Йўталдан фориғ бўлинг!
Халқ табобати усуллари
Йўталнинг келиб чиқишига турли омиллар сабаб бўлади. Шунинг учун уни
даволашга киришганда қайси касалликнинг нишонаси ёки асорати эканини аниқлаб
олиш лозим.Анжирни сутда қайнатиб ичган киши йўталдан тезда халос бўлади.
Овози бўғилиб қолган одам турп сувини ичиб, томоғини ғарғара қилса, дарҳол овози очилади.
Кийик ўтини сувда қайнатиб ичиб юрилса, йўтал арийди.
Сурункали йўтал қийнаётган киши отнинг янги сутини (ёки қимиз) ичса, бу дарддан халос бўлади.
Бир чойқошиқдаги укроп уруғини бир чойнак сувга дамлаб ичиш балғамнинг енгил кўчишига фойда қилади, сурункали йўтални қолдиради.
Орасига сариёғ ёки думба қўйиб буғда ё димлаб пиширилган беҳи ёки шолғом қуруқ йўтални даволашда шифодир.
Ёғи олинмаган сутни сариёғ билан қайнатиб иссиқ ҳолда ичиш томоқни юмшатади, қирилиши ва йўталдан қутулишда ёрдам беради.
Бир стакан қайноқ сувга бир ошқошиқда қуритиб майдаланган баргизуб (зубтурум) баргини дамлаб ичиш ҳам йўталнинг давосидир.
Оқбош карам шарбатига шакар ёки асал аралаштириб ичиш томоқни юмшатиб, йўтални қолдиради.
Олма ва анжир меваси ёки қоқисидан тайёрланган дамлама томоқни юмшатади, балғам кўчириб, йўталга даво бўлади.
Эски йўталларни даволашда турпни сувда қайнатиб ичиш ҳам фойда беради.
Арпабодиён меваси (уруғи)дан тайёрланган дамлама қуруқ йўтални қолдиради, нафас йўллари шамоллашига шифо бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий