Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 31 января 2015 г.

қандли диабет

                                                           Қандли диабет

     Қандли диабет (қанд касаллиги, қанд аралаш сийиш ) –эндокрин касаллик. Бунда   организмда  меъда ости бези эндокрин қисмининг гормони –инсулин етишмаслиги оқибатида моддалар алмашинуви бузилади. Инсулин мутлақо (абсолют) етишмаслиги (меъда ости безининг махсус ҳужайралари, яъни оролча аппаратларида инсулин кам ишлаб чиқарилганда) ва нисбатан етишмаслиги (инсулин  активлиги сусайганидан, у зўр бериб парчаланганда, тўқималарнинг инсулингга бўлган эхтиёжи ортганда в.х) мумкин.

четверг, 29 января 2015 г.

юракда киста...

UzRating

Саволларга Тошкент тиббиёт академиясининг Кардиоревматология бўлими мудири Иноят ШИРАНОВ жавоб беради.


Саволларга Тошкент тиббиёт академиясининг Кардиоревматология бўлими мудири Иноят ШИРАНОВ жавоб беради.

АРИТМИЯНИНГ САБАБИ НИМА?
«Яқинда текширувдан ўтдим. Менда юрак аритмияси борлигини аниқлашди. Бундан жуда ташвишдаман. Бу касаллик нима сабабдан пайдо бўлади?»
М. КОМИЛОВА, Жиззах шаҳри.

среда, 28 января 2015 г.

Дунёдаги энг семиз одам

Дунёдаги энг семиз одам зотилжамдан вафот этди


Вазни 420 килограммга тенг британиялик Кит Мартин 45 ёшида зотилжамдан вафот этди. Бу одам ўз вақтида расман сайёрамиздаги энг семиз киши деб тан олинган эди. Мартин жарроҳлик йўли билан ошқозонининг тўртдан уч қисмини олдиргандан сўнг, саккиз ой қийналиб яшаб, охири вафот этди.
Марҳумнинг вафотидан кўп ўтмай, уни операция қилган жарроҳ ҳукуматга ариза ёзиб, фастфудга солиқ солишни сўраган. Жарроҳнинг айтишича, беғам Мартин уйда ўтириб, гамбургер, чипс, пончик ва бошқа зарарли таомларни еб, ортиқча вазн тўплаган.

вторник, 27 января 2015 г.

Саломатлигимиз ўз

Саломатлигимиз ўз қўлимизда


Йилнинг тўрт фаслида ҳам дармондориларга бой ноз-неъмат ҳамда озиқ-овақтлардан мунтазам тановул қилиб турилса, инсон  танаси  витамин танқислигига учрамайди. Бунинг учун яхши ҳазм бўладиган таомларни оз-оздан ва тез-тез ейиш соғлиққа фойдалидир.  Инсон организми учун қуйидаги витаминлар ниҳоятда зарурдир.
А - дармондориси агар инсон танасида    етишмаса, кўриш қобилияти пасайиб, айнан қоронғи пайтда яхши кўрмай    қолиш мумкин. Кўпроқ сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апелъсин истеъмол қилиш билан ушбу дармондорининг  етишмовчилигини олди олинади.
В, В1 -  дармондориси одам танасида  камайиб кетса, кўзлар кўп ёшланадиган бўлиб қолади. Камқонлик, дармонсизлик сезилиши кутилади. Ушбу дармондори тухум, қўй гўшти, хамиртуруш ва пишлоқда мавжуд бўлиб, кундалик егуликлар рўйхатидан жой олиши лозим.
В2,  В6,  В12 - дармондориларининг камайиб кетиши натижасида одамда юрак ўйноғи  юзага келади. Бунинг олдини олиш  учун   қуйидаги маҳсулотлар  – карам, сабзи, қовоқ ва балиқдан истеъмол қилиш  керак.

понедельник, 26 января 2015 г.

Ботулизм бепарволикдан


Ботулизм бепарволикдан бошланади


Қиш. Бу фаслнинг ўзига хос зийнати, завқи бор. Шунинг баробарида ташвишлари ҳам. Шу боис, қишга алоҳида тадорик кўрамиз. Бу фаслда эътиборимизни ошириш лозим бўлган жиҳатлар ҳам борки, улар турмушимиз обод ва соғлиғимиз мустаҳкам бўлишининг омилидир. Бошланган қиш фасли ҳар биримиздан уйимизни иситиш, овқатланиш ва кўча-кўйда юришимизда огоҳликни янада оширишни тақозо этади. Келинг, эътиборсизлик оқибатида келиб чиқадиган нохуш ҳолатларнинг баъзи бирлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Қиш мавсумида аҳоли ўртасида тузланган, дудланган ва консерва маҳсулотларини истеъмол қилишга бўлган талаб ортиши, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиб, касалланиш ҳолатлари кузатилган. Мутахассислар овқатдан заҳарланишни – ботулизм деб аташади. Ботулизм овқатдан заҳарланишнинг бир тури бўлиб, унинг қўзғатувчиси узоқ вақт тупроқда сақланадиган споралардир. Улар очиқ ҳавода мутлақо зарарсиз. Аммо ҳавосиз

воскресенье, 25 января 2015 г.

Анжир: мукаммаллиги яқиндагина кашф қилинган мева

Ҳорун Яҳё. 



Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан. («Тин» сураси, 1-оят)
«Тин» сурасининг биринчи оятида анжирнинг қайд этилиши бу мева келтирадиган фойдалар нуқтаи назаридан доноликнинг энг ёрқин тимсолидир.
Анжирнинг инсон учун фойдалари
Анжир бошқа ҳар қандай мева ёки сабзовотга нисбатан кўпроқ толага (томирга) эга. Бир дона қуритилган анжирда икки грамм (0,07 унция) тола мавжуд: бу тавсия этиладиган кунлик истеъмолнинг 20% ини ташкил этади. Сўнгги ўн беш йил ичида олиб борилган тадқиқотлар ўсимлик меваларидаги толалар ҳазм қилиш системасининг мунтазам ишлаши учун жуда муҳим эканлигини аниқлади. Маълумки, озиқ-овқатлардаги толалар ҳазм қилиш системасига ёрдам беради ҳамда улар саратон касаллигининг айрим шакллари хавфини ҳам камайтиради. Парҳезшунослар толага бой бўлган анжир ейишни кўпроқ тола истеъмол қилишнинг идеал усулидирдебҳисоблашади.

пятница, 23 января 2015 г.

ЙЎТАЛНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?

                             

         Бисмиллохи рахмонир рохийм.
         Нафас олиш системаси организм билан ташқи мухит ўртасида газ алмашинишини таъминлаш вазифасини бажаради. Бу системага бурун бўшлиғи, хиқилдоқ, трахея (кекирдак ва бронхлардан таркиб топган хаво ўтказиш йўлларидан) хамда ўпка пуфакчалари-альвеолаларидан иборат респератор бўлимларидан ташкил топган. Биз биринчи галда хиқилдоқни кўриб чиқсак, у нафас йўлининг бурурндан кейинги қисми бўлиб, овоз пайдо қилувчи апарат хамдир.  Хиқилдоқ бўшлиғи қум соатига ўхшаб юқори ва пастки қисмлари кенгайган. Хиқилдоқнинг пастки кенгайган қисми аста–секин торайиб кекирдакгача давом этади. Кекирдак хиқилдоқнинг давоми бўлиб, узунлиги 9–11 см келадиган найдан иборат. Кекирдакнинг орқа томонидан қизил ўнгач ўтади, чап ва ўнг ёнларида бўйиннинг катта қон томирлари ва нервлар жойлашади.

четверг, 22 января 2015 г.

“Мобилник”нинг

 зарари тан олинди


Саратон хасталигини ўрганиш бўйича халқаро агентлик ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мобил телефонлари одамларда хавфли ўсмаларни келтириб чиқаришини биринчи марта эътироф этди. Шу чоққача бу ҳақда фақат тахминлар айтиб келинган бўлса, эндиликда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам қўл телефонларининг зарари ҳақида узил-кесил фикр билдиришди.
Электромагнит тўлқинлари ҳамиша саломатлик учун зарарли, деб ҳисоблаб келинган. Агар у тўғридан-тўғри ҳар куни қулоққа йўналтириб турилса, унинг ичкарисидаги эшитиш ҳамда кўриш аъзолари (кўз тўрпардаси) фаолиятини таъмин этадиган мураккаб асаб тўқималарига таъсир кўрсатиб боради. Баъзи одамлар гоҳо кунига соатлаб мобил телефонини қулоқларидан олишмайди. Бу организм учун ниҳоятда оғирлик қиладиган “зарарли юк”дир.

среда, 21 января 2015 г.

Эбола иситмаси

Эбола иситмаси натижасида 5 минг 177 киши ҳалок бўлди


Эбола вируси билан касалланганлар сони 14 минг 413 кишига етди. Бу ҳақда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айни вақтда, Эбола иситмаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 5 минг 177 кишига етган.

ЖСТнинг бу борадаги сўнгги ҳисобот эълон қилинган 12 ноябрдан бери ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга, касалланганлар эса 315 нафарга кўпайган


вторник, 20 января 2015 г.

ЭС-ҲУШИНГИЗ ЖОЙИДАМИ


ЭС-ҲУШИНГИЗ ЖОЙИДАМИ ЁКИ ПАРИШОНХОТИРМИСИЗ?
TIB.UZ  Руҳият олами ЭС-ҲУШИНГИЗ ЖОЙИДАМИ ЁКИ ПАРИШОНХОТИРМИСИЗ?


Руҳият олами
 Изоҳлар мавжуд эмас

1. Атрофдагилар билан суҳбат чоғида хаёлга бериласизми?

2. Доимо орзу қиласизми?

3. Транспортда кетаётиб ўз бекатингиздан ўтиб кетганмисиз?

4. Шахсий автомобилингизни ҳайдаб кетаётиб, керакли муюлишдан ўтиб кетганмисиз?

5. Вақтида овқатланиш эсингиздан чиқиб турадими?

6. Машинангиз рақами доим ёдингизда турадими?

понедельник, 19 января 2015 г.

нохуш

Оғиздан нохуш ҳид келмасин, десангиз...

Баъзан оғиздан нохуш ҳид келади. Бунинг сабабини турлича изоҳлаймиз. Кимдир эрталаб тишнинг ювилмагани учун деса, яна биров овқатдан сўнг шунақа бўлади, дейди. Аслида, нега оғиздан нохуш ҳид келади?
Яхши даволанмаган кариес нохуш ҳидни келтириб чиқаради. Пародонтит ва гингивит (милклар қонаши, шиши) касалликлари ҳам оғиздан нохуш ҳид таралишига олиб келади.
Оғиздан нохуш ҳид келишининг яна бир сабаби нотўғри тайёрланган тиш коронкаси (тишнинг милкдан чиқиб турган қисми, қоплама тиш) бўлиши ҳам мумкин. Коронка ва милк орасидаги жойда хилтлар тўпланиши оқибатида ҳид пайдо бўлади. Шунингдек, гастрит, ошқозон-яра касалликлари, юқори нафас йўллари, танглай бодомчаларининг яллиғланиши, фарингит кабилар ҳам сабабчи  бўлади.
Йўқотиш усуллари

воскресенье, 18 января 2015 г.

Мўъжаз дур




Садаф дурларидек тишлар оғзимизда ярақлаб турса, қандай чиройли ва яхши. Соғлом ва кўркам тиш инсон ҳуснига ҳусн қўшади. Шунинг учун инсон кексайган чоғида ҳам тишлари соппа-соғ бўлишини истаса, тишларини болалигидан эҳтиёт қилиши зарур.
Биз кундалик ҳаётимизда соғлом, оппоқ тишга эга инсонларга ҳавас билан қараймиз. Бундай тишлар бекорга садаф дурларига қиёсланмайди. Чунки садаф Аллоҳ яратган мўъжизадир.
Тишлар тушган ёки оғриган бўлса, овқат етарли чайналмайди ва натижада озиқ моддаларнинг бир қисми ўзлаштирилмайди. Бу эса кўпинча меъда-ичак касалликларига олиб келади. Баъзан ширинликларни, жуда қаттиқ нарсаларни ва тишга зарарли моддаларни (совуқ ва иссиқ ҳолда) ҳаддан зиёд истеъмол қилиш, гўшт тановул қилгач, тишлар орасида қолган қолдиқларни вақтида тозаламаслик тишнинг касалланишига ва емирилиша сабаб бўлиши исботланган.

суббота, 17 января 2015 г.

Узум шарбати

Узум шарбати хотира йўқолишидан сақлайди.


Қизил узум шарбати хотира йўқолиши жараёнини тормозлайди, деб ҳисоблашади америкалик  Цинцинати университети  олимлари.
Олимлар изланиш ўтказиб кўришди. Унда қисман хотира йўқотган кўнгиллилар иштирок этишди. 12 ҳафта мобайнида текширилувчиларнинг бир қисмига узум шарбатини ичишни буюришди, қолган қисмига эса плацебо беришди. Уч ой мобайнида тадқиқот иштирокчилари хотирани текширишга қаратилган тестдан ўтишди. Натижада, табиий шарбат истеъмол қилган гуруҳда  тестлар кўнгиллиларда аҳволи яхшиланганлигини кўрсатди.
Экспертлар бу, узум пўсти ва мағизидаги антиоксидантлар таъсири туфайли рўй беради деб ҳисоблашади.


пятница, 16 января 2015 г.

Дунёдаги энг семиз

Дунёдаги энг семиз одам зотилжамдан вафот этди


Вазни 420 килограммга тенг британиялик Кит Мартин 45 ёшида зотилжамдан вафот этди. Бу одам ўз вақтида расман сайёрамиздаги энг семиз киши деб тан олинган эди. Мартин жарроҳлик йўли билан ошқозонининг тўртдан уч қисмини олдиргандан сўнг, саккиз ой қийналиб яшаб, охири вафот этди.
Марҳумнинг вафотидан кўп ўтмай, уни операция қилган жарроҳ ҳукуматга ариза ёзиб, фастфудга солиқ солишни сўраган. Жарроҳнинг айтишича, беғам Мартин уйда ўтириб, гамбургер, чипс, пончик ва бошқа зарарли таомларни еб, ортиқча вазн тўплаган.
Мартин нонуштада олтита қовурилган тухум, тушликда пицца, Хитой ошхонаси таомлари, шашлик ва биг-маклар ерди. Ҳар куни олти пинта қаҳва ва икки литр газли ичимлик ичарди. Орада доим шоколад, печенье ва бошқа ширинликларни еб юрган.
“У ҳиссий муаммолари туфайли овқатдан таскин излаган ва жуда тез фастфудга ўрганиб қолган. Ҳатто кит ҳам 1 кунда бунча калория қабул қилмайди”, — дейди доктор Кесава Маннур.
Мартиннинг вафотидан бироз олдинроқ, британ телевидениеси у ҳақида “70 Stone & Almost Dead” (“420 килограмм ва деярли ўлган”) деб номланган ҳужжатли фильмни суратга олганди.
Манба: Вести.ру


четверг, 15 января 2015 г.

“Мобилник”нинг зарари тан олинди




Саратон хасталигини ўрганиш бўйича халқаро агентлик ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мобил телефонлари одамларда хавфли ўсмаларни келтириб чиқаришини биринчи марта эътироф этди. Шу чоққача бу ҳақда фақат тахминлар айтиб келинган бўлса, эндиликда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам қўл телефонларининг зарари ҳақида узил-кесил фикр билдиришди.
Электромагнит тўлқинлари ҳамиша саломатлик учун зарарли, деб ҳисоблаб келинган. Агар у тўғридан-тўғри ҳар куни қулоққа йўналтириб турилса, унинг ичкарисидаги эшитиш ҳамда кўриш аъзолари (кўз тўрпардаси) фаолиятини таъмин этадиган мураккаб асаб тўқималарига таъсир кўрсатиб боради. Баъзи одамлар гоҳо кунига соатлаб мобил телефонини қулоқларидан олишмайди. Бу организм учун ниҳоятда оғирлик қиладиган “зарарли юк”дир.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти илгари мобил телефонлари зарари ҳақида расмий хулосадан тийилиб келган эди. Бироқ ўн учта мамлакат иштирокида ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари эълон қилинганидан сўнг, мобил телефонларининг саломатлик учун хатарли эканини тан олишга мажбур бўлди.

среда, 14 января 2015 г.

инфаркт


ФАКТЛАР ёки БИЛАСИЗМИЛАР



 Олтмиш ёшдан ўтган одам оддий амбулатор текширувдан ўтса, унда камида учта касаллик аниқланади.
Танамиздаги ҳужайралар мустаҳкамлигининг биологик захираси 210 йилга етар экан! Биз эса бу муддатнинг ҳатто ярмидан ҳам фойдаланмаймиз…
    Юрак беморлигидан токай чекарман фиғон,
Ҳеч ким дучор бўлмасин юрак дардига ёмон.
Эй юрагим зорини инкор қилгувчи, келгил,
Сийнамга қўй қулоғинг, зорини тингла бир он.
Абдураҳмон Жомий

ИНФАРКТ ВА ИНСУЛЬТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИН
АГАР БАД ОДАТЛАРДАН ВОЗ КЕЧИЛСА

вторник, 13 января 2015 г.

Шифобахш эчки сути


Шифобахш эчки сути



Шифобахш эчки сути
Эчки сути мизожда энг мўъ­тадил ҳисобланади. Ибн Сино таърифлашича, эчки сути ични суради, томоқдаги, қовуқдаги яраларни даволайди, йўтал, қон туфлаш, бош оғриғи, меъда хасталикларида фойда қилади. У қуруқ мизождан бўладиган хафақон, васваса ҳамда эсда сақлаёлмаслик касалига ҳам яхши даводир. У билан оғизни чай­қаш ва ғарғара қилишнинг томоқ оғриққа, тилча, бодомсимон безлар шишларига, силга ва ниҳоят даражада озиб кетишга фойдаси катта.
Олимлар таъкидлашича, эчки сути кимёвий таркибига кўра кўпроқ она сутига яқин туради. Витамину минерал моддаларга бой. Таркибида, айниқса, ёғ ва оқсиллар мўл бўлиб, уларни организм тез ва осон қабул қилади. Ёғ доначалари сигир сутиникидан икки баробар кичик, оқсиллари эса нозик бўлади. Шу боис эчки сутини гўдакларга ҳам берса бўлаверади. Рахит, жигар, ўпка сили, аллергия касалликларини даволашда эчки сутининг ўрни катта. У ишқорли бўлганидан ошқозони ошиқча кислота ажратадиган одамларга яхши даводир. Экзема, қичима, астма билан оғриган кишиларга ҳам эчки сути ичиш тавсия қилинади. Бўғинлар оғриғини қолдиришда, ўт халтадаги тошни туширишда ҳам қўлланилади.

понедельник, 12 января 2015 г.

Саримсоқнинг фойда ва зарарлари


Саримсоқнинг  фойда ва зарарлари
Марҳамат қилдилар Расули акрам, (С.А.В)
Азиз уматларга бу улуғ карам
“Саримсоқ”дан енглар,  чунки саримсоқ
Етмиш хил касални қувади хардам.   

     Саримсоқ пиёзгулдошлар оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик пиёзбошли ўт ўсимлик. Пояси цилиндирсимон тик ўсувчи, барглари чўзиқсимон ёки ясси шаклли, ўткир учли ўсувчи, барглари чўзиқсимон ёки ясси шаклли ўткир учлидир. Гуллари оддий саябонга тўпланган. Меваси кўп уруғли кўсак. Саримсоқни ёввайи турлари Авғонистон, Греция, Ироқ Малазия каби бир қатор мамлакатларда ўстирилади.Хозирда барча мамлакатларда маданий холда ўстирилмоқда. Ўсимликнинг птёзбошчиси етилганда  ковлаб олинади ва қуритмасдан ишлатилади.Саримоқ пиёзбоши таркибида эфир майи,витамин В.С.фотонисидлар,оз миқдорда йод,алин,стеринлар менераллар ва бошқа шифобахш моддалар бор.Аллин брикмаси фермент таъсирида кучли брктероцид хоссаларга эга бўлган аллецин ва бошқа моддаларга парчаланади .
  Абу  Али  ибн Сино  ўзининг  “Тиб қонунлари ”  китобида  Абу Райхон беруний “Китоб-ас-сайдана фи-т-тибб

воскресенье, 11 января 2015 г.

Саломатлигимиз ўз қўлимизда


Саломатлигимиз ўз қўлимизда



Йилнинг тўрт фаслида ҳам дармондориларга бой ноз-неъмат ҳамда озиқ-овақтлардан мунтазам тановул қилиб турилса, инсон  танаси  витамин танқислигига учрамайди. Бунинг учун яхши ҳазм бўладиган таомларни оз-оздан ва тез-тез ейиш соғлиққа фойдалидир.  Инсон организми учун қуйидаги витаминлар ниҳоятда зарурдир.
А - дармондориси агар инсон танасида    етишмаса, кўриш қобилияти пасайиб, айнан қоронғи пайтда яхши кўрмай    қолиш мумкин. Кўпроқ сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апелъсин истеъмол қилиш билан ушбу дармондорининг  етишмовчилигини олди олинади.
В, В1 -  дармондориси одам танасида  камайиб кетса, кўзлар кўп ёшланадиган бўлиб қолади. Камқонлик, дармонсизлик сезилиши кутилади. Ушбу дармондори тухум, қўй гўшти, хамиртуруш ва пишлоқда мавжуд бўлиб, кундалик егуликлар рўйхатидан жой олиши лозим.
В2,  В6,  В12 - дармондориларининг камайиб кетиши натижасида одамда юрак ўйноғи  юзага келади. Бунинг олдини олиш  учун   қуйидаги маҳсулотлар  – карам, сабзи, қовоқ ва балиқдан истеъмол қилиш  керак.

суббота, 10 января 2015 г.

йўталдан


Йўталдан фориғ бўлинг!


Халқ  табобати усуллари
 Йўталнинг келиб чиқишига турли омиллар сабаб бўлади. Шунинг учун уни даволашга киришганда қайси касалликнинг нишонаси ёки асорати эканини аниқлаб олиш лозим.
 Анжирни сутда қайнатиб ичган киши йў­талдан тезда халос бў­лади.
Овози бўғилиб қолган одам турп сувини ичиб, томоғини ғарғара қилса, дарҳол овози очилади.
Кийик ўтини сувда қайнатиб ичиб юрилса, йўтал арийди.
Сурункали йўтал қийнаётган киши отнинг янги сутини (ёки қимиз) ичса, бу дарддан халос бўлади.
Бир чойқошиқдаги укроп уруғини бир чойнак сувга дамлаб ичиш балғам­нинг енгил кўчишига фойда қилади, сурункали йўтални қолдиради.
Орасига сариёғ ёки думба қўйиб буғда ё димлаб пиширилган беҳи ёки шолғом қуруқ йўтални даволашда шифодир.
Ёғи олинмаган сутни са­риёғ билан қайнатиб иссиқ ҳолда ичиш томоқни юм­­шатади, қирилиши ва йў­талдан қутулишда ёрдам беради.
Бир стакан қайноқ сувга бир ошқошиқда қуритиб майдаланган баргизуб (зуб­­турум) баргини дамлаб ичиш ҳам йўталнинг давосидир.
Оқбош карам шарбатига шакар ёки асал аралаштириб ичиш томоқни юмшатиб, йўтални қолдиради.
Олма ва анжир меваси ёки қоқисидан тайёрланган дамлама томоқни юмшатади, бал­ғам кўчириб, йўталга даво бўлади.
Эски йўталларни даволашда турп­ни сувда қайнатиб ичиш ҳам фойда беради.
Арпабодиён меваси (уруғи)дан тайёрланган дамлама қуруқ йўтални қолдиради, нафас йўллари шамоллашига шифо бўлади.


Грипп ва шамоллаш, унинг асоратлари, табобат усулида даволаш


Грипп ва шамоллаш, унинг асоратлари, табобат усулида даволаш


 Абдуқодир Сатторов,
“Малхам” табобат маркази раҳбари, халқ табиби.

Грипп-умумий интоксикация, харорат кўтарилиши, дармонсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши, баъзан қусиш ва нафас йўллари шиллиқ қаватининг зарарланиши билан кечадиган юқумли касалликдир.

Грипп тарихи

Йилнинг совуқ пайтида ахолини энг кўп қийнайдиган касаллик бу грипп хисобланади.

         Грипп сўзи французча “гриппер” сўзидан олинган бўлиб, эгаллаш, тарқалиш деган маъноларни англатади. Грипп азал-азалдан инсониятга тажовуз қилиб келган. Илк касаллик хақида маълумот эрамиздан аввал 412-йилда тиб алломаси Гиппократ томонидан қайт этилган. Бу касаллик вабо, ўлат, ич терлама касалликлари каби ёвуз ва хавфли ҳисобланган. Грипп ўчоқлари 1173-йилда ҳам бутун дунё бўйлаб кузатилган. Тарихий хужжатларда қайд қилинишича биринчи грипп пандэмияси (яъни турли мамлакатларнинг ахолисининг тўсатдан гриппга чалиниши) 1580-йилда содир бўлиб, миллионлаб инсонлар хаётига зомин бўлган. 1920-1922-йилларда бўлиб ўтган машхур “испанка” гриппи энг кучли грипп пандемияси хисобланиб 20-миллиондан ортиқ одамларни олиб кетган. “Испанка”дан ер куррасининг 40-фоиз ахолиси қаттиқ зарарланган. Касаллик Хитойда бошланиб АҚШ, Франция, Испания, Италия давлатларида кенг тарқалган, атига 10 ой ичида касаллик бутун дунёга ёйилган. Аҳоли орасида одам эрталаб соғ саналса, тўсатдан тушлик вақтида касаллик аломатлари пайдо бўлиб кечки пайтга келиб вафот этишган.

1957-1958-йилларда “Осиё” грипп пандемияси бўлиб ўтган. Касаллик 1957-йилда узоқ Шарқдан бошланиб тезлик билан бутун дунё мамлакатларига тарқалган. Шу даврда АҚШнинг ўзида 70000 га яқин инсонлар оламдан ўтган.

Гриппнинг дунё бўйлаб тарқалиши:

Грипп вирусини сирли томони шундаки, касаллик хамма вақт хам инсонни безовта қилмайди. Одатда эпидемия (бир мамлакат худудида гриппнинг тарқалиши) шимолий ярим шарқда-йилнинг куз ва қиш, жанубий ярим шарқда эса бахор ва ёз мавсумларида юзага келади. Эпидемиянинг давомийлиги 1-3 ойни ташкил этади. Бу вақтдан кейин грипп яна йўқолиб кетади. Ахоли зич жойлашган шахарларда гриппга чалиниш холатлари кўпроқ учрайди. 1 миллиондан ортиқ ахоли яшайдиган шахарларда касалликка чалиниши 29,7 фоиз, 500 мингдан 1миллионгача бўлган шахарларда 22-24 фоизгача учрайди. Йилнинг совуқ пайтида ахоли асосан ёпиқ жойларда тўплангани сабабли касалликка чалиниш хавфи кучаяди. Шу сабабли гриппга асосан уйда ўтирадиган кексалар, боғча ва мактаб ёшидаги болалар чалинади. Жанубий ярим шарда грипп май-сентябр ойларида учраса, тропик худудларда касаллик йилнинг барча мавсумларида учрайди.

Касаллик айниқса, об-хаво ўзгариши пайтида ( масалан, Хиндистонда ёмғир мавсумида) учрайди.

Гриппнинг юқиши

АТИРГУЛНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ


АТИРГУЛНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ


Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халк табиби, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари.


Атиргул хидланса дил қувват олар
Мияни куч билан урар ва ёпар.
Бироқ заифларда қўзғар аксириш,
Яна тумов-назла албатта кўпар.

Атиргул раъногулдошлар оиласига мансуб, буйи 60-125 см га етадиган бутасимон ўсимликдир.

Поялари бир нечта, шохланган, тиконли (шохлари хам тиконли). Барглари ток патли мураккаб бўлиб, поя ва шохларида банди ёрдамида кетма-кет ўрнашган. Барглари беш-етти, тухумсимон ёки элипссимон ништарсимон, аррасимон қиррали қизил, тўқ қизил, пушти ёки ок рангли, йирик, хушбуй гуллари якка-якка ёки 2-3 тадан поя ва шохларида жойлашган. Гулкосача барги 5 та , гултож барглари кўп сонли, меваси гул ўрнида хосил бўлган ширали сохта мева.

Атиргул турлари ёввойи холда учрамайди. Қрим вилояти, Краснодар ўлкаси, Молдавия, Грузия, Озарбайжон, Тожикистоннинг айрим туманлари ва Ўзбекистоннинг барча туманларида эфир мойи олиш учун қизил атиргул билан Франция атиргулининг чатиштирилган тури ўстирилади. Кўп навлари манзарали ўсимлик сифатида экилади. Йилнинг иссиқ фаслларида ховли, гулзор, кўча четларида турли рангда очилиб турган атиргулларга назар солган кишининг беихтиёр бахри-дили очилади.
 Агар шу онда унинг хушбуй ифоридан бахраманд бўлсангиз, аъзойи баданингиз яйраб кайфиятингиз кўтарилади.