Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 6 сентября 2016 г.

қоражон қодиров

               ОТАХОНДАН АЙРИДИК

      Ўзбекистон Республикаси Президенти
                Ислом Каримовга марсия

   О л а м д а   якка, ёлғиз Отахондан айрилдик,
   Дунё кўзимизга тор, кенг жаҳондан айрилдик.

   Ўттиз йилдан зиёдроқ Раҳнамолик қидилар,
   Барчамизга баробар меҳрибондан айрилдик.




   Жаннатмакон Ўлкамиз яшнар эди мисли боғ,
   Уни парвариш қилган чин боғбондан айрилдик.

   В а т а н   сарҳадларини чунон мустаҳкамлади,
   Уни омон сақлаган мард посбондан айрилдик.

   Мустақил юртимизни истиқболга бошларди,
   Борар эди етаклаб, зўр сарбондан айрилдик.

   Айрилиқнинг ўти ҳам эзиб ташлар дилларни,
   Қалбимизда кўп орзу ва армондан айрилдик.

   Ў л и м   даҳшатларидан олам келди ларзага,
   Тинчлигимиз бузилди, тинч осмондан айрилдик.

   Оқил, Доно, Етакчи, Йўлбошчимиз эдилар,
   Ўхшаши йўқ мутлақо, бир инсондан айрилдик.

   Б и л и м   ва заковатда ҳеч тенги йўқ эдилар,
   Афлотундек энг етук, билимдондан айрилдик.

   Т е м у р   бобомиз каби тактикали эдилар,
   Катта, Буюк Саркарда, Қўмондан айрилдик.

   Ўзбекларнинг ўзлигин танитганди оламга,
   Бутун оламда топган шараф..шондан айрилдик.

   Маъруза қилганида дилларни ром этарди,
   Ниҳоятда ширин сўз, суҳандондан айрилдик.

  Кечагина  б и з   билан чақчақлашар эдилар,
  Бугун ёнимизда йўқ, тирик жондан айрилдик.

  О т а . . б о б о л а р   каби исломий зот эдилар,
  Эътиқодда мустаҳкам нур...иймондан айрилдик.

  Д и н и й   урф...одатлар дилимизга жо эди,
  Унга йўл очиб берган мусулмондан айрилдик.

  Тараққиёт, юксалиш Ўлкамизда зўр эди,
  Илғорликда эришган зўр унвондан айрилдик.

  Ватанимизнинг фахри, ғуруримиз эдилар,
  Юксак чўққилардаги кенг давондан айрилдик.

         

  Матонат ва жасорат беҳад эди, мустаҳкам,
  Бу оламда тенги йўқ, мард ўғлондан айрилдик.

  М а ъ н а в и я т   жангида ғолиб эди ҳамиша,
  Ҳеч кимсадан қўрқмаган зўр полвондан айрилдик.

 Бу ўткинчи дунётда ҳеч ким абадий қолмас,
 Забардаст ва қудратли паҳлавондан айрилдик.

 Суҳайлий ҳам мотамда, бўлиб қолди азадор,
 Иложимиз йўқ энди, Чароғбондан айрилдик.
                     .............................
                        3. 1Х. 2016 й.


                                                   СУҲАЙЛИЙ 

Комментариев нет:

Отправить комментарий