МИНГ ШУКР!
О л л о ҳ , Сенсан ягона,
Ҳақ...Ўзингга минг шукр!
Бу Қуръонинг дурдона,
Чин сўзингга минг шукр!
Кун ва тунни яратдинг,
чиройлидир кенг олам,
Қаро тундан сақлган
кундузингга минг шукр!
Е т т и қат
осмон аро
бепоёндир к о и н о т ,
Шуъла сочган ой, қуёш,
юлдузингга минг шукр!
Ҳар бир зотни қўшалоқ:
жуфт..жуфт қилиб яратдинг,
Мард ўғлонларга ҳамроҳ...
ҳур қизингга минг шукр!
Барча инсон ҳаётда
таом ейди хилма..хил,
Таомга лаззат берган
ош..тузингга минг шукр!
Ер куррасини мудом
тинмай айлантирурсан,
Фаслларнинг гўзали
ёз, кузингга минг шукр!
Ожиз бу Суҳайлийни
инсон қилиб яратдинг,
Тақдирга тан берур у,
Ҳақ Ўзингга минг шукр!
Комментариев нет:
Отправить комментарий