Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 15 сентября 2015 г.

саховат уйида

КЕКСАЛАРНИ  ЭЪЗОЗЛАШ ЙЎЛИДА
Юртбошимиз бу йилни кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилгани барчага маълум.  Бу шунчаки бир давлат қарори деб қарамаслигимиз керак.  Бу гапнинг замирида, юртимиздаги барча ташкилот ва жамоалар фаолиятида  катта ўзгаришлар қилиш нияти ётибди. Бу гапни шунчаки давлатнинг бир қарори деб қабул қилсак  бу улуғ ниятга нисбатан бефарқларча муносабатда бўлган бўламиз. Бу қарорни нафақат жамоалар балки ҳар бир инсон қўлдан келганча нимадир қилиш билан жавоб бериши жоиз.


Суратда шоир ва носир Ғани Мажид  ўз ташкил қилган жамоа билан келган махалла фахрийларни табриклаб турибди


Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари ва Андижон давлат университети қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби ҳам бу ниятга ўз муносиб амалий фаолият билан жавоб бериш ниятида Андижон адабий гурунггига келаётган санъаткорлар: ҳофизлар ва бошқа санъаткорларни алоҳида бир гуруҳ қилиб, эъзозлаш йилига “Эъзоз” номли даста ташкил қилиши ижодкорларга ўзига хос ижод йўлини очиб берди.

 Энди шоирлар ўз шеърлари билан бу дастада қўшиқбоп шеърлари билан қатнашса, ҳофизлар ўзларининг санъатлари билан элга ўз муносиб ҳизмат қилишига имкон яралди.
Бу хайрли таклифни тўғри тушунган ва унга хомийлик қилишни ният қилган “Чўлпон” жамғармаси бу ниятни амалга ошишида катта жонбозлик қилаётгани юртбошимиз ниятига амалий жавоб беришнинг ёрқин нишонасидир. Бу хайрли таклифни тўғри тушунган мамлакатимиз Олий Мажлиси ҳузуридаги  нодавлат, нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси танловда муносиб деб топиб алоҳида грант ажратиши бу ниятни янада дадил қадамлар билан жорий қилишга йўл очди.
Бу ниятнинг амалий ижроси сифатида мустақиллик байрами арафасида Андижон тумани Шарқ юлдузи маҳалласи “Чўлпон” гузарида аҳоли олдида катта концерт берилган бўлса куни кеча кекса ва ёлғиз отахон ҳамда онахонларнинг “Саҳоват” уйида ўз санъатлари билан кексаларни эъзозлаб канцерт бериши ниятнинг ҳаётий ифодаси деб қараш мумкин.
Чўлпон гузарида ерлик аҳоли бу тадбирни зўр қизиқиш билан кутиб олган бўлса, “Саҳоват” уйи ходимлари ташаккурномалари билан миннаддорчилик билдирдилар. Саҳоват уйининг директори Дурдона Алимова миннаддорлигини қайта-қайта айтиб санъаткорларни кузатиб қўйди. Томошабинлар эса даста ижросидаги куй қўшиқлардан илҳомланиб концертда чиқиб ўзларининг қўшиқлари билан қатнашдилар.


 Суратда Саховат уйининг директори Дурдонахон Алимова ўз миннаддорчилигини билдирмоқда
Айниқса кўзи ожиз қариялардан Ғайрат Жалилов ва Муродали Қодировларнинг чиқишлари қатнашчиларнинг гулдурос қарсаклари билан олқишланди.
Бу хайрли ишларни қўллаб вилоятнинг бош газетаси “Андижоннома” “Эъзоз” дастасининг дастлабки концертини эълон қилиб қутлаган бўлса интернет орқали уч марта концерт тўғрисида мақолалар суратлари билан эълон қилинди.
“Эъзоз” дастаси иштирокчилари кўп йиллар санъат соҳасида фаолият олиб бориб ҳозирда кексалик гаштини суриб юрган кекса санъаткорлардир. Уларга ҳеч қандай моддий манфаат бўлмаса ҳам юрагидаги санъатга бўлган муҳаббат, юракларидаги ғайрат ва шижоат уларни бирлаштирди деса бўлади. Дастани ташкил қилишда жонбозлик қилган шоир ва носир Ғани Мажид ҳам санъаткорларнинг санъатидан илҳомланиб ёшликдаги созандалигини яна ёдга олиб чанг чалиб созанда сифатида иштирок этаётган бўлса ўз шеърлари билан хофизларга янги қўшиқлар ёзиб муносиб хисса қўшмоқда. Кекса санъаткор, кўп йиллар ижодий жамоаларни бошқарган Маҳаммаджон Юсупов дастани ижро маҳоратини оширишда бадиий раҳбарлик қилаётган бўлса, таниқли режиссёр, драматург ва шоир Одилжон Худойбердиев даста дастурларини тузиш ва олиб боришни ўз зиммасига олган.

