Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 10 февраля 2016 г.

ким кўрар...

             КИМ КЎРАР ХУРШИДНИ.


 Сўзни ким сўз дер эди гар унда маъно бўлмаса,
 Боғ эса бўстон бўлолмас гули раъно бўлмаса.
 Мен нечук кўнгил қўярдим ўзи танҳо бўлмаса,
 Ким кўрар хуршидни ул моҳ сиймо бўлмаса,
 Ким сўрар шаккарни ул лаъли шакарҳо бўлмаса.

 Дард чекиб ҳижронда қолсанг, собир ўлган яхшироқ,

 Лек ақл бўлғай паришон, фикр ўлғай тумтароқ.
 Балки дилбар ор этибким, айлагай нозу фироқ,
 Гул тикондур кўзларимға, ул юзи гулдин йироқ,
 Сарв ўқдур бағрима ул сарв боло бўлмаса.

 Рад этур маккора ул айласам ишқ изҳорким,
 Воҳ ажаб, гул олдида бўлмишам мен хорким.
 Хорга нисбат гул азиздур, ўйласам, бисёрким,
 Жаннат ул маъвони, эй зоҳид,нетай мен зорким,
 Истарам кўйидин ўзга манга маъво бўлмаса.

 Эй рафиқ берма тасалли, дард аро ҳеч тўлма деб,
 Тарки дунё айласам гар, гул мисоли сўлма деб.
 Ким дегай ишқсиз бу оламда танҳо ўлма деб,
 Тиймағил девона кўнглумники, расво бўлма деб,
 Ошиқ ўлғайму эди ул телба расво бўлмаса.

 Васлиға етмаслигингга гарчи бўлмасму ченинг,
 Айласа ишқдин жудо гар, дилда қолғайдур ненинг.
 Ишқ аро, Эй Суҳайлий, ўлмаслигим борму менинг,
 Гар бошингни кессалар ишқида, эй Бобур, сенинг,
 Ёрдин кўнглунг, керакким, ўзга қатъо бўлмаса.
                            ............................

                                                    СУҲАЙЛИЙ

                                            (Қоражон ҚОДИРОВ)

Комментариев нет:

Отправить комментарий