Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 29 сентября 2015 г.

устозларга

 Қўлимга каламни ушлатди илк бор,

        Шу ондан калбимда бошланди бахор,

        Ундан-да буюкрок, улуғрок ким бор,

         Устозим, устозим, Сизга минг таъзим




Ассалому-алайкум ҳурматли устозлар ва мурабийлар!

Мен сизларни касб байрамларингиз ила муборакбод этаман.Аввало сизларга хайирли ишларингизда мехр-мухаббат  мадаткор бўлишини ОЛЛОХимдан сўрайман.

Хаммангизга сихат-саломатлик ва оилавий бахт тилаб қоламан деб сизларга хурмат ва эхтиром ила

Абдуқодир Саттаров

вторник, 15 сентября 2015 г.

саховат уйида

КЕКСАЛАРНИ  ЭЪЗОЗЛАШ ЙЎЛИДА
Юртбошимиз бу йилни кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилгани барчага маълум.  Бу шунчаки бир давлат қарори деб қарамаслигимиз керак.  Бу гапнинг замирида, юртимиздаги барча ташкилот ва жамоалар фаолиятида  катта ўзгаришлар қилиш нияти ётибди. Бу гапни шунчаки давлатнинг бир қарори деб қабул қилсак  бу улуғ ниятга нисбатан бефарқларча муносабатда бўлган бўламиз. Бу қарорни нафақат жамоалар балки ҳар бир инсон қўлдан келганча нимадир қилиш билан жавоб бериши жоиз.


Суратда шоир ва носир Ғани Мажид  ўз ташкил қилган жамоа билан келган махалла фахрийларни табриклаб турибди


Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари ва Андижон давлат университети қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби ҳам бу ниятга ўз муносиб амалий фаолият билан жавоб бериш ниятида Андижон адабий гурунггига келаётган санъаткорлар: ҳофизлар ва бошқа санъаткорларни алоҳида бир гуруҳ қилиб, эъзозлаш йилига “Эъзоз” номли даста ташкил қилиши ижодкорларга ўзига хос ижод йўлини очиб берди.

воскресенье, 13 сентября 2015 г.

тилло қовоқ

ТИЛЛА  ҚАВОҚ  ЁКИ  ДОРИХОНАНИНГ “МИТТИ” МЎЖИЗАСИ .

Қовоқ бўлар форслар тилида каду,
Иккинчидир хўлу совуқликда у.
Меъда ичра ҳазм бўлар тўхтамай,
Ёқимли хилт пайдо қилади,хай-хай.
Сафро хилтин тандан йўқотар беранж,
Аммо кўп йеилса қўзғатар қўланж,
Қўланж иллатини тезда айлар кам.
Хом қовоқдан олиб ейилгани дам,
Ўткир табибларлардан кўплари дейди,
“Чанқоқ қолур кимки кўп қавоқ ейди”
Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ ҳисобланади. Хўш, қовоқнинг фойдаси нимада?

    Қовоқ. Ўзбекистоннинг хамма туманларида экилади. Қовоқ бир йиллик, поясининг узунлиги 4-5 м га етадиган ўсимликдир. Пояси қиррали, дағал тукли, гажаклари ёрдамида осилиб ўсади. Барги йирик юраксимон, чуқур бош бўлакли дағал тукли бўлиб, гуллари сариқ, хиди ёқимли, бир жинсли бўлиб, эркак гуллари барг қўлтиғида тўп-тўп, урғочи гуллари эса якка-якка холда жойлашган. Меваси йирик, кўп уруғли, серўт ва ширали, турли шаклдаги хўл мева бўлиб, июнь, август ойларида гуллайди, меваси август, сентябрь ойларида пишади.
Ўсимлик ёввайи ҳолда учрамайди.Уни эрамизга қадар уч минг йил муқаддам Мексикада маданийлаштирилган.Қавоқ Амерка қитқасидан ХV фойдалана бошланган.

вторник, 1 сентября 2015 г.

аллергия

                                    БЕЗИЛЛАШ   ёки    АЛЛЕРГИЯ.


     Аллергия артоф  муҳитнинг аллергенлар деб аталувчи баъзи омиллари (кимёвий моддалар, микроблар ва уларнинг ҳаёт фаолиятида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, озиқ-овқатлар) таъсирига организмнинг ўта сезгир бўлиши. Шунингдек, инсон  вужудининг ўз тўқималари таркибларига сезгирлиги ошиб кетиши кўринишида  реакцияси ўзгарган ҳолати. Унинг асосида тўқималар зарар кўриши билан кечадига иммунитет ётади.
  Аллергик касалликлар қадимдан маълум. Баъзан одамлар айрим овқат маҳсулатларини истеъмол қилганда меъдасининг фаолияти бузилиб, баданига эшамек тошишини Буқрот (мил. авв. 5-4 аср), баъзиларнинг гул исидан тумов бўлишини Жолинус ёзиб кетган.