Қадр кечаси шарофатли ҳукмлар чиқариш ва ўлчаш-белгилаш,
Аллоҳ таоло томонидан
ушбу кечада Ўзи
ҳоҳлаган кишига ризқ-насиба белгиланиши ва бу ишлар
тақсимотини тадбир қилувчи
фаришталарига топшириш кечаси бўлгани учун Парвардигор Ўз
элчиси
эътиборини шу фазилатли кечага қаратмоқда.
Буюк- ватандошимиз
аллома Абул Қосим Замахшарий (р.ҳ)
айтади:
“Бу сурада Аллоҳ таоло
Қуръони каримни уч усул билан улуғлаган:
1⃣ Қуръонни
нозил этишни фақат
Ўзига мансуб
қилган,
2⃣ унинг улуғлиги
ва шарафини билдириб, номини очиқ
айтмай, ишора билан келтирган,
3⃣ Қуръон нозил қилинган
вақтнинг қадрини оширган”.
Аллоҳ таоло мазкур сурада
“Қадр кечаси”нинг даражасини баланд
қилди. Бунинг асосий сабабларидан
бири бу кечада Қуръони каримнинг нозил бўлганлигидир.
Пайғамбаримиз
(сав) шундай марҳамат қилдилар:
“У зотга ўзларидан олдинги
одамларнинг умрлари кўрсатилди.
Гўё у зотга
умматларининг умрларини қисқа, бошқа умматлар қилган
амалларга ета олмайдиган деб
билганга ўхшадилар. Шунда Аллоҳ у
зотга Лайлатул Қадрни минг ойдан
яхши қилиб берди”.
Абу Ҳурайра (рз.)дан ривоят қилинади.
Расул акрам Соллаллоху алайхи ва саллам:
“Кимики Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса,
унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур”, -
дедилар.
Ривоят қилинишича, бир куни Мусо Алайхисалом Аллоҳ таолога нидо қилиб:
“Илоҳо, сенинг яқинлигингни
билишни истайман”, - деди. Аллоҳ
таоло: “Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман”, -
деди.
Мусо (а.с.) яна: “Илоҳо, сенинг раҳматингнинг орзусидаман”,
- деди.
Аллоҳ таоло: “Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм
қилганларгадир”, - деди. Мусо
(а.с.): “Илоҳо, сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман”, -
деганларида,
Аллоҳ таоло: “Қадр
кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман”,
-
деди. Мусо (а.с.) нидоларини давом
этиб: “Илоҳо, жаннат боғларида
бўлишни ва уларнинг мевасидан
тановул қилишни истайман”, - деди.
“Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени
зикр этиш билан машғул бўлганлар
жаннат боғларига сазовор
бўлишади”, - деди Аллоҳ. Мусо
(а.с.): “Илоҳо, дўзахдан нажот
топишни истайман”, - деганларида,
Аллоҳ таоло “Қадр кечасида
истиғфорни кўп айтганлар дўзахдан
нажот топадилар”, - деди. Мусо
(а.с.) яна илтижо қилиб: “Илоҳо,
сенинг розилигингни топишни
истайман”, - деганларида, Аллоҳ
ҳақ субҳанаҳу ва таоло: “Эй Мусо,
Менинг розилигимни қадр кечасида
икки ракъат нафл намоз ўқиганлар
топадилар”, - деди (“Зубдатул
воъизин” китобидан).
Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи
кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган эди.
Лекин саҳобалар Расул (а.с.)дан уни
аниқлаб айтиб беришларини кўп
сўраганларидан кейин дастлаб
ойнинг учинчи ўн кунлигида,
кейинроқ тоқ кечаларидан излаш
кераклиги ҳақида айтганлар.
Охири у кечанинг аломатларини
айтганларидан сўнг 27 кеча экани маълум бўлган (Бағавий
тафсири).
Расулуллоҳ (сав) шундай деганлар:
“Лайлатул Қадр йигирма еттинчи
кечададир”, - дедилар”.
Бу кечада рўзадор бедор бўлиб, аҳли аёлини ҳам, ёру
дўстларни ҳам
савобли ишларга чорлаб туриш лозим.
Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг
ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор
бўлиши керак. Қадр кечанинг ва ундаги
бедорлик, ибодат, намоз, Қуръон тиловати ҳамда илтижо,
тазарруъ,
дуолар фазлидан ўтган гуноҳларни кечиришидан умидвор бўлиши
керак.
Лекин яна шу нарсани ҳам
унутмаслигимиз лозим-ки, Рамазон ойининг ҳар бир куни ва
туни
улуғдир. Шунинг учун ҳам бизлар мана бу кунларни ғанимат
билган
ҳолда, унда ибодат ва рўзалардан ташқари бошқа хайрли ва
савобли
ишларга ҳам кўпроқ эътибор қаратишимиз, кексаларни зиёрат
қилиб дуоларини олишимиз, ночор оилалар бўлса уларга ҳам эътиборли
бўлишимиз, ҳожатмандларнинг
ҳожатларини чиқаришга ҳаракат қилишимиз ва шу каби савобни
кўпайтирувчи ишларга интилишимиз,
динимиз кўрсатмаларидандир. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзи
рози
бўладиган амалларни қилишимизда
ёру мададкор бўлсин!
🇺🇿Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг
Жумъа мавъизаларидан олинди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий