлик)нинг ўзига хос тури билан тушунтириш мумкин. Инсонда биринчи эснаш тўрт-беш ёшларда, атрофдаги одамларнинг ҳиссиётларини интерпретация қилиш тажрибасини ўзлаштирганда пайдо бўлади.

Италиядаги Пиза университети мутахассислари Осиё, Шимолий Америка ва Европадан 109 нафар кўнгиллилар орасида текшириш ўтказишди. 480 та эснаш хуружлари таҳлил қилинди. Экспертлар аниқлашдики, эснаш «юқумлилигининг» бош омили «контактланувчилар» орасидаги мулоқот экан. Энг «юқумли» эснашлар оила аъзолари орасида кузатилган, текширилувчиларнинг деярли ярми оила аъзосининг кетидан кучли эснаш хоҳишини билдиришган. «Юқумлилик» бўйича рўйхатда кейинги ўринда турувчилар дўстлар экан – 25 фоиз. Кейин танишлар – 12,5 фоиз, нотаниш одам кетидан эснашни хоҳлаганлар 10 фоизни ташкил қилишди.
Айтиш керакки, эснашнинг одамга ўзига хос фойдали жиҳатлари ҳам бор. У чарчоқни енгишга, руҳий юкни камайтиришга, ўпкадаги ҳавони янгилашга ва мияни «совитиш»га ёрдам беради. Аммо узундан-узоқ эснаш бош миянинг кислород танқислигига дучор бўлганини ва айрим хасталиклар ривожланаётганини билдириши мумкин. Қизиғи, эснашнинг сабаби борасидаги гипотезаларнинг бирортаси ҳам шу кунгача тўлиқ исботини топмаган.

Олимларнинг таъкидлашича, эснаш тезроқ ухлашга кўмаклашмайди, аксинча уйқуни қочириб, организмни тетиклаштиради. Мутахассислар учувчи-синовчилар ва парашютчиларни кузатиб, масъулиятли парвоз олдидан уларнинг эснаш бошлашига эътибор қаратишган. Одатда кучли ҳиссий зўриқишда, хавфли вазиятларда ўз-ўзидан одамнинг нафаси ичига тушиб кетади. Шунингдек, бундай ҳолатларда яна бир механизм – эснаш рўй бериши мумкин. Чуқур нафас олиш қонни кислород билан бойитади, бу кислород мияга етиб боради ва қатъий ҳаракатга тайёрланишда унга ёрдам беради.
 «Eснаш нафақат зерикиш ёки уйқунинг, мия ҳароратини мувофиқлаштирувчи мураккаб операциянинг белгиси ҳамдир», дейишмоқда америкалик мутахассислар. Ню-Ёрк штати университети профессори Эндрю Геллапнинг фикрича, одам мияси компютерга ўхшайди: «қизиб кетса», у ёмон ишлай бошлайди, шунда эсноқ босиб, миянинг қон билан таъминланиши яхшиланади, унга нисбатан совуқ ҳаво етиб боради. Натижада мия фаолияти жадаллашади.

Эснаш пайтида энг кўп жағ мушаклари зўриқиб, улар тўғридан-тўғри кўрувга таъсир ўтказади. Олимларнинг айтишича, бруксизмга чалинганлар, яъни уйқусида тишини ғижирлатадиганларга эснаш фойдали экан.
ш фойдали экан.

Комментариев нет:

Отправить комментарий