Суратда драматург шоир Одилжон Худайбердиев янги латифасини профессор Абдуқодир Саттаров ва Ғани Мажидларга айтиб бермоқда

Қаҳрамонжон Хўжаев даста мусиқаларини чиройли бўлишини назорат қилиб бормоқда. Дастада мунтазам иштирок этаётган Икромжон Муллажонов, Аъзамжон Ашуров, Дилшодбек Эргашев, Эргашбой Усмонов, Аҳмаджон Абдуқодиров, Орзубой Мамажонов, Бобиржон Қўлдашев, Кимёхон Сайдолимова, Қизлархон Сайдолимова, Зуҳрахон Азимова, Инъомжон Собиржонов, Абдужаббор Юсупов, Комилжон Чўтибоев, Зайнобиддин Ашуров. Одилжон Хўжаев каби санъаткорлар дастанинг ҳар бир машғулоти учун ўз оилавий юмушларидан ҳам воз кечиб, вақтларини аямай машғулотларга келишини бир ўзига хос фидоийлик деса бўлади. Бундай фидоийликни тўғри тушунмаган, уларни қўллаб-қувватламаган инсонни юртбошимизнинг ниятини тушунмаган инсон дейишга ҳақлимиз.
“Эъзоз” дастаси ҳеч қандай моддий асосга қурилмаган бўлса ҳам инсонлар фидоийлига асосланган экан, унинг умри боқий бўлиши шак-шубҳасиз. Бугун қайсидир санъаткор моддий манфаат кутиб бошқа йўлларга кириб кетаётган бўлсада фидоий инсонларнинг фидоийлиги барҳаёт ва у йиллар оша давом этижак деб айта оламиз.

--Андижон адабий гурунгги ва унинг бир бўлими бўлиб шаклланаётган “Эъзоз” дастаси келгусида ўз фаолиятларини ижодий дисклар, ижодий тўпламлар қилиб тарихга мухрлашни режалаштириб туришибди, -- дейди бу ижодий жамоанинг раҳбари Ғани Мажид. – биз энг муҳими фидоий инсонларни ижодий ва дўстона бирлаштирдик. Бу ўзига хос ирмоқлар бирлашиб катта дарё ҳосил қилишига ишонамиз. Ижодкорларнинг ҳамкорлиги катта куч. Эртага ҳали даврамизга қелиб қўшилмаган ижодкорлар ҳам келишларига ишончим комил. Бу ўзига хос норасмий, нодавлат, янги шаклланган жамоа халқ маънавий ҳаётига улкан таъсир этиши мумкин. Ҳар бир учрашув ва тадбиримиздан кейин янги-янги ижодкорларнинг келиб қўшилишлари фикримизни тасдиқлаб турибди.
 Биз ўзига хос норасмий, нодавлат бу фидоийлар жамоасининг келгуси парвозида омадлар тилаб қоламиз. Ижодкорларнинг хайрли ишлари бардавом бўлсин! Фақат ўз манфаатини ўйлаган инсондан ҳеч нарса кутиб бўлмайди. Зеро келажак фидоий ижодкор инсонлар қўлида эканини тарих кўп бор исбот этган.
Ғ. Ҳакимов, Андижон тумани Оқ ёр коллежи ўқитувчиси.

А.Саттаров –рухшунос олим

Комментариев нет:

Отправить комментарий