Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 16 марта 2017 г.

сизга қайси микроэлимент етишмияпти?..

Сизга қайси микроэлемент етишмаяпти?

Одам организми учун витаминлар қанчалик зарурлигини ҳаммамиз биламиз. Лекин вужудимиздаги бутун аъзолар ҳамда тизимларнинг рисоладагидек ишлаши учун макро- ва микроэлементлар ҳам зарурлигини унутманг. Чунки саломатлигимиз ана шу митти «ғиштлар»дан бунёд бўлади.
 Хотира ва диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар, ёмон кайфият, сурункали касалликлар – буларнинг бари истеъмол қилинаётган таомларда макро- ва микроэлементларнинг етишмаслигидан келиб чиқиши мумкин. Минерал моддалар билан қувватингиз кескин
ортмаса-да, танадаги бирортаям алмашинув жараёни уларни кечмайди.
«Ҳаётимиз металлари»
Баъзида уларни минераллар деб ҳам атаймиз, аслида бу унчалик тўғир эмас. Чунки геологияда кристалл тузилишга эга тоғ жиснлари худди шундай аталади. Макро- ва микроэлементлардан эса тоғлар эмас, танамиз тўқималари ташкил топади. Билмасангиз, билиб қўйинг: Менделеев даврий жадвалидан жой олган 106 элементдан 81 таси одам организмида ҳам бор. Шундан қуйидаги 12 таси вужуд шаклланишида иштирок этгани учун тузилмавий элементлар деб аталади: углерод, кислород, водород, азот, кальций, магний, натрий, калий, олтингугурт, фосфор, фтор ва хлор. Улар макроэлементлардир ва бизга ҳар куни, бир неча миллиграммдан бир неча граммгача керак. Демак, улар билан танишамиз! 
  Кальций – энг муҳим макроэлементлардан бири, ўсиш ва суяк тўқимасининг мустаҳкамлиги учун керак. Агар кальций танқислиги витаминлардан D, С ва В (гуруҳидагилар) етишмаслиги билан баробар кузатилса, болаларда рахит ривожланади, катталарда эса скелет ҳамда тиш мустаҳкамлигига путур етади, юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлиши эҳтимоли кучаяди. Қориндаги спазм, қўл ва оёқларнинг тортишиши, бўғимлардаги оғриқ кальций камлигининг илк белгиларидир. Сут ва сут маҳсулотлари кальцийга бой.
  Магний ҳам кальций сингари суяк тўқимаси таркибига киради, шунингдек, мушак ва нерв тизимини мустаҳкамлайди. Унинг етишмаслиги руҳий тушкунлик, тез чарчаб қолиш, мушаклардаги ҳолсизликка сабаб бўлади. Магний танқислиги узоқ вақт кузатилса (масалан, ичкиликбозлик ва сурункали юрак етишмовчилигида), қон томирлар, буйрак ҳамда юрак мушаклари иши издан чиқади. Қўл-оёқларнинг музлаши, иштаҳанинг йўқолиши, жиззакилик, кўнгил айниши, бош айланиши организмга магний етишмаётганидан дарак беради. Магний манбалари бодом, какао, гречиха, жавдар, сули ва ундирилган буғдой.
  Калий танамиздан ортиқча сув ва тузни қувиб, юрак ишига ёрдам беради. Калийнинг камлиги туфайли мушаклар дистрофияси келиб чиқиши мумкин. Қуйидаги белгилар калий етишмаётганини билдиради: ётоқсираш, қўл-оёқларнинг титраши, юрак уришининг сустлашиши, терининг қуруқшаши, панжаларнинг шишиши.
 Агар шўр таомларни яхши кўрсангиз, калийга бой маҳсулотлар (деярли барча мева-сабзавотлар) сиз учун фойдали бўлади.
  Фосфор организмнинг ўсиши учун керак. Агар у етишмаса, одам диққатини жамлашга қийналади, ҳолсиз бўлиб қолади. Тухум сариғи, гўшт, балиқ, тил ва жигарда фосфор сероб.
Озгинаю созгина!

Микроэлементларнинг организмдаги улуши катта эмас – 0,001 дан 0,000000000001 фоизгача. Қолаверса, биз уларга катта эҳтиёж сезмаймиз. Бироқ микроэлементларнинг етишмаслиги соғлик билан жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин! Микроэлементларга қуйидагилар киради: рух, мис, марганец, молибден, бор, кобальт, йод, фтор, алюминий, бром, селен ва ҳоказо.
  Темир гемоглобин таркибига киради ва қон яралишида иштирок этади. Темир танқислиги анемия, соч тўкилиши, тез чарчаб қолиш, аёлларда ҳайзнинг оғриқли кечишига сабаб бўлади. Бу модда, айниқса, гўшт маҳсулотларида кўп.
  Йод қалқонсимон без гормонлари таркибига киради. Йод етишмаслиги туфайли эндемик буқоқ келиб чиқади, киши инфекциялар чалинишга мойил бўлиб қолади, болаларда ўсиш ва ақлий ривожланиш пасаяди. Сурункали чарчоқ, юракнинг тез уриши, қабзият йод танқислигининг яққол белгиларидар. Денгиз балиғи ва денгиз маҳсулотларида йод кўп бўлади.
  Кобальт йод, темир, кальций, фосфор, шунингдек, витамин А ва Книнг сингишига ёрдам беради. Бундан ташқари, у мушак массасининг етилиши учун зарур. Кобальт сули, буғдой, лавлаги, нўхат, бақлажон, карам, бодринг, резаворлар, жигар, тухум, товуқ гўштида бор.
  Мис гемоглобинни кўпайтиради, организмнинг қаршилик кўрсатиш кучиши оширади. Ёрмалар, бошоқли ва дуккакли маҳсулотлар, картошка, кўпгина сабзавотлар, гўшт, тухум ва асалда у анчагина.
  Селен иммунитетни мустаҳкамлайди, оқсил синтези ва ўсиш жараёнларини рағбатлантиради. Селен танқислигининг белгилари – қўл ва юздаги қизғиш доғлар. Манбалари – денгиз маҳсулотлари, гўшт, гуруч. 
  Фтор тиш эмалини, шунингдек, углевод ва ёғ алмашинувини яхшилайди. Жигар ва денгиз балиқлари фторга бой.
  Хром глюкозанинг сингишига кўмаклашади, ўсишни қўллаб-қувватлайди. Бу модданинг етишмаслиги ҳатто қандли диабетга олиб келиши мумкин экан! Хром шовул, лавлаги, қизилча, укроп, картошка, сабзи ва сулида бор.
  Рух организмдаги барча алмашинув жараёнларига таъсир кўрсатади. У кўпгина ферментлар ва инсулин гормони таркибига кирган. Рух етишмаслиги натижасида ўсиш жараёни ва жинсий етилиш кескин сусаяди, анемия келиб чиқади. Рух кўпгина маҳсулотларда бор, жумладан, қўзиқоринларда.
Танқсиликни тўсамиз

Минеал моддалар танқислиги туфайли келиб чиққан турфа хил касалликлар микроэлементозлар деб аталади. Бундай ҳолатга эса қуйидаги омиллар туртки бериши мумкин:
 - сифатсиз овқатланиш, ичимлик сувининг сифатсизлиги;
 - ноқулай жўғрофий шароит (ери ва сувида муайян моддалар етишмайдиган энднмик ҳудудлар);
 - ҳазм йўлининг сурункали касалликлари (масалан, Крон касаллиги, ярали колит);
 - қайноқ қаҳва ҳамда чойни кўп ичиш, зираворларни кўп истеъмол қилиш.


 Озиқ-овқат маҳсулотлари орқали организмни макро- ва микроэлементлар билан етарлича таъминлашнинг иложи йўқ. Яхшиси, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда витамин-минерал мажмуаларини қабул қилинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий