Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 17 января 2016 г.

шифовахш уруғлар

ШИФОБАХШ УРУҒЛАР

 Қовоқ уруғи
 Қовоқ уруғининг фойдасини билмаган кишининг ўзи бўлмаса керак. Ёғлилик даражаси юқори бўлганлиги сабабли мазаси оғизга ёқади. Фойдаси эса бир қанча.
 Таркибидаги кукурбитин заҳри гижжа ва қуртларни нобуд қилади. Бунинг учун 5-6 ош қошиқ қовоқ уруғни
 устки пўстлоғидан тозалаб (мағзидаги целлофан сифат пўстлоғини олиб ташламанг), ҳовончада эзинг. Кейин бироз сув ва таъбга кўра асал қўшиб, бўтқа ҳолига келгунча аралаштирманг. Аралашмани эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқдан 1 соат давомида енг. Таъсир даражасини ошириш учун 3 соатдан сўнг ични юмшвтувчи дамлама ичинг. Муолажани 2-3 кунлик танаффус билан такрорлашингиз мумкин.

 Овқат ҳазмини осонлаштириш, ичак тизимини яхшилаш учун овқатдан сўнг бироз қовоқ уруғини ейиш зарур.
 Хитойликлар қовоқнинг уруғи билан стресс ва депрессияни даволайди. Чунки у хотирани мустаҳкамлаб, иммунитетни кўтаради, мия фаолиятини яхшилайди ва чарчоқни енгади.
 Юзингиздаги ҳуснбузарларни йўқотишни истасангиз, кунига 5-6 дона қовоқ ypyғи истеъмол қилинг.
 Қовоқ ypyғи эркаклар учун ҳам фойдали, у простата безини муҳофаза қилади. Бунинг учун ҳар куни 30 дона қовоқ ypyғи ейиш кифоя. Яна 500 гр. қовоқ уруғини гўштқиймалагичдан ўтказиб, 200 гр. асал билан аралаштиринг. Аралашмадан ёнғоқчалар ясаб, музлаткичга қўйинг. Ҳар куни овқатдан ярим соат аввал 1-2 марта 1 донадан енг. Муолажани йилда бир бора такрорлаш кифоя.
 Эслатма: Даво учун фақат қовурилмаган қовоқ уруғини ейиш лозим. Чунки уруғ қовурилганда фойдали хусусиятларини йўқотади. таркибида ёғ миқдори баланд бўлганлиги боис қовоқ уруғини кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

 Тарвуз уруғи
 Тарвуз уруғини чайнашнинг ўзиёқ; организмингизни керакли витаминлар билан таъминлайди. Қуритилган тарвуз уруғини кукун ҳолига келтириб, сут билаи аралаштиринг (1 стакан сутга 1-2 ош қошиқ тарвуз уруғи кукуни). Аралашма гижжаларга қарши самарали таъсир қилади. Овқатдан 2-3 соат аввал 1 стакандан кунига икки марта ичинг. Бу аралашмадан болаларга ҳам беришингиз мумкин, у гижжа пайдо бўлишининг олдини олади.
 тарвуз уруғи таркибидаги аргинин аминокислотаси юрак-қон томир тизими ҳамда қон босими билан оғриган беморлар учун фойдали. У иммунитетни кўтаради ва ошқоқзон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди.

 Қовун уруғи
 Бу фойдали маҳсулот рух моддасига бой бўлиб, тери ва сочларга яхши таъсир қилади. Бунинг учун кунига 1 чой қошиқдан кукун ҳолига келтирилган қовун уруғини истеъмол қилиш етарли.
 Беҳи уруғи
 Беҳи ypyғи табобатда кенг қўлланилади. Ундан дамламалар тайёрланиб, ич юмшатувчи, ошқозон-ичак тизими касалликларида, болалардаги колит ва дизентерияда, шунингдек, оғиз бўшлиғи ҳамда томоқ касалликлари, йўталда балғам кўчирувчи восита сифатида фойдаланилади. Баъзи ҳолларда бачадондан қон кетиши ва қон туфлаганда ҳам беҳи ypyғи дамламаси тавсия қилинади. Агар доимий равишда оғзингиз қуриб кетаётганини ҳис қилсангиз, албатта, беҳи уруғидан тайёрланган дамлама ичишингиз зарур.
 1 чой қошиқ беҳи ypyғиra 1 стакан сув солинг ва

 15 дақиқа паст оловда қайнатинг. 2 соат тиндиргач, докадан сузиб олинг. Йўтал, ич қотиши, бронхит, томоқ яллиғланиши каби касалликларда кунига уч маҳал овқатдан аввал 1 стакандан ичинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий