Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 24 марта 2017 г.

наврўз

АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГИДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ

Андижон адабий гурунгги анжумани бу сафар наврўздан сал илгарироққа тўғри келди. Бу кунни наврўзга бағишаниши келишилмаган бўлсада ижодкорлар наврўзга аталган шеърлар олиб келишган эди. Анжуманда қатнашган  Сухайлий домла “Кел Наврўзим” ва “Келар Наврўз”  Эркин Охунд “Ассалом наврўз!”, Икромжон Шукуров “Нарўзим”, Абдунаби Абдураҳмонов “Юртим наврўзи” номли шеърлар ўқиган бўлса Ғани Мажид “8-мат”, Ойтожихон “Онажонимга”, Ойшабону “Баҳор келди”, “Бувижонимга” , Мирзамаҳмуд Ботиров “Аёллар”
номли шеърлар ўқиб ўтган хотин-қизлар байрамига аталган шеърлар ўқиб ҳам наврўз байрами, ҳам 8-март байрамига аталган тадбирга айланиб кетди.

       К Е Л А Р   Н А В Р Ы З

Кенг оламга гуллар сочиб,
              сащий былиб, келар Наврыз,
Тонг сащарда сабо былиб,
              =ирлар ошиб, елар Наврыз!   

Харир либослар эгнида,
             келинчакдек нозланади,
Бутун борли= - табиатни
             гуллар билан белар Наврыз!

+утлу\ =адам, муборак рущ
             билан келар юртимизга,
Одамларга бахт саодат
             ва омадлар тилар Наврыз!

Она Ватан яшнаб кетди
            Гулбащорнинг =адамидан,
Еру кыкда сабо былиб,
            =ащ - =ащ отиб, кулар Наврыз!

Бобо дещ=он Наврызойнинг
            йылларига мунтазирдир,
Мыл щосилдан дарак бериб,
            таъзим бажо =илар Наврыз!   

+ир, далалар, хатто то\лар
            лолалардан сарщуш ажаб,
Бойчечагу чучмомалар
            щадя этиб, келар Наврыз!

Щар бир йилнинг хислати бор,
            щар фаслнинг фазилати,
Йилдан йилга ороланиб,
             кырк чиройга тылар Наврыз!

Бу Муста=ил юртимизда
             Бащоройнинг щурмати зыр,
Кенг далалар, бо\лараро
             =ордек гуллар элар Наврыз!

Сущайлий щам ёшлар каби
             Наврыз билан фахрланур,
Унинг кынглини шод айлаб,
             узо= умр тилар Наврыз! 
           ------------------

 Айниқса Мирзамаҳмуднинг “Болалик” номли шеъри кўпчиликка маъқул бўлди. Бу шеър онани севиш ва улуғлашга бағишлангани учун байрамга бағишланган шеър сифатида қабул қилинди.
БОЛАЛИК
Болалик—подшоҳлик, бегуноҳ дамлар,
Унда узоқ бўлган ташвишу ғамлар,
Онам тиззасига бош қўйган дамлар,
Энг бахтли экан-а, энг бахтли дамлар.
Онам ёпган нонлар саҳар палласи,
Сенга деб пиширган кичик кулчаси,
Юзларимни силаб айтган алласи,
Энг бахтли экан-а, энг бахтли дамлар.
Онам полизларда қовун сўйган дам,
Таъми кетмас асло ёшлик кетса ҳам,
Руҳимда яшайди ҳамиша ҳамдам,
Энг бахтли экан-а, энг бахтли дамлар.
Онамнинг бағрини ҳидлаб ётганим,
Ул зотнинг қалбидан меҳр топганим,
Қувончларга тўлиб бахтга қонганим,
Энг бахтли экан-а, энг бахтли дамлар.
Осмон кенгроқдайин, табиат гўзал,
Ўқигим келарди тинмай шеър ғазал,
Булоқ сувлари ҳам гўёки асал,
Энг бахтли экан-а, энг бахтли дамлар.
Анжуман охирида гурунг раиси шоир Ғани Мажид гурунг қатнашчилари учун ўзининг таклифларини ўртага ташлади. Таклифни овозга қўймай шартнома кўринишида хоҳловчиларнинг имзоси тўпланиб шу имзо чекканлар орасида бу таклифларни амалга ошириладиган бўлди. Таклифлар гурунгда ижодкорлар учун қизиқарли лекин ҳамма ҳам хоҳламаётган ментазам равишда жамоа тўпламлар тайёрлаб бориш, “Келажак” газетасида мунтазам саҳифалар эълон қилиб бориш, Фарид Усмоннинг ҳар анжуманда сўзга чиққанлар ижодига ўз фикрини айтиб бориши, ҳар анжуманда биттадан ижодкорнинг ижодини муҳокама қилиб туриш, ёшларнинг “Нафосат” тўгарагида катталарнинг навбат билан ижод сирлари ҳақида суҳбат олиб бориши масалалари ўртага ташланган эди. бундан ташқари анжуманлар орасида хоҳловчилар орасида кичик гурунг ҳам ўтказишга келишилди.
Абдуқодир  Нурмухаммад ўғли Саттаров,рухшунос олим


Комментариев нет:

Отправить комментарий