Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 1 октября 2016 г.

абдулла орипрв

Абдулла Орипов - Устозлар...

Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан


Битта ҳарф дардида риёзат чекиб,
Оқибат кўкка ҳам чиқолган инсон.
Не ажаб сизларни бахтиёр этиб,
Ўрнидан даст туриб, бош эгса шу он.

Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Коплаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Узиб  бўлармикан юзта ганж билан.

 1-Октябр азиз ва мўтабар устоз ва мураббийлар куни билан юртимиздаги барча устозларни қутлаб қоламиз.
Устоз-мураббийлар  ҳурмат, ишонч белгисидир, бундай улуғвор номга муносиб бўлган хар бир инсоннинг бахтидир, барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, барчангизни чин қалбимиздан табриклаймиз ва келгусида хар бирингизга эзгу амал, эзгу сўз, эзгу ният хамроҳ бўлишини тилаб қоламиз...

Талабларга биноан:Устоз ва мураббийларга аталган энг сара шеърлар ва табриклар ўз устозларингизни қутлашни унутманг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий