Саломатлигимиз ўз қўлимизда
Йилнинг тўрт фаслида ҳам дармондориларга бой
ноз-неъмат ҳамда озиқ-овақтлардан мунтазам тановул қилиб турилса, инсон
танаси витамин танқислигига учрамайди. Бунинг учун яхши ҳазм бўладиган
таомларни оз-оздан ва тез-тез ейиш соғлиққа фойдалидир. Инсон организми
учун қуйидаги витаминлар ниҳоятда зарурдир.
А - дармондориси агар инсон
танасида етишмаса, кўриш қобилияти пасайиб, айнан қоронғи
пайтда яхши кўрмай қолиш мумкин. Кўпроқ сабзи, помидор, кўк
нўхат, қовун, апелъсин истеъмол қилиш билан ушбу дармондорининг
етишмовчилигини олди олинади.
В, В1 - дармондориси одам
танасида камайиб кетса, кўзлар кўп ёшланадиган бўлиб қолади. Камқонлик,
дармонсизлик сезилиши кутилади. Ушбу дармондори тухум, қўй гўшти, хамиртуруш ва
пишлоқда мавжуд бўлиб, кундалик егуликлар рўйхатидан жой олиши лозим.
В2, В6, В12 -
дармондориларининг камайиб кетиши натижасида одамда юрак
ўйноғи юзага келади. Бунинг олдини олиш учун қуйидаги маҳсулотлар
– карам, сабзи, қовоқ ва балиқдан истеъмол қилиш керак.
С - дармондориси инсон
танасида камайиб кетиши оғиз бўшлиғида милк оғриғи, бўғим касаллиги, яралар тез
битмаслигига олиб келади. Киши тез чарчайдиган бўлиб қолади. Бундай
дармондори картошка, булғор қалампири, кўкатлар,
лимон, апелъсинда кўп миқдорда бўлади.
Д - дармондориси танада
камайиб кетиши оқибатида тез-тез офтоб уриши кузатилади. Бундан ташқари,
сочлар тўкила бошлайди. Сут маҳсулотларидан, қатиқ, творог, сузма
кабиларни кўпроқ тановул қилиш орқали бунинг олдини олиш мумкин.
Н - дармондориси
инсон организмида камайиши сезилса, демак, организмнинг ёғ
безлари хасталикка чалинган. Шунингдек, сочлар қисқа вақт ичида оқариб,
тез тўкилиши кузатилади. Ушбу витамин бўлка нон, гуручли таомлар, жўхорили гўжа
ва жигарда кўп учрайди, шунингдек, ёнғоқ, кунгабоқарда ҳам бор.
К - дармондориси
етишмаслиги боис одам жигар, буйрак ва ичак касаллигидан шикоят қилади.
Қон суюқлашиб, ивимай қолади. Ушбу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат,
ловия, жигар ва тухумда кўпдир.
РР - дармондориси
организмда етишмаслиги ичак, жигар, буйрак хасталигини келтириб чиқаради.
Шунинг учун ҳам доимий равишда карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия,
кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий