Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 7 февраля 2017 г.

Алишер МУҚИМОВ

ЖОМИЙ БИЛАН НАВОИЙ


Икки аҳил биродар Жомий билан Навоий,
Ҳамроҳ, ёру ёвар Жомий билан Навоий.

Ваҳдат самосига бир солсанг назар, аёндир,
Порлайди икки ахтар - Жомий билан Навоий.


Қолдирди бизга бойлик устоз бирла шогирд,
Бу икки халқпарвар - Жомий билан Навоий.

"Хамса" ва "Ҳафт авранг" сарват эрур, хазина,
Назм ичра икки заргар Жомий билан Навоий.

Жойлаб ғазални дилга, туҳфа этишди бизга
Анжоми йўқ наволар, Жомий билан Навоий.

Бўлса бири узук, кўз иккинчиси гумонсиз,
Икки буюк суханвар - Жомий билан Навоий.

Кўпдир арузда қадри йўқ хас, Алишер, аммо,
Бу баҳр ичра гавҳар - Жомий билан Навоий.
Алишер МУҚИМОВ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий