МАВЖУДА ҚИЗ
Ҳар доимо кулиб туринг,
ишхонада Мавжуда қиз,
Ишларингиз кўплигидан
шошилгайсиз ҳам жуда, қиз.
Муҳлисларнинг саноғи йўқ,
барчаси ҳам қаол аъзо,
То эртадан кечгача ҳам
тўс...тўполон авжида, қиз.
Ишлар билан машғул бўлиб,
кун ўтганин билмайсиз
ҳам,
Н е ч а с о а т
ўтиб кетар
бу ишларнинг кунжида,
қиз.
Ёзув..чизув,
савол..жавоб...
барчасига улгурасиз,
Аммо фақат дам олишга
улгурмайсиз гоҳида, қиз.
Ёшлигингиз,
шўхлигингиз
баъзан сизни чўчитгайдир,
Аксингизни кўргандексиз
эҳтимолки оҳуда, сиз.
Барча қилган ишларингиз
савоб учун ҳам даромад,
Аммо умр ўтмасмин..да,
ҳеч қачон ҳам беҳуда,
қиз.
Ҳаётингиз тўқ, фаровон,
уйингизда хотиржамлик,
Ширин турмуш, кунлар ўтар
ниҳоятда осуда, қиз.
Суҳайлий ҳам сизга доим
тилагайдир
бахт..саодат,
Эзгу мақсад кўнглингизда,
ҳаммаси ҳам орзу..да,
қиз.
.........................
17. 02. 16 й.
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон
Комментариев нет:
Отправить комментарий