ҲИСОБОТ КУНИ
Янги йил келмоқда
катта бир байрам,
Дўстлар даврасида
унутилар ғам,
Шундайин кунларни
соғинар одам,
Ҳар куни бўлмайди
бундай гўзал дам.
Тилаклар тиланар
янги йил учун,
Синалар шу куни
меҳрнинг кучин,
Ўтади хаёлдан
кимки бор яқин,
Дилингга бўлади
эзгу ўй ҳамдам.
Инсоннинг ёдига
келмас ҳеч қачон,
Қайтмас бўлиб
кетар ўтган йил ҳеч он,
Охирги соатлар
бўлмоқда меҳмон,
Нималар
қилолдинг, ҳисоб бер одам!
Ўйлаб кўр
кимларга яхшилик қилдинг?
Кимларнинг
инсондай ёдида қолдинг?
Қандайин ўзингдан
из қолдиролдинг?
Сендан
миннаддорми яқинларинг ҳам?
Бир бино
қурдингми, экдингми дарахт?
Кимларга
келтирдинг шодлик ила бахт?
Ахир ўтиб кетди
бир йилдайин вақт,
Энди ҳеч кўрмайди
бу йилни олам.
Тилак тилаб дуо
қилиб турганда,
Ёнингда яқинлар,
дўстлар бўлганда,
Ҳисоб бер ўзингга
шундайин дамда,
Ўзингдан
қониқсанг байрам—чин байрам.
_Ғани МАЖИД
ЯНГИ ЙИЛ
ОРЗУСИ
Олам..жаҳонда тинчлик,..
мангу
барқарор бўлсин,
Инсонларнинг қалбига
қувонч,
шодликлар тўлсин!
Тинчликни
хоҳламаган
ғанимлар
ҳам жуда кўп,
У л а р
ранжу аламдан
диллари
куйиб, ўлсин!
Яхши орзу,
ниятлар
ошаверсин амалга,
Бахил,
бетамиз зотлар
сассиқ
алафдек сўлсин!
Элпарвар,
инсонпарвар
зотлар
мангу яшасин,
Уларнинг
йўлларига
гул..лолалар тўкилсин!
Ғаним
сифат одамлар
элга наф
келтирмайди.
Уларнинг
орзулари
чок..чокидан сўкилсин!
Тинчлик
душманларининг
орзуси
ҳеч ушалмас,
Уларнинг
қад..қомати
дол, зол янглиғ
букилсин!
“Соғлом
она..соғ бола”,..
йилимизнинг шиори,
Б а р ч
а она..болалар
ҳамиша соғлом бўлсин!
И н с о н
и я т орзуси
фақат
оламда тинчлик!
Тинчликнинг душманлари
ҳасаддан куйиб ўлсин!
Суҳайлий
бу оламда
фақат
тинчликни ўйлар,
Унинг
тарафдорлари
фақат ўйнасин,
кулсин!
...................
СУҲАЙЛИЙ
Комментариев нет:
Отправить комментарий