Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 18 февраля 2016 г.

онанизм нима?...

Онанизм – хатарли иллат

Аллоҳга ҳамду санолар ва Расулига салавот ва саломлар бўлсин! Баъзи ишлар ўзи ҳаром қилиниши билан бир қаторда унга элтувчи ва яқинлаштирувчи ишларни ҳам ҳаром қилиниши Аллоҳнинг ҳикматидандир. Аллоҳ таоло: “Зинога яқинлашманглар, албатта бу жирканч ва ёмон йўлдир” – дейди (Исро: 32). Биз мўминликни даъво қилар эканмиз, Раббимизнинг ҳар бир сўзига эътибор қилишимиз, аҳамият беришимиз керак

. Қаранг, Аллоҳ “қилманг”, деб эмас “яқинлашманг”, яъни ўзингизни ундан узоқ тутинг, деб мурожаат қиляпти. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда аксар гуноҳ ишлардан тўғридан тўғри қайтарган. Масалан, эҳромдаги киши ов қилиши ҳақида шундай деган: “Эй иймон келтирганлар, эҳром ҳолатида жонзотларни ов қилиб  ўлдирмангизлар” (Моида: 95). Бироқ зинонинг хавф-хатари ва инсонга келтирадиган зарари катталиги сабабли Аллоҳ таоло ундан тўғридан тўғри  қайтармасдан, ундан узоқ туришга буюрди. Ақл ва иймон эгаси бўлган инсон билан ҳайвон ўртасидаги асосий фарқ ҳам шунда: иймон, эҳсон, ҳаё, иффат, Аллоҳга яқинлашишга интилиш, маънавий етуклик каби инсонни зинодан тўсиб турувчи омиллар ҳайвонларда бўлмайди. Аллоҳ инсонга имтиҳон сифатида турли ғаризалар – табиий мойилликлар берган ва уларни қондириш учун шаръий йўлларни ҳам белгилаб қўйган. Бу мойилликларни белгиланган йўлдан ташқарида қондириш Азиз ва Қудратли Аллоҳнинг
чегараларини бузиш саналади. Онанизм, истимно, мастурбация, жинсий ғариза – мойилликни ўз қўли билан қондириш эркагу аёлга ҳаром қилинган амал экани Қуръон ва ҳадисларда баён қилинган. Имом Шофеий ва бошқа олимлар бу ишнинг ҳаром эканига қуйидаги оятларни далил қилганлар:
“Улар авратларини (зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфти-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариатда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса,  бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир” (Мўъминун: 5-7). Ушбу оятда Аллоҳ бандасига жинсий мойилликни фақат хотини ёки чўриси билан қондириши жоизлигини баён қилди. Демак, ундан бошқа ҳар қандай йўллар ҳаром бўлиб, онанизм ҳам шулар жумласидандир.
“Никоҳ (учун лозим бўлган мол-давлатни) топа олмаган кишилар то Аллоҳ уларни Ўз фазлу карами билан бой-бадавлат қилгунича ўзларини (ҳаромдан, зинокорликдан) пок тутсинлар” (Нур: 33). Бу оят ҳам юқорида келтирилган сўзнинг тасдиғидир.
Ҳадисларда ҳам бу ишнинг ножўя эканига бир қатор далиллар бор. Биз қуйидаги биргина ҳадиси шариф билан чекланамиз: “Эй йигитлар жамоати, сизлардан кимда ким (жинсий яқинлик ва) оила таъминотига қодир бўлса уйлансин. Зеро, никоҳ кўзни тиювчироқ ва аврат учун иффатлироқ, (яъни уни ҳаромдан ман қилувчироқ)дир. Кимда ким  (жинсий яқинлик ёки) оила таъминотига қодир бўлмаса рўза тутсин. Зеро, рўза унга бичиш, (яъни унинг шаҳватини кесувчи)дир” (Буxoрий вa Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигитларни уйланишга буюрдилар. Чунки оилавий ҳаёт зинодан ҳимоя қилувчи энг кучли воситадир. Агар уйланишга қодир бўлмасалар, гарчи машаққатли бўлса ҳам, рўза тутишга буюрдилар. Онанизмнинг инсонга зиёни:
Асаб тизимининг бузилиши ва хотиржамликнинг йўқолиши;
Юрак, ҳазм қилиш аъзолари, сийдик йўлларида турли касалликларнинг келиб чиқиши;
Кўз нурининг заифлашиши;
Хотиранинг пасайиши;
Бош ва белда оғриқ пайдо бўлиши;
Ақлий ва жисмоний меҳнатга лаёқатсизлик;
Импотенция – жинсий лаёқатнинг заифлашуви;
Эррекция муаммолари пайдо бўлиши;
Аёл ва эркак жинси ўртасидаги ўзаро мойилликнинг сусайиши;
Жинсий яқинлик асносида эркак манийсининг тез чиқиб кетиши;
Инсонда қатъият ва ўзига бўлган ишончнинг заифлашиши;
Ҳимматнинг пасайиши ва ҳоказолар.

(Давоми бор) манба ислом орг

Комментариев нет:

Отправить комментарий