ҚАНДАЙИН ЗАМОН?
Ҳужжат қоғозларга тўлди
папкалар,
Ҳужжат қилолганнинг бахти ҳам
кулар,
Яқинда одаммас қоғоз гапирар,
Айтинг-чи, асримиз қандайин
замон?
Ҳар битта дарс учун ҳужжат
нечалаб,
Ёзилар қоғозлар
кундуз-кечалаб,
Тонналаб ёзилар эмас пичалаб,
Айтинг-чи, асримиз қандайин
замон?
Врач қабулига кирсанг агарда,
Даволамай туриб қоғоз
ёзганда,
Қилмангиз ҳеч асло уларга
зарда,
Айтинг-чи, асримиз қандайин
замон?
Хужжат чала бўлса кекса бир
устоз,
Ишдан четлатилар, дейди ҳужжат
оз,
Дарс берар ўрнига анқов бир
шаввоз,
Айтинг-чи, асримиз қандайин
замон?
Ҳужжат сўрайди ҳар бир
амалдор,
Фидоий меҳнатинг ҳаммаси
бекор,
Ҳужжатсиз Навоий бўлар эди
хор,
Айтинг-чи, асримиз қандайин
замон?
Қайда қолди мазмун, маъно,
моҳият?
Инсонга етарми, бир
қоғоз—ҳужжат?
Бир кун авлодлар кулмасин
фақат,
Айтинг-чи, асримиз қандайин
замон?
Комментариев нет:
Отправить комментарий