Рамазонда йўл қўйиладиган хатолар
Рамазон аксарият учун ўзининг маънавий аҳамиятини йўқотиб, ибодат ўрнига шунчаки жисмоний машқ кўринишини олган. Баъзилар атрофдагилар рўза тутганлари учунгини саҳардан то шомга қадар рўза тутади. Афсуски, улар моҳи Рамазон юрак ва руҳониятдаги ёмонлик ҳамда гуноҳлардан поклаш учун фурсат эканини ёдларидан чиқариб қўйишган. Яна дуо қилишни, Аллоҳ таолодан гуноҳларини мағфират этишини сўрашни, Яратгандан дўзах оловидан омонда сақлашини ёлворишни унутишган. Ҳа, емак ва ичмакдан тийилишмоқда, лекин қилаётган ишилари
бор-йўғи шу. Келинглар, Рамазонда энг кўп тарқалган хатоларни кўриб чиқамиз.
Таом ва ичимлик тўғрисида ортиқча безовталик
Афсуски, баъзи инсонлар учун Рамазон фақат таомланиш ҳақида ўйлаш ойи бўлиб қолмоқда. Улар кунларини Қуръон тиловат қилиш, ибодат ва унинг бошқа рукнлари билан ўтказишнинг ўрнига меню тузиш, масаллиқлар сотиб олиш, овқат пишириш ҳамда у ҳақда ўйлаш билан кечирмоқдалар. Уларнинг фикру хаёли овқатда. Натижада бундайлар рўза ойини овқатланиш ойига айлантириб юбормоқдалар.
«Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31-оят).
Ҳаттоки аёлларнинг баъзилари ифтор учун таом тайёрлашга шунчалик қувватларини сарф қилиб юборадиларки, натижада уларда Қуръон тиловати, таҳажжуд ва таровеҳ намозлари тугул хуфтон намозини ўқиш учун ҳам куч қолмайди. Бу ой раҳмат ва мағфират ойидир, шунинг учун ўчоқларингиз атрофида камроқ гирди-капалак бўлингда-да, иймонингизни қувватлантиринг!
Ҳаддан ортиқча таомланиш
Баъзи инсонлар саҳарлик вақтида меъёрдан ортиқча таомланиб олишади, худдики шу усул билан улар кундузги очликдан сақланмоқчи бўладилар ва ифторликда гўё бугун энг сўнгги марта рўза тутгандай овқатланишади, бу билан улар кун бўйи овқат етишмовчилигининг ўрнини тўлдирмоқчи бўладилар. Афсуски, инсоннинг ўзини бундай тутиши суннатга тўғри келмайди. Барча нарсада мўътадиллик – ўрталик бўлиши керак.
Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган (даражадаги) емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир (жой қолсин)».
Ҳаддан ортиқ овқатланиш бандани фарз ва нафл ибодатлардан тўсиб, уларга бефарқ қилиб қўяди. Агар сиз ифтор пайтида нафсингизни назоратга ола олсангиз, унда бугунги тутган рўзангиз манфаатли бўлибди. Ортиқча овқат ейишлик сизда дангасаликни уйғотади ва таровеҳ намозларини ўқишингизга халақит беради.
Кун бўйи ухлаш
Баъзи инсонлар рўза тутган кунининг барчасини ёки катта қисмини уйқуда ўтказадилар. Ахир шундай раҳмат ва мағфират ойида биздан уйқу талаб қилинадими? Кунларини уйқуда ўтказган бу инсонлар Рамазон ойидаги буюк мукофотлардан қуруқ қоладилар. Чунки улар роҳат ва енгиллик ортидан ўз нафсларига қулдирлар. Бундайлар уйқуни афзал биладилар, чунки озроқ очликка бардош бера олмайдилар, иродалари етмайди. Агар рўзадор кунни уйқу билан кеч қиладиган бўлса, унда у нақадар лоқайдликка йўл қўйибди!
Вақтни исроф қилиш
Рамазон ойи – биз учун битмас-туганмас раҳмат ойидир, у кўз очиб юмгунимизча поёнига етиб қолади. Шунинг учун биз бу шарафли ойнинг ҳар бир дақиқасини иложи борича Аллоҳга ибодат билан ҳамда ўзимизга мағфират сўраш билан ўтказишимиз керак. Энг ачинарлиси, баъзилар кунини видео ўйинлар ўйнаш ёки ундан ҳам ёмонроғи мусиқа тинглаш, фильмлар томоша қилиш ва фойдасиз видеолар кўриш билан исроф қилишмоқда. Субҳаналлоҳ! Бир вақтда ҳам Аллоҳга осийлик қилиб, ҳам Унинг розилигига эришиб бўлмайди!!!
Рўза тутиш, лекин ҳаром ишлардан сақланмаслик
Кўпчилик рўза тутади, лекин ғийбат, уруш, жанжал, хафагарчилик ва шу кабилардан чекланмайди. Бошқалар эса бутунлай ҳаром ишларни қилишда давом этаверадилар – спиртли ичимликлар сотадилар, бузуқлик қиладилар. Гуноҳ ишларнинг барчасини бас қилмоқ керак.
Қуръони Каримда марҳамат қилинади:
«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз» (Бақара сураси, 183-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Агар сизлардан баъзиларингиз ёлғон гапиришни ва жаҳолат пайтидаги бошқа амалларни тўхтатмас экан, Аллоҳ таоло унинг емоқ ва ичмоқда тийилишига муҳтож эмас» (Имом Бухорий ривояти).
Саҳарликка лоқайд қараш

«Саҳарлик қилинглар, зеро унда барака бор» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай марҳамат қилганлар:
«Сизларнинг рўзангиз билан аҳли китоб рўзасининг ўртасидаги фарқ саҳарлик вақтидаги таомдадир» (Имом Муслим ривояти).
Саҳарликка ухлаб қолган бўлса, рўза тутмаслик
Баъзилар саҳарликка ухлаб қолган бўлсалар, рўза тутмайдилар. Лекин бу ўз ҳолида енгилтакликка мойилликни билдиради. Хўш, таомланмасангиз, нима бўлибди? Бу билан сиз ҳалок бўлмайсиз, аксинча, ақлингиз нафсингиз устидан ғалаба қозонади. Доимо ёдда тутинг, Аллоҳ таолога иймон келтириш ва Унинг раҳматидан умидвор бўлиш ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтади. Қолаверса саҳарлик бу суннат амалдир холос.
Шом намози чиқиб кетгунигача таомланишда давом этиш
Баъзи одамлар ифторлик дастурхонига шу даражада кўп таом қўйиб ташлайдиларки, натижада тўхтамасдан ейишлари оқибатида шом намозини қазо қилиб қўядилар. Бунинг тўғри эмаслиги аниқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бу борада қуйидагича бўлган: рўзани очиш, сув ичиш, бир нечта хурмо ейиш ва шом намозини адо қилиш. Намоз ўқиб бўлганингиздан кейин дастурхонга қайтиб, кутганингиздан ҳам кўпроқ таом истеъмол қилишингиз мумкин. Ўзингиз ҳам синаб кўринг, шом намозини ўқиётганингизда сиз тановул қилган хурмолар баданингизни қувват билан таъминлайди, натижада сиз аввалгидек очликни ҳис қилмайсиз. Субҳаналлоҳ, мана шу биз эргашишимиз керак бўлган суннатдир.
Дуо қилиш имкониятини қўлдан бой бериш
Рўза тутган одамнинг дуоси рўзасини очиш пайтида қабул бўлишидан хабардормиз.

«Уч кишининг дуоси рад қилинмайди: фарзанди ҳаққига дуо қилган отанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси (рўзасини очаётган пайтда) ва мусофирнинг дуоси» (Имом Бухорий ривояти).
Бу каби қимматли вақтда дуо қилишнинг ўрнига одамлар овқат тайёрлаб, мазмунсиз суҳбатлар уюштириб, ўз тақсимчаларини ва косаларини таомга тўлдириш билан имкониятларини қўлдан бой берадилар. Ахир таом гуноҳларнинг кечирилишига имкондан ҳамда сўраган нарсамизга эришиш мумкинлигидан ҳам муҳимроқми? Ифторлик вақтидан олдин беш дақиқа вақт ажратинг ва чин қалбдан барча эҳтиёжларингизни, шунингдек, жумҳур мусулмонларнинг эҳтиёжларини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилинг.
Рўза тутиш, лекин намоз ўқимаслик
Кўплаб одамлар рўза тутадилар-у, лекин фарз бўлган беш вақт намозни, айниқса, бомдодни ўқимайдилар. Бундай дангасаликка чек қўйиш керак. Беш вақт намозни тўла-тўкис адо қилиш рўза тутиш каби фарздир. Агар сиз намозни атайин ўз вақтида адо қилишда сусткаштлик қилаётган бўлсангиз, рўзангиз қабул бўлишида шубҳа бўлади.
Қуръон тиловатига лоқайдлик қилиш
Ушбу Рамазон ойида Қуръон китобингиз токчада чанг босиб ётишига йўл қўйманг. Биз ўзимизни мукаммаллаштириб боришимиз керак. Агар араб тилида яхши ўқий олмасангиз, билимингизни кучайтиринг. Агар араб тилини умуман билмасангиз, Қуръон маънолар таржимаси ва тафсирларини ўқинг. Бир кунда ҳеч бўлмаганда иккита оят ўқишдан бошланг ва иймонингиз зиёдалашгани сари китобни ҳам кўпроқ ўқий бошлайсиз. (Араб тилини умуман билмаганларга) тавсия қуйидагича: Қуръоннинг йигирмата кичик сураларини ўқинг, ёдланг, такрорланг, маъноларини ва таржималарини ҳамда уламоларнинг улар ҳақидаги маълумотларини ўрганиб чиқинг.
Иш, имтиҳон ва бошқалар сабабли рўза тутмаслик
Иш ва имтиҳонлар бандага рўза тутмаслик ҳуқуқини бермайди. Агар сиз ўз динингиз доирасида мажбуриятларингизни бажарсангиз, Аллоҳ таоло меҳнатингизни енгиллаштириб, қилаётган ишингизда кўмакчи бўлади.
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир» (Талоқ сураси, 3-оят).
Ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиш
Кўпчилик озми-кўпми ижтимоий тармоқлардан (Твиттер, Фейсбук, Инстаграм ёки Ватсап…..) фойдаланади. Лекин Рамазон ойида улардан бутунлай фойдаланишни тўхтатишнинг иложини тополмасангиз ҳам, фойдаланиш вақтингизни қисқартиринг.
Рўза ва парҳезни аралаштириш
Рўза тутишдан аниқ мақсад мавжуд. Албатта, инсон рўза озишга ҳамда соғлом турмуш тарзи олиб боришга ёрдам беришини билгани ҳолда рўза тутади, лекин фақат шу озиш, парҳез нияти билан рўза тутиладиган бўлса, бу унинг ибодат маъносига зид келиб қолади. Демак, рўзани энг аввало ва асосан Аллоҳ буюргани учун ҳамда савоб умидида тутинг!
Аёлларнинг ҳайз пайтида ибодатларни камайтириб юборишлари
Муслималар, ҳайз пайтида вақтингизни бекорга исроф қилманг. Қуръон тингланг, зикр ва саловот айтинг. Яхшилик қилинг ва сахийлик кўрсатинг, ифторларни тайёрлашда ёрдам беринг ёки ўзингизнинг уйингизда ифтор уюштиринг. Сиз ушбу қилган солиҳ амалларингиз учун улкан мукофотларга эришасиз, иншааллоҳ.
Эътикофни қўлдан чиқарманг
Агар Рамазон ойининг сўнгги ўн кунини эътикофда ўтказиш имконингиз бўлса, уни қўлдан бой берманг. Бу каби ибодатнинг натижаси улуғдир. Лекин сиз бу кунларни масжидда дўстларингиз билан гаплашиб, янгиликлар ва журналлар ўқиб ўтказишингиз тўғри бўлмайди. Ушбу кунларни масжидда ўтказишни мақсад қилган бошқа мўминлар билан биргаликда вақтни қандай сарфлашнинг жадвалини тузиб олинглар. Агар сизларда ҳаракатлар режаси бўлса, зерикиб қолмайсиз, чунки қайси вақтда нима қилишингизни аниқ билиб турасизлар.
Фақат Рамазоннинг йигирма еттинчи ўтар кечасида тунни ибодат билан ўтказиш
Баъзилар фақат йигирма еттига ўтар кечасида ибодат билан машғул бўладилар, ваҳоланки бизга Лайлатул-Қадрнинг аниқ вақти маълум эмас.

«Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ сонли тунларидан изланг» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Кўплаб уламолар ёзганларидек, балки ушбу кеча ҳақиқатдан ҳам йигирма еттига ўтар кечасида келар, лекин биз у кечани Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигининг ҳар тунидан қидиришга буюрилганмиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Ким Рамазон ойида Аллоҳ таолонинг мағфиратидан умид қилиб рўза тутган бўлса, Аллоҳ таоло унинг ўтмишдаги гуноҳларини кечиради; ким Лайлатул-Қадрда чин эътиқод билан, Аллоҳнинг мукофотидан умид қилиб ибодат қилган бўлса, Аллоҳ таоло унинг аввалги барча гуноҳларини мағфират қилади».
Шунингдек, Аллоҳ таолонинг фазлу-карамининг чегараси йўқ. Агар Ўзи хоҳласа, У сизга икки юз йиллик мукофотни ато қилади. Бу Аллоҳ таолонинг бизнинг ақлимиз қосирлик қиладиган ҳикмат Эгаси эканидандир. Биз Қадр кечаси қайси кечага тўғри келишини билмаймиз, мабодо кечани бой берган бўлсангиз ҳам, шуни ёдда тутингки, Аллоҳ барча нарсанинг соҳибидир, агар У хоҳласа, ушбу кечага аталган мукофотга бошқа бир вақтда сазовор бўласиз.
Рамазоннинг сўнгги кунларини Ийдул Фитрга тайёргарлик билан ўтказиш
Баъзилар Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигини байрамга тайёргарлик, масаллиқлар сотиб олиш, савдо марказларини айланиш билан ўтказиб юборишади. Натижада Рамазон сўнггидаги намозларини адо қила олмайдилар ва ибодатларига бефарқ бўлиб қоладилар, ваҳоланки айнан шулар бандани жазодан ва дўзах оловидан омонда сақлайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг сўнгги кунларида Аллоҳга ибодатларни кўпайтирганлар ва дуолар билан Аллоҳга интилганлар, дўконларга эмас. Яхши кўриниш ва меҳмонларга яхши муносабатда бўлиш ҳам суннат, лекин раҳмат ойининг сўнгги кунларини бу каби нарсаларга сарфлаш мақсадга мувофиқ эмас.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Рамазоннинг сўнгги кунлари яқинлашиши билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам белни қаттиқ боғлаганлар (яъни, ибодатни кўпайтирганлар ва аёлларига яқинлик қилишдан тийилганлар), тунлари бедор бўлганлар ҳамда аҳлини уйғотганлар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу ойнинг энг яхши амаллари нималардан иборат?» деб сўрадим. У зот: «Эй Абу Ҳасан, бу ойнинг энг яхши ишлари – Аллоҳ таоло таъқиқлаган барча нарсалардан йироқда бўлиш», деб жавоб бердилар».
Барчамизга бундай хатоларни қилмасликда Аллоҳ кўмакчи бўлсин!
Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ тайёрлади

Комментариев нет:
Отправить комментарий