Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров:
Табрик
Ассалому-алайкум
ҳурматли ака-укалар, опа-сингиллар, дўсту-биродорлар! Меҳнат ҳаёт қонуни эканини болалигиданоқ билиб олган,нон
пешона тери билан
ундирилишини ёшлигиданоқ тушинган одам жасоратга қодирдир. Чунки, зарур кун ва
соатда у жасорат кўрсатишга ўзида ирода ҳам ва бунга куч ҳам топа олади.
Шундай экан мен барчангизни кириб келаётган 1-Май Халқаро Меҳнаткашларнинг байрами
ила муборакбод этаман!
Барчангизга
сиҳат-саломатлик,тинч-тотувлик тилаш билан бирга барча туғулажак фарзандларимиз ҳар томонлама камол топишини истайман!
Сизларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила,
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Жахон
мехнаткашларин бирдамлик куни –биринчи Май,
Бир-бирига
ҳамкору,ҳамдамлик куни –биринчи Май!
Уларнинг
мақсадлари,орзу,умидлари бир,
Дунёда тинчлик
бўлсин,ёрдамлик куни-биринчи Май!
Фақат Биринчи Майдан
умидвор эмаслар,
Ҳар доимо,ҳар куни ҳар
дамлик куни-бу Май!
Озодлик ,тарақиёт
инсоният тилаги,
Мана шулар
кифоя,хуррамлик куни-бу Май!
Ҳар миллату элатнинг
тантаналари бисёр,
Лек дунёда
ягона,байрамлик куни-бу Май!
Наврўзи олам билан
Майнинг нуфузи бошқа,
Яшариш ва яшнатиш
,кўркамлик куни-бу Май !
Қодирий байрамларнинг
шайдоси ва адоси,
Дунёда энг ягона
ўктимлик куни –бу Май !
Комментариев нет:
Отправить комментарий