Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 30 июня 2017 г.

Совет закрывать рот и нос при чихании оказался правильным

Совет закрывать рот и нос при чихании оказался правильным

Жизнестойкость возбудителей инфекций, передающихся воздушно-капельным путем, оказалась сильнее, а дальность их распространения по воздуху — выше, чем считалось.

Результаты исследования, проведенного австралийскими учеными, опубликованы в журнале PLOS ONE.

Исследователи разработали новый метод, позволяющий

четверг, 29 июня 2017 г.

Бокс бўйича кўп карра чемпион бўлган Василий Жиров Исломни қабул қилди


Бокс бўйича кўп карра чемпион бўлган Василий Жиров Исломни қабул қилди

Қозоғистон боксининг супер юлдузи, Атланта Олимпия чемпиони, Вэл Бакер совриндори, вазн бўйича IBF экс – чемпиони, Василий Жиров Ийд – ул – Фитрда Исломни қабул қилди. Бу ҳақида Остона шаҳрининг “Хазрат Султон” марказий масжиди расмий сайтида эълон қилинди.

Инстаграмм ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири бўлмиш Rustam_Abdussalamov янги мусулмон биродари Василий Жиров билан бўлган учрашув таасуротлари ҳақида

среда, 28 июня 2017 г.

Экссудатив плеврит давоси борми?

Экссудатив плеврит давоси борми❓

#Жавоб: Экссудатли плеврит плевра пардаларининг плевра бўшлиғида яллиғланиш суюқлиги – экссудат пайдо бўлиш билан кечадиган касалликдир. Экссудат сифатига кўра сероз, фибриноз, геморрагик, йирингли, хилёз ва аралаш бўлади. Плевра пардалари яллиғланиб, улардаги томирлар деворининг ўтказувчанлиги ошиб, плевра бўшлиғининг пастки ёнбошларида манфий босим таъсирида экссудат тўпланади.
Экссудат кўпая борган сари ўпкадаги ҳавони сиқиб чиқариб, уни зичлайди, кўкс оралиғидаги аъзоларни соғ томонга

_Ғани МАЖИД Оммабоп китоблар

ҲАММАБОП  КИТОБЛАР

Улуғ табобат алломалари ўзлари қолдирган асарларида Ўзбекистон ва Ўрта Осиё неъматлари, шифобахш гиёҳлари тўғрисида саломатлик учун жуда фойдали бой маслаҳатлар қолдирганлар. Лекин бугунги кунда биз уларнинг кўпларини топа олмаймиз, ёки улар атаган атамаларни дарҳол тушуна олмаймиз. Ёнимизда ўсиб турган турли шифобахш гиёҳларни эса нималарга шифо бўлишини билмаймиз. Ҳар кун истеъмол қилиб юрган сабзавот, мевалар ва зираворларнинг эса бирор шифобахшлигини билган ҳолда бошқа шифобахшлигини билмаймиз ҳам. Тўғри бундай маслаҳатлар

понедельник, 26 июня 2017 г.

шавол ойининг рўзаси

Шаввол ойи рўзаси

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз келаси йилнинг шу кунларигача етгулик.

Ҳижрий тақвим бўйича рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Мазкур ойнинг ажойиб фазилати бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга

воскресенье, 25 июня 2017 г.

алвидо рамазон

🍒☺️💞АЛВИДО, РАМАЗОН!

🍃Қадрингни ким билди, билмади кимлар,

🍃Ким ибодат қилди ухламай тунлар.

🍃Кимлар нафсни енгиб, покланиб буткул,

🍃Кимлар ғафлат аро ётди бу тунлар.

🍃Бор-йўғи бир ойга бўлдинг сен меҳмон,

ОЧИБ ЮБОРИЛГАН БИР КУНЛИК РЎЗА УЧУН КАФФОРОТНИ ЭНДИ КИМ ТЎЛАЙДИ?

ОЧИБ ЮБОРИЛГАН БИР КУНЛИК РЎЗА УЧУН КАФФОРОТНИ ЭНДИ КИМ ТЎЛАЙДИ?

Бундан 6 йил аввал саудияликлар кўринмаган ойни кўринди деб, бир кун олдин Ийд деб эълон қилиб, кейин бу фош бўлгач, уларнинг ҳукумати бир кун тутилмаган рўза учун бутун халқининг номидан 440 млн. АҚШ доллари миқдорида каффорат тўлаган эди: https://www.islamnews.ru/news-82761.html
Бу ҳақида, ўша вақтда Шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ ҳам огоҳлантирган эдилар: http://savollar.islom.uz/smf/index.php?

суббота, 24 июня 2017 г.

XURSHIDABONU VAHOBJON QIZI

XURSHIDABONU VAHOBJON QIZI


На илиқ на-да қўпол сўзим эшитгайсан бу кеч,
Тинмагай, гирёнадир кўзим, эшитгайсан бу кеч.

Гар кетар бўлсам ғариб дунёсидан юз ўгириб,
Излагай ишқ аҳли ҳам изим, эшитгайсан бу кеч.
Бемаҳал келди бу ҳис дил эшигин чертиб, нетай,    
Қайда мен бечорага тўзим, эшитгайсан бу кеч.

среда, 21 июня 2017 г.

қард кечасини 7та аломати

👍💝Қадр кечасининг 7 та аломати.

1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.

2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.

3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам

д у о

Дуо ижобат қилиниши кўпроқ бўлган вақтлар:

– Қадр кечасидаги дуо.
– Туннинг ярмида қилинган дуо.
– Намозда, сажда асносида қилинган дуо.
– Ёмғир ёғаётган пайтдаги дуо.
– Беморлик пайтидаги дуо.
– Мусофир пайтдаги дуо.
– Ҳожининг дуоси.

қадр кечаси

💞☺️🍇Умрга татигулик кеча!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир. Аслида Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билмоқ лозимдир. Аммо шу билан бирга  саҳиҳ ҳадисларнинг ёғдуси Қадр

вторник, 20 июня 2017 г.

Хосият Рустамова

ҲАЁТ  

Бошим узра ғамгин шамол
Ёмғир билан тушар рақс.
У ўртаниб берар савол —
Ёмғир унга берар дарс...
Бошим йиғлар соябонсиз,

нолима

Добавьте подпись

🍇☺️Нолима кýп эй банда,
Шукр килгин борига.
Кýз тýймайди,осилма,
Ношукрлик дорига.
Оллох дегин хар замон,
Халол бýлсин топганинг.
Кора бýлсин,пок бýлсин,

понедельник, 19 июня 2017 г.

каъба..

Нима сабабдан Каъба тавофи соат стрелкасига тескари тарзда амалга оширилади?


 Каъба тавофи – ислом динининг асосий беш рукнидан бири бўлмиш Ҳаж ибодати мобайнида бажариладиган асосий амаллардан ҳисобланади. Тавоф соат стрелкасига қарама-қарши тарзда амалга оширилади. Бунинг сабаби нимада?

Ушбу саволнинг жавобини топишга кўмаклашувчи бир нечта илмий фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

1.    Инсон танасидаги қон соат стрелкасига тескари тарзда

ойшабону убайдуллаева

БУВИЖОНИМГА


Биз суямиз сизни,
Ўстирдингиз ўғил-қизни.

Набиралар ёнингизда,
Албатта сиз киринг юзга.

суббота, 17 июня 2017 г.

маккажухорининг 8 хусусияти

Дала маликаси”нинг 8 фойдали хусусияти

1. Маккажўхори таркибида В1, В2, РР, С, Д, К дармондорилари, кальций, фосфор, темир, натрий минераллари мавжуд. Сабзавот фойдали хусусиятини йўқотмаслиги учун уни буғда пишириш тавсия этилади.
2⃣Атеросклероз хасталиги билан оғриган беморлар ҳафтасига 1-2 дона қайнатилган маккажўхори истеъмол қилсалар фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки унинг донлари томирларда тромб хосил бўлишининг олдини олади ва таркибидаги тўйинмаган мойлар қондаги хорестерин

садака

Махфий садақа қилишнинг яхшилиги

Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар, садақаларингизни миннат ва озор билан ботил қилманг», деган (Бақара, 264).
Шарҳ: Бундан садақа қилган киши берган садақаси орқасидан миннат қилса, садақа олувчига озор берса, қилган садақаси ботил бўлиб, худди садақа қилмагандек бўлиб қолиши

пятница, 16 июня 2017 г.

қадр кечаси

Қадр кечаси шарофатли ҳукмлар чиқариш ва ўлчаш-белгилаш,

 Аллоҳ таоло томонидан ушбу кечада Ўзи
ҳоҳлаган кишига ризқ-насиба белгиланиши ва бу ишлар тақсимотини тадбир қилувчи
фаришталарига топшириш кечаси бўлгани учун Парвардигор Ўз элчиси
эътиборини шу фазилатли кечага қаратмоқда.
 Буюк- ватандошимиз
аллома Абул Қосим Замахшарий (р.ҳ)
айтади:
“Бу сурада Аллоҳ таоло
Қуръони каримни уч усул билан улуғлаган:

cуралар

🐋🐰🐒💞Биласизми
Ҳайвон номлари билан аталган суралар
1.  Бақара
2.  Анъом
3.  Наҳл
4.  Намл
5.  Анкабут
6.  Алақ
7.  Одиёт
8.  Фил
             
🌹            
🌿          

Закот ва садақа ҳалол бўлган ва бўлмаган кишилар (1-қисм)

Закот ва садақа ҳалол бўлган ва бўлмаган кишилар (1-қисм)


Аллоҳ таоло: «Албатта, садақалар фақирлар, мискинлар, унда ишловчилар, қалблари улфат қилинадиганлар, қуллар, қарздорлар, Аллоҳнинг йўлида ва ватангадо учундир. Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ ўта билувчи ва ўта ҳикматли Зотдир», деган (Тавба, 60).
Шарҳ: Ушбу ояти каримада мусулмонларнинг молларидан

четверг, 15 июня 2017 г.

ким нимани хохлайди?

САЛОМАТЛИК РУКНИ

Мавсумга кўра, овқат борасида ҳам истак-хоҳишлар ўзгаради. Кишининг баъзан ширинлик егиси келса, баъзан кўнгли аччиққина зиравор тусаб қолади. Аслида бу истакларнинг ҳаммасини организмда содир бўлаётган ўзгаришлар хабарчиси, дейиш мумкин.

Ширинликхўрлар

«Ширинлик егим келаяпти» дейдиганлардан бўлсангиз, сўнгги пайтларда оғир жисмоний меҳнат туфайли асабларингизни чарчатиб қўйган кўринасиз.

зикр ва унинг фазилатлари

Зикр ва унинг фазилатлари

Зикр ва унинг фазилатлари
Зикр – Аллоҳ таолонинг қудрати, неъматлари ва атроф-оламга ибрат назари билан боқиб, Буюк Яратувчини ёдга олишдир. Қуръони каримда Аллоҳ таолони зикр қилишга алоҳида буйруқ

среда, 14 июня 2017 г.

шархла

💞🍒🍉ШАРҲЛА ДЎСТИМ...                                              
Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор.
Унда жамдир дилкаш, дилозор

Одамларчи?
- Зўр савдогарлар.
Меҳр сотар, ёки ситамлар.

 Умр нима?
- Йил фасллари.
Баҳорда очилиб.Куз хазонлари.

вторник, 13 июня 2017 г.

💞☺️РУҲНИНГ ОЗУҚАСИ НИМАДА

Руҳга иймон-эътиқод, илму маърифат, ибодат, Қуръон қироати, Аллоҳнинг зикри кабилар қувват бўлади.
Аллоҳ таоло инсонни икки борлиқдан – жисм ва руҳдан иборат қилди. Унинг жисмини тупроқдан яратди ва ушбу жисмнинг озуқасини ҳам тупроқдан қилди. Инсон истеъмол қилаётган барча нарсаларнинг келиб чиқиши ерга бориб тақалади. Аммо инсоннинг руҳини Аллоҳ таоло Ўз ҳузуридан пуфлади ва шунинг учун

понедельник, 12 июня 2017 г.

_Ғийбат-


Кимгадир борлигим ўзи бир дунё,
Суратим авайлаб юракка илди...
Кимгадир аксинча, келдимми малол,
Эртадан кечгача ғийбатим қилди...!

Яна ким соғинди, ҳар он интизор,
Ҳар кеча тушларин меҳмони ўзим...

воскресенье, 11 июня 2017 г.

табрик

        

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Алхамдулиллах, Янги Тонг, Янги Кун Муборак! Аллохдан барчангизга Инсоф , Иймон, Сабр тилаб коламиз! Яқинларингизни унитманг! Яхши инсонларга уларни "ЯХШИЛИГИНИ" айтиб қуйинг! Мехр йўқолмайди!!!
 Яна бир бор Ассалому алайкум, каналимизнинг муҳтарам аъзолари!
Ёдингизда бўлса, бундан роппа-роса икки  йил муқаддам, 2015 йил 15 июнь куни www.malham1uz.blogspot.com  сайтининг Телеграмдаги канали ўз фаолиятини бошлаган эди. Сиз азизларнинг ихлосингиз, қўллаб-қувватлашингиз самараси ўлароқ, шунингдек, юртдошларимиз ва ватандошларимизнинг илм-маърифатга чанқоқлиги туфайли шу қисқа муддат ичида сафларимиз кенгайиб, каналимиз аъзолари икки юз  эллик мингга яқинлашди. 

Моҳи Рамазон ойининг шарофати билан бугун Телеграмдаги каналимиз мухлисларининг сони 84000 нафардан ошди. Бу эса халқимизнинг илмга, эзгуликка рағбати нақадар юксаклигини кўрсатади. Мухлисларимиз сонининг кундан кунга ортиб бориши эса www.malham1uz.blogspot.com  сайти ҳамда www.malhamuz.blogspot.com канали ижодкорларини бериб борилаётган

пятница, 9 июня 2017 г.

Умид нихоли

 Xurshidabonu Vahobjon qizi, O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, shoira

УМИД НИҲОЛИ 
(Ёш истеъдодли шоир АЛИШЕР МУҚИМОВ ижодига бир назар)

Шеърият қалбларга эзгулик, нафосат улашибгина қолмай, кишини мўъжизавий оламлар сари етаклайди, чин инсоний фазилатлар шаклланишига ёрдам беради. Бугунги кунда ёшларимиз ичида шеъриятга меҳр ва ихлос қўйганлари кўп. Ўзига хос изланишларни, ўз йўлини топишга интилишларни уларнинг машқларида кузатишимиз мумкин. Аммо мумтоз адабиётимиз дурдонаси бўлмиш аруз вазнида ижод қилувчилар тобора камайиб бораётгани сир эмас.
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилиб, ўсиб, Термиз давлат университетини тамомлаб, ҳозирда тумандаги 5-умумтаълим мактабида ёш авлодга адабиёт фанидан сабоқ бериб келаётган Алишер

среда, 7 июня 2017 г.

илм ёшда эмас...

ИЛМ ЁШДА ЭМАС - БОШДА!!!


Намознинг кайфияти ва одоблари.

Қозилардар бири бир ёш йигитни масжидда зуҳд ҳақида гапираётганини эшитибди ва  шогирдларига:
 "Қани бу йигитни олдига бориб сааол  сўрайликчи, агар бизга жавоб бера олса у билан бирга ўтирамиз", деди.
 Сўнгра улар масжидга кириб:
 "Эй йигитча! Бизга намоз ҳақида хабар бер?" дейишган эди,

понедельник, 5 июня 2017 г.

Хосият Рустамова


Кўкда булут сузади кўм-кўк,
Ерга осон сингийди овоз.
Сизда айб йўқ,
Менда гуноҳ йўқ —
Бу — Тангрининг фармони, холос.
Осмон турар бағрини очиб,
Замин пойингизда синади.

рўзага оид масалалар

Рўзага оид масалалар

 1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди. Сўлакни оғзидан ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”).

2. Оғзини сув билан чайгандан кейин қолган сув юқини сўлагига қўшиб ичига ютиб юборса, шунингдек, димоғига келган бурун суюқлигини томоғига тортиб юборса, рўзаси

воскресенье, 4 июня 2017 г.

Умида Эгамбердиева

ҚИЗИҚАРЛИ УЧРАШУВ
Республика Маънавият тарғибот маркази  Андижон вилоят бўлими қошида ташкил қилинган ижодкорларнинг “Нафосат” клубида навбатдаги анжуман “Фарид Усмоннинг ижодий лабораториясини ўрганиш” мавзусида ўтказилди.
Вилоят “Келажак” газетасининг ташкилотчиси ва бош муҳаррири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, таниқли ғазалнавис шоир Фарид Усмон  анжуманнинг бу мавзуда

тиланчи эмасман

Мен тиланчи эмасман..!________________

Бир куни машинамда ўтиргандим ..Машинам олдига бир болакай яқинлашди:
___Амаки машинангизни гилдиракларини ювиб берайми?? Кўп сўрамайман..Қанча берсангиз хам розиман...
Бой эмасман.Лекин ўзимга тўкман хаётда.Ёнимдан 1000сум чикариб унга узатдим...Болакай пулни кўргач юзи тундлашди:
___Амаки мен тиланчи эмасман...Шундай дея орқасига караб кета бошлади.Чақирдим олдимга келди.Хаётда биринчи марта

суббота, 3 июня 2017 г.

кимсалар..


Қайноқ сатрларда сўзларим куйди,
Армонлар бахтимнинг кўзини ўйди.
Дунё сиз деб мени унутиб қўйди,
Қалбимнинг қабрини қазган кимсалар!

Ҳаётимни заҳар қилган ҳам сизсиз,
Сиз мутлоқ ғолибсиз, мағлуб эса биз.

пятница, 2 июня 2017 г.

Холида Ҳасанова


ҲОЛИДА ҲАСАНОВА

Ҳолида Ҳасанова Андижон давлат университети академик лицейи ўқувчиси. У мактаб давриданоқ Республика маънавият тарғибот маркази ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клубида қатнашиб келади. Клубнинг ҳар анжуманига у янги бир-икки шеър билан келади. Бу ҳаракатлари туфайли у шеърдан шеърга ўз ижодини ривожлантириб бормоқда.
Ҳолида яқинда “Бахтим кутиб” номли шеърий тўпламини кенг китобхонлар ҳукмига ҳавола қилди. Бу тўпламда унинг юрагидаги ўз бахти учун тинимсиз изланаётган ёш ижодкорнинг туйғулари жой олган. Унинг клуб ижодкорларининг жамоавий “Нафосат гулдастаси” номли

умра квотаси...

☺️😔🍒Умра квотаси: 10000 та бўлади

2017 йил 30 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов жорий йилдан бошлаб 7200 нафар юртдошимиз Ҳаж сафарини, келгуси йилдан бошлаб эса 10

Рамазонда йўл қўйиладиган хатолар

Рамазонда йўл қўйиладиган хатолар


Рамазон аксарият учун ўзининг маънавий аҳамиятини йўқотиб, ибодат ўрнига шунчаки жисмоний машқ кўринишини олган. Баъзилар атрофдагилар рўза тутганлари учунгини саҳардан то шомга қадар рўза тутади. Афсуски, улар моҳи Рамазон юрак ва руҳониятдаги ёмонлик ҳамда гуноҳлардан поклаш учун фурсат эканини ёдларидан чиқариб қўйишган. Яна дуо қилишни, Аллоҳ таолодан гуноҳларини мағфират этишини сўрашни, Яратгандан дўзах оловидан омонда сақлашини ёлворишни унутишган. Ҳа, емак ва ичмакдан тийилишмоқда, лекин қилаётган ишилари

четверг, 1 июня 2017 г.

Бармоқлар орқали кайфият ва организмни бошқариш усуллари

Бармоқлар орқали кайфият ва организмни бошқариш усуллари

Диққат билан қўлингизга қаранг. Нимани кўряпсиз? Рефлексологлар бутун бошли биофаол нуқталарни кўришади. Тадқиқотларга кўра, улар организм ва кайфиятни назорат қилиш имконини беради. AdMe бармоқлар ёрдамида нималарга эришиш мумкинлигига оид мақоласи билан бўлишди.

Бош бармоқ
Катта бармоқ сизнинг барча қарорларингиз учун жавобгар. У хавотир ва бош оғриғи учун масъул. Шунинг учун кайфиятингиз яхши бўлмаса, асабийлашсангиз ва бунинг натижасида бош оғриғини орттирсангиз, бош бармоқни сиқинг, лекин жуда кучли босим билан

ойшабону убайдуллаева

БУВИЖОНИМГА

Биз суямиз сизни,
Ўстирдингиз ўғил-қизни.

Набиралар ёнингизда,
Албатта сиз киринг юзга.

хосият рустамова

СЕН ҚАДДИНГНИ КЎТАР, ТУПРОҚ

Мен онамни ерга эқдим,
Вужудимдан оқар титроқ.
Мен отамни ерга экдим,

Сен қаддингни кўтар, тупроқ.
Йиғламадим юзим тирнаб,
О, баландлаб кетди бу ғам.
Оёғимдан чирмаб-чирмаб,