Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 28 июня 2017 г.

Экссудатив плеврит давоси борми?

Экссудатив плеврит давоси борми❓

#Жавоб: Экссудатли плеврит плевра пардаларининг плевра бўшлиғида яллиғланиш суюқлиги – экссудат пайдо бўлиш билан кечадиган касалликдир. Экссудат сифатига кўра сероз, фибриноз, геморрагик, йирингли, хилёз ва аралаш бўлади. Плевра пардалари яллиғланиб, улардаги томирлар деворининг ўтказувчанлиги ошиб, плевра бўшлиғининг пастки ёнбошларида манфий босим таъсирида экссудат тўпланади.
Экссудат кўпая борган сари ўпкадаги ҳавони сиқиб чиқариб, уни зичлайди, кўкс оралиғидаги аъзоларни соғ томонга
суради. Натижада ўпка ва юрак иши ёмонлашади. Касаллик баъзи ҳолларда аста-секин, базида бирдан бошланади. Тана ҳарорати 39 40 C гача кўтарилиши, кўкрак қафасида санчиқли оғриқ бўлиши, қийнайдиган йўтал безовта қила бошлайди. Бемор мажбурий ҳолатда ўтириши (екссудат кўп бўлганда), баъзан касалланган ёнбошида ётганлиги кўрилади.

♻️ Экссудатли плеврит асосий касалликка боғлиқ равишда 1,5 2 ой давом этади, баъзида плевра пардалари бир-бирига ёпишиб қолади. Экссудат жуда кўп бўлганда (2,5 3 л) ўткир ўпка-юрак ва қон томирлар етишмовчилиги ривожланиб, бемор аҳволи кескин ёмонлашади. Айрим ҳолларда плевритлар чекланган, халталанган (диафрагмал-кўкс-костал) бўлиб, чандиқлар ҳосил қилиши мумкин. Йирингли плевритлар жуда оғир кечади. Плевра бўшлиғини пункция қилиб, суюқлик (екссудат)ни олиб текшириб, касаллик сабабини аниқлаш керак. Экссудатли плеврит асосий касалликка қараб даволанади. Мунтазам равишда экссудатни пункция йўли билан олиб, ўрнига керакли дорилар юборилади.

🔰 Бундан ташқари, касаллик қўзғатган сабабдан қатъи назар яллиғланишига қарши, оғриқни қолдирувчи, сенсибилизацияни камайтирувчи ва йўталга қарши дорилар қўлланилади. Суюқлик сўрила борган сари нафас олиш гимнастикаси, массаж қўлланилади. Умумий қувватлантирувчи, симптоматик, заҳарланишни камайтирувчи дорилар, биостимуляторлар берилади. Яллиғланиш жараёни тўхтагандан сўнг маҳаллий ва махсус касалхоналарда даволаш мумкин. Касаллик оқибати ва меҳнатга лаёқат плевритларга сабаб бўлган асосий касалликка, беморнинг ёшига, нафас олиш ва юрак-томирлар аъзоларининг иш қобилиятига боғлиқ бўлади. Бемор ўз вақтида шифокорга мурожаат этиб, тўлиқ даволаниб, тавсия қилинган муолажаларга риоя қилса, касалликдан бутунлай фориғ бўлади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий