Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 11 марта 2017 г.

буйракда тош бўлса

Буйракда тош бўлса.

Бунинг учун 0,5 килограмм хурмо ювилиб, ўртасидан бўлинади ва ичидаги уруғи алоҳида ажратиб олинади. Сўнг уруғ 1,5 литр сувга солиниб, 20 дақиқа паст оловда қайнатилади. Тайёр дамламани 1 ой давомида кунига ярим пиёладан бир маҳал қабул қилиш тавсия этилади.
Шунингдек, зайтун ёғини 3 ҳафта давомида кунига 1 ош қошиқдан бир марта ичиш буйракдаги тошларни туширишда
асқотади.
Буйракни тошлардан тозалашда маккажўхорининг попугини қўлласа ҳам бўлади. 15 дона маккажўхори попуги ажратиб олинади. Сўнг 1 литр сувга солиниб, 20 дақиқа давомида қайнатилади.
Тайёр малҳамни кунига 3 маҳал нонуштадан кейин 1 ош қошиқдан 3 ҳафта давомида ичиш тавсия этилади. Агар дамламанинг фойдасини сезсангиз, 10-15 кундан кейин муолажани такрорлашингиз мумкин.

Оғриқ қолдирувчи дорилардан неча кун давомида фойдаланиш мумкин?

Бундай дори воситаларини узоғи билан уч кунгача қабул қилиш керак. Бу вақтинча ёрдам беради. Бемор айни кунлар орасида оғриқ манбасини аниқлаш учун шифокор қабулига бориши шарт.

Ўзбошимчалик билан дори танлаш…

Ҳар доим дори сотиб олаётганда, уни шифокор йўлланмаси билан ёки рецептсиз бериладиган дориларни олий маълумотли фармацевт тавсиясига кўра танлаш керак. Акс ҳолда, масалан, ошқозонида яраси бор одам нотўғри дори ичиши оқибатида яра очилиб қон кетиши, бир касал устига иккинчиси келиб чиқиши мумкин.

Мутахассис кўрсатмасисиз дори ичиш, бу осмондан парашютсиз сакрагандек гап.

Қайси дориларни овқатдан олдин, қайсиларини овқатдан кейин қабул қилиш керак?

Ҳар бир дори воситасини ичидаги қўлланмасига кўра қабул қилиш муҳим.

Таблеткалар, капсулалар овқатдан кейин, ичакда эрийдиган дорилар овқатдан бир соат олдин ичилади.
Кетма-кет икки-учта дорини қабул қилиш қандай оқибатга олиб келиши мумкин?

Ҳар бир дорини қабул қилиш орасида албатта, камида 10-15 дақиқа вақт ўтиши шарт. Ахир, ҳар бир дори воситасининг таркиби турлича. Улар беморга зарар етказмаслиги учун ҳам орадан вақт ўтиши лозим.



Комментариев нет:

Отправить комментарий