Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 8 марта 2017 г.

отамни онамни


Дунёлар арзимас, ширин сўзига,
Томчи ёш тўлмасин нурли кўзига.
Сўраса жонимни бергум ўзига,
Отамни, онамни асра Худойим.
Ҳеч кўрмай, волидам кўзда ёшини,
Эгмасин падарим мағрур бошини.

Ҳалолдан едим мен берган ошини,
Отамни, онамни асра Худойим.
Бахтимни кўрсинлар қувончга тўлиб,
Қўллари Дуода, юзлари кулиб.
Бу дунё тургунча турсин бор бўлиб,
Отамни, онамни асра Худойим.
Гар кулсам билингки, қувончим улар,
Йиғласам ёнимда юпанчим улар.
Интизор йўлимга, таянчим улар,
Отамни, онамни асра Худойим.
Бойлигим отамдир, отам давлатим,
Меҳр-у саҳоват, менинг савлатим.
Онамнинг пойлари дедим жаннатим,
Отамни, онамни асра Худойим

Комментариев нет:

Отправить комментарий