ҲОЛИДА ҲАСАНОВА
Ҳолида
Ҳасанова Андижон давлат университети академик лицейи ўқувчиси. У мактаб
давриданоқ Республика маънавият тарғибот маркази ва Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси вилоят бўлимлари қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клубида
қатнашиб келади. Клубнинг ҳар анжуманига у янги бир-икки шеър билан келади. Бу
ҳаракатлари туфайли у шеърдан шеърга ўз ижодини ривожлантириб бормоқда.
Ҳолида
яқинда “Бахтим кутиб” номли шеърий тўпламини кенг китобхонлар ҳукмига ҳавола
қилди. Бу тўпламда унинг юрагидаги ўз бахти учун тинимсиз изланаётган ёш
ижодкорнинг туйғулари жой олган. Унинг клуб ижодкорларининг жамоавий “Нафосат
гулдастаси” номли
тўпламидаги шеърлари ҳам клубдошларга анча маъқул бўлган
бўлса бу шеърий тўпламда у ўзининг туйғуларини тўлароқ мухлисларга очиб берди.
Қуйида унинг бу тўпламга кирмай қолган айрим шеърларидан намуна келтирдик.
ВАҚТИНГ
ҒАНИМАТ
Яхшиликлар
қилиб ёмон бўлмайсан,
Бу ҳаётга
қайтиб кела олмайсан,
Эртанги
кунингни била олмайсан,
Бу онлар
ғанимат, вақтинг ғанимат.
Орзулар қилиб сен мақсадингга ет!
Ҳар бир дақиқангнинг сен қадрига ет!
Сен бу ҳаётда из қолдириб кет!
Бу онлар ғанимат, вақтинг ғанимат.
Умидинг
сўндирма ҳаёт олдинда,
Қувончларга
тўлсин ҳаётинг кунда,
Яхшилик
қилмоқлик ҳар ниятингда,
Бу онлар
ғанимат, вақтинг ғанимат.
Савоб ва гуноҳлар ҳар инсонда бор,
Дунёда инсонлар бир меҳрга зор,
Ҳар бир меҳрибонга қилгин эътибор,
Бу онлар ғанимат, вақтинг ғанимат.
ҚАЙТМАЙМАН
Биз ажрашдик, бу тақдир экан,
Йўлда учраб турфа хил тикан,
Бизнинг севги чин эмас экан,
Бўлди энди, қайта олмайман.
Ишонибман ёлғон сўзларга,
Энди дунё тордир кўзларга,
Йўл кўрсатди Оллоҳ бизларга,
Бўлди энди, қайта олмайман.
Синовларга қилмадик сабр,
Севгимизга қазидик қабр,
Энди бирга бўлмоқлик жабр,
Бўлди энди, қайта олмайман.
Мен севгига ишонмай қўйдим,
Ёлғонлардан жуда ҳам тўйдим,
Чин севгини чуқурроқ туйдим,
Бўлди энди, қайта олмайман.
Абдуқодир
Саттаров-рухшунос олим,профессор
Комментариев нет:
Отправить комментарий