Оғиздан нохуш ҳид келмасин, десангиз...
Баъзан оғиздан нохуш ҳид келади. Бунинг сабабини турлича
изоҳлаймиз. Кимдир эрталаб тишнинг ювилмагани учун деса, яна биров овқатдан
сўнг шунақа бўлади, дейди. Аслида, нега оғиздан нохуш ҳид келади?
Яхши даволанмаган кариес нохуш ҳидни келтириб
чиқаради. Пародонтит ва гингивит (милклар қонаши, шиши) касалликлари ҳам
оғиздан нохуш ҳид таралишига олиб келади.
Оғиздан нохуш ҳид келишининг яна бир сабаби
нотўғри тайёрланган тиш коронкаси (тишнинг милкдан чиқиб турган қисми, қоплама
тиш) бўлиши ҳам мумкин. Коронка ва милк орасидаги жойда хилтлар тўпланиши
оқибатида ҳид пайдо бўлади. Шунингдек, гастрит, ошқозон-яра касалликлари,
юқори нафас йўллари, танглай бодомчаларининг яллиғланиши, фарингит кабилар ҳам
сабабчи бўлади.
Йўқотиш усуллари
Тишингизни яхшилаб тозаланг. Эрталаб ва ётишдан
олдин тозалаб, тиш чўткасини ювиб танглай, тил ва лунжларнинг ички қисмини
артинг. Бу билан оғиз бўшлиғидаги бактериялар кўпайишининг олдини олган
бўласиз.
Таркибида хлоргексидин моддаси мавжуд тиш
пасталаридан фойдаланинг. Чунки у антисептик таъсирга эга. Мойчечак дамламасида
оғизни чайиш ҳам яхши натижа беради.
Овқат қолдиқлари тиш орасига кириб қолиб нохуш
ҳид таратмаслиги учун овқатдан кейин тишни тозаланг. Бунда эрталаб ва кечки
пайтдаги тиш тозалашдан фарқли равишда тиш пастасисиз, чўткани сувда ҳўллаб
тозаласа ҳам бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий