Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 29 января 2015 г.

юракда киста...

UzRating

Саволларга Тошкент тиббиёт академиясининг Кардиоревматология бўлими мудири Иноят ШИРАНОВ жавоб беради.


Саволларга Тошкент тиббиёт академиясининг Кардиоревматология бўлими мудири Иноят ШИРАНОВ жавоб беради.

АРИТМИЯНИНГ САБАБИ НИМА?
«Яқинда текширувдан ўтдим. Менда юрак аритмияси борлигини аниқлашди. Бундан жуда ташвишдаман. Бу касаллик нима сабабдан пайдо бўлади?»
М. КОМИЛОВА, Жиззах шаҳри.

— Соғлом одамда жисмоний ва руҳий тинчлик пайтида юрак қисқариши частотаси дақиқасига 60-90 тани ташкил қилади. Бунда қисқаришлар оралиғи деярли доимий бўлгани учун киши буни сезмайди.
Аритмия деганда, юракнинг тинч ҳолатда кузатиладиган меъёрий частотаси ва доимий қисқаришининг бузилиши тушунилади. Аритмияда қон мияга етиб бормайди, сўнг томоққа бир нарса тиқилиб қолгандек туюлади.
Соғлом одамда ҳам аритмия кузатилади. Масалан, ортиқча овқат ейиш, қабзият, тор кийим кийиш, ҳашарот чақиши, баъзи дори воситалари ва стресс туфайли ҳам вақтинчалик аритмия келиб чиқиши мумкин. Касаллик беморнинг ёши, касби ва асабига ҳам боғлиқ. Аритмия — юрак мушаги фаолияти бузилишининг биринчи аломатидир. Агар бу ҳолат вақтида даволанилмаса, кейинчалик юракда жиддий асоратлар юзага келиши мумкин. Озгина қунт қилинса, бу дард бартараф этилади. Аритмияга йўлиққан бемор, албатта, шифокор-кардиолог назоратида даволаниши лозим.
ЮРАКДА ҲАМ КИСТА БЎЛАДИМИ?
«19 ёшли қизимнинг юрак соҳасида оғриқ кузатила бошлади. Қизимни шифокор кўригига олиб бордим. Текширувлардан сўнг қизимнинг юрагида киста борлигини айтишди. Мен юракда киста бўлиши ҳақида биринчи марта эшитиб турибман. Шу ҳақда маълумот беришингизни сўрайман».
Ҳабибулло АЛИБОЕВ, Сирдарё вилоти Гулистон тумани.
— Юракда киста бўлиши мумкин эмас. Юрак шундай аъзоки, у тўхтовсиз ишлаб туради. Киста жигарда, буйракда, бачадон ёки тухумдонларда бўлиши мумкин. Бу беморга нотўғри ташхис қўйилган. Ушбу беморга кардиолог назоратида тўлиқ текширувдан ўтганидан сўнггина аниқ ташхис қўйиш мумкин.
«ЮРАГИМ КАТТАЛАШИБДИ»
«Аввал спортнинг бокс тури билан шуғулланар эдим. Ошқозон яраси туфайли спортдан воз кечишимга тўғри келди. Вақт ўтиб, юрагим безовта бўлиб, шифокорга мурожаат қилдим. Текширувлардан сўнг юрак 2-3 мл.га катталашганини айтишди. Бу нима сабабдан бўлиши мумкин?»
А. ИБРОҲИМОВ, Тошкент вилояти.
— Спорт билан шуғулланган вақтда қон айланиши ҳам, барча аъзолар фаолияти ҳам яхши бўлади. Спортни бирданига ташлагандан сўнг юракда гипертрофия (юракнинг кенгайиши) юз беради.
Организм энди аввалги, спорт билан шуғулланмаган даврга қайтади. Бу даврда кишининг аҳволи яхши бўлмайди.

Шунинг учун спорт билан шуғулланишни бирданига тўхтатиш ярамайди. Ҳеч бўлмаганда, уйда гимнастика машқларини бажариб туриш керак. Йўқса, семириб кетиш ёки бирор касалликка чалиниш мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий