БЕЗИЛЛАШ
ёки АЛЛЕРГИЯ.
Аллергия артоф муҳитнинг аллергенлар деб аталувчи баъзи
омиллари (кимёвий моддалар, микроблар ва уларнинг ҳаёт фаолиятида ҳосил
бўладиган маҳсулотлар, озиқ-овқатлар) таъсирига организмнинг ўта сезгир бўлиши.
Шунингдек, инсон вужудининг ўз
тўқималари таркибларига сезгирлиги ошиб кетиши кўринишида реакцияси ўзгарган ҳолати. Унинг асосида
тўқималар зарар кўриши билан кечадига иммунитет ётади.
Аллергик касалликлар қадимдан маълум. Баъзан
одамлар айрим овқат маҳсулатларини истеъмол қилганда меъдасининг фаолияти
бузилиб, баданига эшамек тошишини Буқрот (мил. авв. 5-4 аср), баъзиларнинг гул
исидан тумов бўлишини Жолинус ёзиб кетган.
Экзоген
аллергенлар: организмга турли йўллар билан тушиб, аъзо ва тизимларнинг
зарарланишига сабаб бўлиши мумкин. Булар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: биологик
аллергенлар-микроблар, вируслар, замбуруғлар, гелминтлар, зардоб ва вакцина
препаратлари. Талайгина микроблар аллергия билан бирга давом этадигак касалликлар (сил,
бруцеллёз, ич терлама ва б.) ни келтириб чиқаради. Авж олиб бориши аллергияга
кўпроқ боғлиқ бўлган касалликлар одатда юқумли аллергик хасталиклар деб
аталади. Бундай хасталиклар тарқалишига кўпинча одамнинг бадан териси, нафас
йўллари, оғзи ва ичагида бўладиган микроорганизмлар ҳам сабаб бўлади.
Дори аллергенлари: амалда ҳар қандай дори
препарати аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Антибиотиклар, витаминлар, навокаин
ва В витамин препаратлари ишлатилганда аллергик реакциялар кўп учрайди.
Бошқа дориларга қараганда пенициллин
аллергияга кўпроқ сабаб бўлади, баъзи ҳолларда ўлимга олиб боради. Шунинг учун
шифокорлар тавсия этмаган дорини ишлатиш мумкин эмас.
Уй рўзғор
аллергенлари: булар орасида уй
чанги-гилам, кийим-кечак, кўрпа-тўшаклардан чиқадиган чанг, зах уйлар девори
пайдо бўлган моғорлар, уйда учрайдиган суварак, капалак, қушғозчалар сингари
ҳашоратлар, ҳайвон жунлари асосий роль
ўйнайди. Кир ювишда ишлатиладиган эритмалар ҳам аллергияга сабаб бўлиши мумкин.
Уй-рўзғор аллергенлари кўпроқ нафас йўллари касалликлари (бронхиал астма, аллергик
тумов)ни келтириб чиқаради.
Ўсимлик
аллергенлари: баъзи ўсимликлар гулининг чанги аллергик тумов, конъюктив ва
бошқа хасталикларга сабаб бўлади.
Озиқ-овқат
аллергенлари: жуда кўп озиқ-овқат маҳсулотлари аллерген ролини ўйнаши мумкин.
Сут, тухум, гўшт, балиқ, помидор, цитрус мевалар, шоколад, қулупнай ва бошқалвр
аллергияга сабаб бўлади. Аллергияни чақирадиган маҳсулотлар организмга
тушганида аллергик реакциялар бир неча дақиқадан кейиноқ бошланиши мумкин.
Масалан: сутга нисбатан аллергия бўлса, сут ичилганидан бир неча дақиқадан кейин одам
қайт қилиб, тўсатдан ичи сурилиши, кейинчалик бадан қичишуви, иситма чиқиши
каби аллергия аломатлари кўринади.
Болалар озиқ-овқат аллергияси
бошланишига ҳаддан кўп овқат еб қўйиш сабаб бўлади. Озиқ-овқат аллергенлари кўпинча болаларда
диатезлар бошланишига олиб келади.
Саноат аллергенлари:
кимё саноатида ишлаб чиқариладиган жуда
кўп маҳсулотлар, ҳатто пардоз буюмлари ва бошқа
талайгина моддалар аллерген бўлиши мумкин. Ўз табиатига кўра, булар ҳар
хил аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Касб-корга алоқадор контакт
дерматитлар деган тери касалликлари шу
реакциялар орасида асосий ўринни эгаллайди. Иссиқ, совуқ, механик таъсиротлар
сингари физик омиллар алоҳида аллергенлар гуруҳини ташкил этади. Шулар таъсири
остида организмда маълум моддалар пайдо бўлиши, аллергияни келтириб чиқаради. Аллерген организмга тушганида бунга жавоб
ўзига хос ёки бошқа аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин. Аллергик касаллик
билан оғриган беморда қуйидаги аломатлар пайдо бўлади. Қичима, тошма, экзема,
ринит (бурун шиллиқ пардасининг
яллиғланиши, кучли кўз ёши ажралиб чиқиши, айрим тўқималарнинг шишиши),
аллергик астма, айрим ҳоларда меъда-ичак реакциялари: қусиш, қоринда оғриқ, ич
кетиши юзага келади. Аллергик касалликлар билан оғриган беморларни фақат
шифокор даволайди, даво сабабчи аллергендан ҳоли қилиш ҳамда унинг ўша
аллергенга сезирлигини пасайтиришга қаратилади.
