Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 26 апреля 2017 г.

гепатит Б сабалари...

🍀Гепатит Б. Сабаблар, даволаш ва олдини олиш.🍀

Гепатит Б вируси гепаднавируслар оиласига мансуб бўлиб, уни 1970 йилда Д.Дейн беморнинг нажасидан элеcтрон микроскоп ёрдамида топган. Шунинг учун вирус «Дейн заррачаси» деб ҳам аталади.
ҲБВ инфекцияси – одамнинг кенг тарқалган вирусли касалликларидан биридир ЖССТ маълумотлари бўйича ер шарининг 1/3 дан кўпроқ қисми ҲБВ билан зарарланган ва улардан 5% инфекция ташувчилар ҳисобланади. ҲБВ ташқи муҳитга юқори чидамли. Ўзининг юқумлилигини 30 дақиқа автоклавланганда, 1600 C да 60 дақиқа давомида
қуруқ буғда стерилланганда йўқотади. Касалланишнинг асосий қисми зарарланган асбоблар билан (шпритслар, ниналар, стоматологик асбоблар ва бошқалар), кам қисми ҲБВ га текширилмаган қон препаратларини қуйиш билан боғлиқ. Бундан ташқари яқин мулоқотда (она-бола), жинсий алоқада, шунингдек тери ва шиллиқ қаватларнинг шикастланиши билан боғлиқ бошқа маиший зарарланишлар орқали вирусни «табиий» юқиш йўллари ҳақида ҳам маълумотлар тўпланган. Хусусан зарарланиш хавфи юқори бўлган беморлар бўлиб, гемодиализда қатнайдиганлар, шунингдек ижтимоий гуруҳдаги шахслар – эркак гомосексуалистлар, гиёҳвандлар, фоҳишалар ҳисобланади. ҲБВ билан юқори зарарланиш хавф гуруҳига қон ва қон препаратлари билан мулоқотда бўладиган тиббиёт ходимлари ҳам киради. Вирус одам организмидаги барча биологик суюқликларда бўлади. Шунинг учун онадан болага йўлдош орқали, кўкрак сутидан ҳам ўтиши мумкин.
Вирусли гепатит Б нинг яширин даври 4 ҳафтадан 6 ойгача бўлиб, ўртача 50 кунни ташкил қилади. Вируснинг кириши қон томирлар бўлганлиги учун у қон орқали бутун организм бўйлаб тарқалиб, жигар ҳужайраларига (гепатоцитларга) ёпишади. Гепатоцитларга вирус ёпишганидан бошлаб, унга паталогик таъсир кўрсатмайди. Зарарли таъсир иммун ҳужайралар гепатит Б антигенларини гепатоцитлар юзасида аниқлашдан бошланади. Содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, жигар ҳужайраларининг зарарланиши иммунопаталогик сабабларга боғлиқ.
Гепатит Б ўзининг паталогик шаклининг хилма-хиллиги (ўткир, ўртача ўткир, сурункали, персистенцияловчи) билан ажралиб туради. Бу хилма-хиллик вирус антигенларининг гепатоцит ҳужайраларига қандай таъсир этишига боғлиқ. Масалан, касалликнинг ўткир шаклида Т-ҳелперлар (иммун ҳужайралар) фаолияти бостирилади, сурункали кўринишида эса Т-супрессорлар (иммун ҳужайралар) жараёнга жалб қилинади. Т-супрессорлар фаоллигининг доимий равишда бостирилиб турилиши аутоиммун реакция юзага келишига замин яратади. Т-ҳелперларнинг ингибацияси (тўхтатилиши) туфайли вирус антигенларини аниқлаб олиш қийинлашади ҳамда уларни тўхтатувчи антителолар кам ҳосил бўлади. Бундан ташқари вирус махсус макрофагларга ҳам таъсир этиш хоссасига эга
ВГБ клиник кечиши вирусли гепатит А га нисбатан кенг ва узоқ давомли бўлади, жигарнинг ўткир дистрофияси 5 10 % ҳолларда сурункали кўринишга ўтади. Аммо, кўпгина ҳолларда касаллик ҳеч бир симптомсиз инфекция кўринишида ҳам кечади. Баъзи ҳолатларда жигардан ташқари белгилар кузатилади: эшакеми ва бошқа терида тошмалар,артрит, кам ҳолларда гломерулонефрит ва васкулит. Бу ҳолат асосан ўткир гепатит Б билан оғриганда кузатилади.
Касалликни даволаш беморларга витаминлар, глукостероидлар, интерферонлар (вирус фаолиятини тўхтатувчи) препаратлар қўллаш билан ёнма-ён ҳолда оқсил ва углеводга бой, лекин ёғсиз маҳсулотлардан иборат бўлган егуликлар тановул қилиш билан бирга олиб борилади. Бунда шифокор вирусолог ёки гепатолог беморнинг умумий ҳолатидан, ундаги ёндош касалликлар туридан келиб чиқиб турли даво чораларини қўллаши мумкин. Ҳар қандай гепатит тури билан касалланганда ҳам жигар учун зарарли ҳисобланган қовурилган, тузланган, консероген маҳсулотлардан, спиртли ичимликлардан, чекишдан воз кечиш лозим!
👇👇👇

Шу ўринда яъна бир масалага ойдинлик киритиб ўтсам, агар ёш оила аъзоларидан бирида гепатит Б вируси аниқланса, унинг жинсий алоқа билан юқиш эҳтимоллиги жуда юқорилигини эътиборга олиб, ўз турмуш ўртоғини вирусга қарши эмлаш тавсия этилади. Бу эмлаш ҳеч бир ҳавотирсиз жинсий аълоқага киришиш учун замин яратди. Ваксина 5 йилгача сақланади.
Яъна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, агар она вирус билан зарарланган бўлса, туғриқ жараёнида болага юқтириб олмаслиги учун жуда зарур чоралар мамлакатимиз туғриқхоналарида жорий этилган. Ва бола туғилган вақтдан бошлаб, илк 24 соат ичида гепатит Б га қарши эмлашдан ўтқазилади. Эмлаш чақалоқларда эмлаш календарига асосан уч марта олиб борилади. Икки ҳамда тўққизинчи ойида чақалоқда навбатдаги эмлаш амалга оширилади. Эмлаш касалликни олдини олишнинг энг ишончли усулларидандир!
Avitsenna.uz

@medicine_uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий