Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 24 января 2016 г.

Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (1)

Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (“Оқ мозор” қабристони ҳақида) 1-қисм
Ватандан хабарлар, Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 24.01.2016 16:53     12012 марта ўқилди

Азиз-авлиёлар юртига   зиёрат
Ассалому –алайкум азизлар
لسَّلامُ عَلَيْكُمْ، أَهْلَ الدِّيَارَ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ، وَإِناَّ إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لاَحِقُونَ [وَيَرْحَمُ اللهُ الْمُسْتَقْدِمِيْنَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِيْنَ]، أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ).

 – Мўмин ва муслимлардан иборат бўлган эй диёр (қабристон) аҳли, сизларга салом бўлсин! Биз худо хохласа, (бир куни) сизларнинг ёнинггизга келамиз. (Биздан аввал ўтганларни ҳам, кейин ўтганларни ҳам Аллоҳ раҳмат қилсин). Аллоҳдан ўзимизга ҳам, сизларга ҳам офият тилаймиз.
(Муслим ва Ибн Можа ривояти)



Халқимизнинг имон-эътиқод, меҳр-оқибат, хайру саховат, одамийлик, ҳамжиҳатлик сингари эзгу хислатлари маънавий ҳаётимизни юксалтиришда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада мамлакатимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик тамойилларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг қонуний асосда мустаҳкамлаб қўйилганлигини қайд этиш лозим.
Мустақиллик йилларида давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида азалий урф-одат ва қадриятларимизни қайта тиклаш, муқаддас динимизни, азиз-авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, уларнинг қадамжоларини ободонлаштириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди.
Имом Бухорий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Исо Термизий, Баҳоуддин Нақшбандий мажмуалари, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Ҳазрати Имом қадамжолари каби муқаддас масканларда катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Бугунги кунда бундай обидалар юртимизнинг энг файзли ва табаррук гўшаларига айланди. Бундай хайрли ва савобли ишлар бугунги кунда ҳам изчил давом эттирилмоқда.(Матн: ЎзА)
Хусусан, Андижан вилояти Исбосган туманида жойлашган “ОҚМОЗОР ОТА”тубдан қайта реконструкция қилиниб, бугунги кунда унинг ўрнида ажойиб комплекс бунёд этилди.

Эътиборли томони амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари нафақат қабиристоннингнинг ўзида, балки унинг ён-атрофида ҳам бир хилда давом эттирилмоқда.



Суратда (чапдан ўнгга) гўрковлар М.Қодиров, А.Ғаниев ва қабристон имоми Акбарали Жакбаров Андижонлик мехман  И.Абдурасул ва қабристон назоратчиси Д.Худайбердиевлар янги экилган арчага қараб туришибди…
Бизлар Андижан вилояти Избосган туманида жойлашган кўхна қабристонга  хазрат Қутбиддин Аҳмад шайх кабрини  зиёрат қилиш учун Қўқондан Зайнабхон Мамажонова ва унинг кизи Дилдорахон Ибрагимова, Наманган вилояти ПОП туманидан Хошимова Мухаббатхон  ва Андижан шахридан И.Абдурасул ва камина бошчилигида эрталаб етиб борганимизда соат миллари ўн бирга яқинлашиб қолган эди. Хаво минус 3-7 градус совук эди. Бизлар иссик қабристон ишчилари  гўрковлар ва имоми дам оладиган хонага кириб   озгина нафасни ростлаб  имом қурвон-фотиха килинганидан сўнг биз  “ОҚМОЗОР ОТА” кабрни зиёратига чикдик.
Шу ерда савол туғилади қабристонга кабр зиёратига  бориш бидъат дегувчилар хам бор яни қабристон олдидан ўтилаётганда қўл очиб қандайдир дуо қилинади. Бу амал шариатда борми ёки бидъатми?  шу ўринда мен сизларга бир хадисни тўлиғича келтириб ўтаман
 Қабристонга борганда ёки у ердан ўтганда маййитларга салом бериш ва уларнинг ҳаққига қўл кўтариб дуо қилиш суннатда бор амал. Қўл кўтармасдан дуо қилиш ҳам жоиз.