Организмнинг ҳимоя реакцияларини қуватлаб
туриш учун эса касалланган тишлар, бурун-томоқ касалликлари, бронхит,
холецистит ва бошқа яллиғланиш касалликларига даво қилиб, уларни бартараф этиш
зарур. Меъда-ичак ишининг равон бўлиши
овқат аллергиясининг олдини олишда муҳим роль ўйнайди. Кўкрак сути берилмай,
сунъий овқатлар билан боқиладиган болаларда турли аллергик касаллилар кўпроқ
учрайди, шунинг учун гўдакларни эмизиб боқишга катта аҳамият бериш керак. Катталарда меҳнат қилиш
ва дам олишни тўғри йўлга қўйиш жуда муҳим.
Табобат усулида
даволаш:
·
Қорағат (қора смародина) барги,
итузум новдалари ва капалакгулдан 100 грдан олинади. Шу йиғмадан 2 ош қошиғини
кечқурун термосга солиб, устига 2 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига
4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин, ярим стдан ичилади.
·
Оддий бодрезак пўстлоғидан 75 гр,
иттикандан 100 гр, бўймадарондан 75 гр олинади. Шу йиғмадан 2 ош қошиғини
кечқурун термосга солиб, устига 2 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига
4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин, ярим стдан ичилади.
·
Оддий бодрезак пўслоғидан 2 ош қошиғи устига 1 ст қайноқ сув
қуйиб, паст оловда 20 дақиқа қайнатилади ва ярим соат дамлаб қўйилади. Сўнгра
сузиб, олдингни миқдорига етгунча озроқ қайноқ сув қўшиб, кунига 2 маҳал
овқатдан кейин ярим стдан ичилади.
·
Оддий четан меваси ва газандадан
100 грдан, қончўпдан 75 гр олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга
солиб, устига 3 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан
30 дақиқа олдин, 150 грдан ичилади.
·
Қулмоч ғуддаси майдаланганидан ё чой қошиқ
иттиканак ўтидан қўшиб, устига 0,75 ст қайноқ сув қуйиб, ярим соат дамлаб
қўйилади. Шу йиғмадан 1 маҳал кечқурун ётишдан
олдин иссиқ ҳолда ичилади.
·
Капалакгул ва бўймадарондан 75 гр,
ловия қўзоқларидан 100 гр олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга
солиб, устига 3 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан
30 ярим соат олдин, 150 грдан ичилади.
·
Кўка (оққалдирмоқ) ўсимлигининг
гулғунчаларидан эрта баҳорда олиб қуритилади, сўнгра толқони қилиб қўйилади.
Ҳар куни 3 дақиқа қайнатиб, 12 гр истеъмол қилинади. Агар кўка толқонига ўрик мағзи толқони тенг миқдорда қўшиб, шу
қоришмадан дамлаб, бир неча кун 3 маҳалдан истеъмол қилинса, даволаш самараси янада ошади.
·
Қирқбўғиннинг қуритиб майдаланган ўтидан 20 гр
олиб, устига 1 ст қайноқ сув қуйиб, 1 соат дамлаб қўйилади. Кунига 3 маҳал
овқатдан кейин ярим стдан ичилади.
·
Капалакгул, итузум ва иттиканак
ўтларидан тенг миқдорда олиб, аралаштирилади ва 1 ош қошиғи устига 1 ст қайноқ
сув қуйиб, бироз дамланади. Сўнг кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.
·
Қариқиз илдизи ва қоқиўт
илдизларидан тенг миқдорда олиб, ҳовончада
эзиб аралаштириб, 2 ош қошиғи
устига 3 ст сув қуйилади ва бир кеча кун дамлаб қўйилади. Эрталаб 10 дақиқа
қайнатиб, яна 10 дақиқа дамлаб, кунига 5 маҳал овқатдан олдин ва кечқурун ярим
стдан ичилади.
Фойдаланган
адабиётлар:
“Халқ табобати” Хазинасидан
жавоҳирлар.
Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари ,профессор
Абдуқодир
Нурмухаммад ўғли Саттаров
Мурожаат учун телефон:+998-91-611-0-611
Комментариев нет:
Отправить комментарий