Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 23 апреля 2017 г.

Хуршидабону

ҚАЛБИНГ ШЕЪРГА ТЎК
Мен билан суҳбатга чанқоқ бўлса қалбинг шеърга тўк,
Ногаҳон ағёр тийғи тилса қалбинг, шеърга тўк!

Осмондан нур ёғилса – толейинг қучса Зуҳал,
Шону шавкат завқидин шод кулса қалбинг, шеърга тўк.

Боқ: ҳаёт қандай гўзал – ҳар ким қучар бахт юлдузин,
Тақдиринг қалтис ўйин гоҳ қилса, қалбинг шеърга тўк.


Боғ ярат, гулзор ярат, дилларга сол орзу-умид,
Дафъатан эккан ниҳолинг сўлса, қалбинг шеърга тўк.

Сув билан гул яшнагай, дил – эътибор бирла тирик –
Бизни бедор айлаган ҳис ўлса, қалбинг шеърга тўк!

Сақламас зарра адоват, кун келиб Хуршиданинг
Руҳи парвонанг мисоли елса, қалбинг шеърга тўк!?..


Комментариев нет:

Отправить комментарий