Имом Муслим Оиша онамиздан ривоят қиладилар. “Ҳар сафар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Оиша разияллоҳу анҳонинг уйларида бўладиган навбатлари келганда туннинг охирида Бақиъга чиқардилар ва дуо қилар эдилар”.
(Муслим, 3/63)
Оиша разияллоҳу анҳо навбатларининг бирида Расулуллоҳнинг Бақиъ қабристонига чиқиб дуо қилганларини ҳикоя қилганлар: “Бақиъга келиб, узоқ вақт тик турдилар. Кейин қўлларини уч марта кўтардилар”.
(Муслим, 3/64)
Уйга қайтишгандан кейин Расулуллоҳ нима учун қабристонга борганларини маълум қилиб, Жаброил келганларини ва “Раббингиз сизни Бақиъга бориб, унинг аҳлига дуо қилишингизни буюраяпти”, деганларини айтиб берганлар. Шунда Оиша: “Уларнинг ҳақига нима деб дуо қиламан?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ бундай деб айт дедилар:

“السَّلاَمُ عَلَى أَهْلِ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَيَرْحَمُ اللَّهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللَّهُ بِكُمْ لَلاَحِقُونَ”.

“Ассаламу ала аҳлиддияр минал-муъминийна вал-муслимийн, ва ярҳамуллоҳул-мустақдимийна минна вал-мустаъхирийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун”.

“Бу диёрнинг мўминлар ва мусулмонлардан иборат аҳлига салом. Аллоҳ биздан аввалу кейин келганларни раҳмат қилсин. Биз ҳам иншоаллоҳ сизларга қўшилажакмиз”.
(Саҳиҳул-Муслим, 3/64)
      “Бу ҳадисда дуони узоқ қилиш, такрорлаш ва дуода икки қўлни кўтариш мустаҳаб эканига далил бор. Яна бу ҳадис тик туриб дуо қилиш қабр ёнига ўлтириб дуо қилишдан кўра комилроқ эканига далолат қилади”.
(Шарҳун- Нававий ало Муслим, 7/43)
Расулуллоҳдан маййитларга салом беришнинг бошқа лафзлари ҳам ворид бўлган.
Абу Ҳурайрадан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабристонга келиб шундай дедилар: “Ассаламу алайкум, дара қавмин муъминийн, ва инна ин шааллоҳу бикум лаҳиқун…”. 
(Муслим)
       “Расулуллоҳнинг салом беришлари бу ишнинг машруъ эканини билдириш учундир”. “Яна бу иш вафодорлик ва ҳурматнинг давомли бўлиши кераклигига далолат қилади. Умид қилинадики, Аллоҳ маййитларга руҳларини қайтаради, улар саломни эшитадилар ва жавоб қайтарадилар”.
(Ал-Муфҳим, 1/448 )
Ёки бўлак манбаларда келган кичик хадисларни сизларни этиборингизга хавола этаман…
      Ибн Ҳажар ал-Маккийдан қабристон аҳлига “Фотиҳа” сурасини ўқилганида, савоб уларнинг орасида тақсим қилинадими ёки уларнинг ҳар бирига ушбу савобдан тўла етадими, деб сўралган. У жавоб бериб, фазлнинг буюклиги ушбу савоблар тўла етишига лойиқдир, деган. “Радд ал-муҳтор”да шундай келган
      Имом Бухорий Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилганки, бир кимса Расулуллоҳ (с.а.в.)га онаси ўлганини айтиб, “унинг номидан садақа қилсам бўладими?” деган. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳа!” деб жавоб берганлар.
     Имом Насоий эса Саъд ибн Убода (р.а.) дан ривоят қилишича, у Пайғамбар (с.а.в.) олдиларига келибди. “Онам вафот қилди, унинг назр қилгани бор эди. Унинг номидан қул озод қилсам жоиз бўладими?” деб сўрайди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Онанг номидан қул озод қил!” дейдилар.
     Имом Укбарий эса Анас (р.а.)дан ривоят қилишича, у Расулуллоҳ (с.а.в.)дан бундай деб сўраган: “Эй, Расулуллоҳ! Биз ўликларимиз номидан садақа қиламиз, улар номидан ҳажга борамиз, улар ҳаққига дуолар қиламиз. Мана шу уларга етиб борадими?”. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳа, уларга етиб боради” деганлар.
    Абулқосим аз-Занжоний ўзининг “Фавоид” асарида Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят келтирган. Унинг айтишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:            “Кимки қабристонга кирса, сўнг фотиҳа сурасини ва Қул ҳуваллоҳу аҳад, Алҳакум ат-такосур сураларини қироат қилса, сўнгра “Сенинг каломингдан қироат қилганимнинг савобини мўъмин ва мўъминалардан иборат қабристон аҳлига бағишладим” деса, улар унинг учун Аллоҳ таолога шафеъ бўладилар”.
      Имом Табароний ҳам Ҳазрати Али (к.в.)дан бундай ривоят келтирган: “Кимки қабристон ёнидан ўтса ва Қул ҳуваллоҳу аҳад сурасини ўн бир марта ўқиб, савобини ўликлар учун бағишласа, ўликлар сонича савоб унга берилади”.
Бу борада хабарлар ва кўпгина ривоятлар етиб келган бўлиб, уларни Имом Суютий “Шарҳ ас-судур” асарида зикр қилиб ўтган.
Ҳаммага муштарак миқдор етади, дегани солиҳ амаллардан бирортасини бошқага бағишласа, Аллоҳ унга манфаат етказади, деган маънода бўлиб, бу фатво мутавотир даражага етган. Чунончи, Шайх ал-ислом Ибн ал-Ҳумом “Фатҳ ал-қадир”да буни очиқ айтган.

Рухсат берсангизлар мен озгина бу қабрстон тўғрисида тўхталиб ўтсам
Хаммамизга тарихдан  маълум-ки Андижан қадимдан азиз-авлиёлар ватани бўлган.Шундай улуғ инсонларидан бири бу бугун бизлар келган  хазрат Қутбиддин Аҳмад шайхдир.
У ўз даврининг машхур улломаларидан бўлган.Шунинг учун уни вафотидан сўнг хашаматли мозор-мақбара қурилган бу масканни ўша пайтдаги миқдори 882 десятина (1.09 гектар) га тенг бўлган
Улуғ шайх номини абадийлаштириш мақсадида кейинчалик яна мозор ёнига масжид мадраса ва кархоналар бунёд этилган.У тахминан ХV-XV1 асрларда  хозирги Избосган тумани ЛУҒУМБЕК қишлоғи яқинида яшаб фаолият кўрсатган



Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архивида сақланаётган Абдулмажид Султон Баходирнинг улуғ шайх Қутбиддин Аҳмад авлодига ҳижрий 1016, мелодий 1607 йилда берган “Иноятнома”си (хоннинг ёрлиги) унинг туғилган,ижод қилган даврига аниқлик киритишга ёрдам беради.   Бу ҳужжатда шундай дейилган:
“Барчанинг маълумоти учун эълон қилинадики,улуғ шайх Қутбиддин Аҳмад авлодига олдинги ишлар наъмунаси бўйича Зурзуминг ғалла экиладиган ерлари суғорадиган ариқлари билан авлодий мулк қилиб бириктирилади ва барча амалдорларга амир қилинадики, уларга зарар, зиён етказилмасин, бирор нарсада ташвишлантирилмасин. Работак ерлари барча суғориладиган ариқлари билан уларга авлодий мулк қилиб беришга амир қилинади”, “иноятнома”даги мухрда Абдулмажид Султоннинг номи 1016 ҳижрий йил ифодаланган.

(Давоми бор)
Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли
– рухшунос олим, профессор
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Ўхшаш мақолалар:
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат Сафар таассуротлари (4-қисм)
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат Сафар таассуротлари (3-қисм)
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат Сафар таассуротлари (5-қисм)
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат – Сафар таассуротлари (2-қисм)
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат (10 давоми)

Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёхат (8)

Комментариев нет:

Отправить комментарий