Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 24 января 2016 г.

Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (1)

Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (“Оқ мозор” қабристони ҳақида) 1-қисм
Ватандан хабарлар, Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 24.01.2016 16:53     12012 марта ўқилди

Азиз-авлиёлар юртига   зиёрат
Ассалому –алайкум азизлар
لسَّلامُ عَلَيْكُمْ، أَهْلَ الدِّيَارَ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ، وَإِناَّ إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لاَحِقُونَ [وَيَرْحَمُ اللهُ الْمُسْتَقْدِمِيْنَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِيْنَ]، أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ).

 – Мўмин ва муслимлардан иборат бўлган эй диёр (қабристон) аҳли, сизларга салом бўлсин! Биз худо хохласа, (бир куни) сизларнинг ёнинггизга келамиз. (Биздан аввал ўтганларни ҳам, кейин ўтганларни ҳам Аллоҳ раҳмат қилсин). Аллоҳдан ўзимизга ҳам, сизларга ҳам офият тилаймиз.
(Муслим ва Ибн Можа ривояти)



Халқимизнинг имон-эътиқод, меҳр-оқибат, хайру саховат, одамийлик, ҳамжиҳатлик сингари эзгу хислатлари маънавий ҳаётимизни юксалтиришда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада мамлакатимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик тамойилларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг қонуний асосда мустаҳкамлаб қўйилганлигини қайд этиш лозим.
Мустақиллик йилларида давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида азалий урф-одат ва қадриятларимизни қайта тиклаш, муқаддас динимизни, азиз-авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, уларнинг қадамжоларини ободонлаштириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди.
Имом Бухорий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Исо Термизий, Баҳоуддин Нақшбандий мажмуалари, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Ҳазрати Имом қадамжолари каби муқаддас масканларда катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Бугунги кунда бундай обидалар юртимизнинг энг файзли ва табаррук гўшаларига айланди. Бундай хайрли ва савобли ишлар бугунги кунда ҳам изчил давом эттирилмоқда.(Матн: ЎзА)
Хусусан, Андижан вилояти Исбосган туманида жойлашган “ОҚМОЗОР ОТА”тубдан қайта реконструкция қилиниб, бугунги кунда унинг ўрнида ажойиб комплекс бунёд этилди.

воскресенье, 17 января 2016 г.

минг шукр....



                             МИНГ ШУКР!


                     О л л о ҳ ,  Сенсан ягона,
                     Ҳақ...Ўзингга минг шукр!
                     Бу Қуръонинг дурдона, 
                     Чин  сўзингга минг шукр!

                    Кун ва тунни яратдинг,
                    чиройлидир кенг олам,
                    Қаро тундан сақлган
                    кундузингга минг шукр!
                                           
                    Е т т и   қат осмон аро
                    бепоёндир   к о и н о т ,
                    Шуъла сочган ой, қуёш,
                    юлдузингга минг шукр!

шифовахш уруғлар

ШИФОБАХШ УРУҒЛАР

 Қовоқ уруғи
 Қовоқ уруғининг фойдасини билмаган кишининг ўзи бўлмаса керак. Ёғлилик даражаси юқори бўлганлиги сабабли мазаси оғизга ёқади. Фойдаси эса бир қанча.
 Таркибидаги кукурбитин заҳри гижжа ва қуртларни нобуд қилади. Бунинг учун 5-6 ош қошиқ қовоқ уруғни
 устки пўстлоғидан тозалаб (мағзидаги целлофан сифат пўстлоғини олиб ташламанг), ҳовончада эзинг. Кейин бироз сув ва таъбга кўра асал қўшиб, бўтқа ҳолига келгунча аралаштирманг. Аралашмани эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқдан 1 соат давомида енг. Таъсир даражасини ошириш учун 3 соатдан сўнг ични юмшвтувчи дамлама ичинг. Муолажани 2-3 кунлик танаффус билан такрорлашингиз мумкин.

пятница, 8 января 2016 г.

хийла-ю

                                                             ҲИЙЛА..Ю,
                                                      НАЙРАНГ БИЛАН

                                                  Неки иш қилмоқдамиз,
                                                  ҳийла..ю, найранг билан,
                                                  Б ў я б   оддий қоғозни
                                                   неча юз хил ранг билан!                                      

                                                  Гапларимиз ҳам ёлғон,
                                                  қуруқ ваъда..ю, лофлар,
                                                  Сўзлагаймиз беибо,
                                                   кулгили оҳанг билан!

                                                  Меҳр..оқибатлар ҳеч
                                                  кўнгилда йўқ, ажабо,
                                                  Юракларимиз қотди
                                                 метин ёки санг билан! 

замон

ҚАНДАЙИН  ЗАМОН?


Ҳужжат қоғозларга тўлди папкалар,
Ҳужжат қилолганнинг бахти ҳам кулар,
Яқинда одаммас қоғоз гапирар,
Айтинг-чи, асримиз қандайин замон?

Ҳар битта дарс учун ҳужжат нечалаб,
Ёзилар қоғозлар кундуз-кечалаб,
Тонналаб ёзилар эмас пичалаб,
Айтинг-чи, асримиз қандайин замон?

Врач  қабулига кирсанг агарда,
Даволамай туриб қоғоз ёзганда,
Қилмангиз ҳеч асло уларга зарда,
Айтинг-чи, асримиз қандайин замон?