Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 6 февраля 2015 г.

Қулупнайнинг фойдалари


Қулупнайнинг фойдалари

Халқ табобатида қулупнайнинг мевалари ҳўллигича ёки қоқи ҳолида, меваларининг суви, барглари ва илдиз поялари жигар, меъда-ичак йўли, сийдик чиқариш системаси касалликларида кўп ишлатилади, иситма касалликларида ва одам заҳарланиб қолганида терлатадиган восита сифатида қўлланилади. Қулупнай камқонлик, ревматизм, подагра ва бошқа бир қанча касалликларда буюрилади.
Бадан терисига доғ тушганида, сепкил ва ҳуснбузарларни йўқотиш учун мевалари ва янги олинган суви бадан сиртига ишлатилади.

Қулупнай мевалари ва баргларидан сувда экстракт тайёрлаб, буни оғиз ва томоқни чайиш, йирингли яра ва жароҳатларга, бадан қичишишига қарши даво сифатида ишлатилади.
Қулупнай меваси тананинг қариш жараёни олдини олади, киши умрини узайтиради, қон босимини туширади.
Бўғим оғриқлари, қабзият, гипертония касаллиги, атеросклерозда мевалари буюрилади, улардан гижжаларни туширишда ҳам фойдаланилади.
Қулупнайни шакар билан аралаштириб истеъмол қилиш гастрит касаллигини даволайди (қандли диабет билан оғриган беморларга шакарли қулупнай тавсия этилмайди).
Қулупнай қоқисининг қайнатмаси терлатадиган ва сийдик ҳайдайдиган восита сифатида қўлланилади, илдизи ва илдиз поясидан тайёрланган қайнатма қон кетишини тўхтатади, ични қотиради.
Қулупнай илдиз пояси ва баргининг қайнатмаси жигар, ўт йўллари ва буйракдаги қум ва тошларни эритишга ёрдам беради ва тош ҳосил бўлишининг олдини олади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий