Мен тиланчи эмасман..!________________
Бир куни машинамда ўтиргандим ..Машинам олдига бир болакай яқинлашди:
___Амаки машинангизни гилдиракларини ювиб берайми?? Кўп сўрамайман..Қанча
берсангиз хам розиман...
Бой
эмасман.Лекин ўзимга тўкман хаётда.Ёнимдан 1000сум чикариб унга
узатдим...Болакай пулни кўргач юзи тундлашди:
___Амаки
мен тиланчи эмасман...Шундай дея орқасига караб кета бошлади.Чақирдим олдимга
келди.Хаётда биринчи марта
шунака ноқулай вазиятга солган болакайни
учратгандим.Юзлари бироз қорайган,жемферининг тирсакларига ямок қўйилган
боланинг қўллари эса магзаваданми хар холда бошка жойларидан оқрок эди.Ўзим
килган ишимдан хижолат булиб болакайга менга машина фаралари ва ойналарини
артиб бер дедим,у бўлса яна мени хайратга солишда давом этди:
___Амаки
менинг латта ва совуним факат гилдирак ювишга мўжжалланган.Мен ойналарингизни
хунук килишни хохламайман...
____Хўп
унда гилдиракларни ювақол
дедим..
У гилдиракларни юваркан ундан оиласи хакида сўрадим..Кам гапирди...Отаси
бундан ярим йил олдин вафот этганини,онаси бўлса бетоб булиб колганини,боқувчи бўлиб
факат узи ишлаётгани,топганини рўзгорга ва онасининг дори дармонига сарфлаётганини
айтди..Эпчиллик ва хафсала билан килган мехнатини кўриб ва унинг шароитини куриб ёрдам
булар деб ёнимдан 15минг чикардим..
___Амаки бир гилдиракни 500дан бахоланг..Менга 2000
берсангиз етади.Мехнатим бераётган пулизга арзимайди...
Томогимга бир нима тикилиб колди...Қўярда куймай илтимос килиб пулни
бердим..Болакай пулни чунтагига жойлаб рахмат айтиб,кейинги машина томон илдам
юриб кетди..Орқасидан
карарканман қўлида
оддий челак ва латта билан халол пул топаётган,шимларини шимариб олган ва ахён
ахён бурнини тортиб қўядиган
бу йигитча кўз олдимда
михланиб колди..Машинани ўт
олдирар эканман Яратганга илтижо килдим:
___Аллохим шундай ЭРКАКни дунёга келтирган аёлнинг дардига ушбу муқаддас рамазон ойда униг
дардига ўзинг шифо бер..!......
Комментариев нет:
Отправить комментарий