Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар
Уйқусизлик,
соатлаб компьютер олдида ўтириш кўзни толиқтириб, қовоқ терисида шиш пайдо
бўлишига ва юзнинг сўлғин кўринишига сабаб бўлади. Бу ҳолатга эътиборсизлик эса
кўз атрофини майда ажинлар қоплашига олиб келади.
Шу боисдан ҳам кўз парваришига жиддий эътибор
қаратиш лозим.
Қуйида кўз парваришига оид уй шароитида ҳам
фойдаланиш мумкин бўлган баъзи тавсияларни бериб ўтмоқчимиз.
Кўз ва қовоқ терисига сут ҳамда мойчечак, ялпиз,
петрушка, укроп, бўтакўз ўсимликлари ёрдамида тайёрланган дамламалардан компресс
қилиш фойда беради. Пахта бўлаги дамламада ҳўлланиб, қовоқ терисига 5-10 дақиқа
қўйилади. Бу компресслар кўзлар яллиғланиб, қизарганда ҳам фойдалидир.
Юзингизга ниқоб қўйганингизда кўз терисига хом
картошкани қирғичдан ўтказиб ёки паррак қилиб кесиб қўйинг.
Қовоқлари шишган бўлса, бир чойқошиқ сметана ва
бир чойқошиқ майдаланган петрушка аралашмаси 20-30 дақиқага кўз териси устига
қўйилади.
Хом картошкани қирғичдан ўтказиб, унга бир ош
қошиқ янги соғилган сут ва бир чой қошиқ ун қўшиб тайёрланган ниқобни 5-10
дақиқага кўзга қўйиш ҳам қовоқ терисидаги шишни қайтаришга ёрдам беради.
Кўз ваннаси. Махсус идишга (пиёла ҳам
бўлади) мойчечак, петрушка, ялпиз ёки чой солинади. Кўзингизни идиш қирига
қўйиб, 8-10 марта очиб юминг. Кўзларингиз пиёладаги суюқликка бевосита тегиб
туриши керак. Бу кўздаги чарчоқ ва шамоллашнинг олдини олади. Сўнг кўз билан
бир неча марта айланма ҳаракатлар қилинг. Муолажадан сўнг қовоқ терисига махсус
озиқлантирувчи крем суртинг.
Қовоқ териси жуда нозик, у осон чўзилади, бу эса
барвақт ажинлар тушишига олиб келади. Шунинг учун кўзга бўёқ воситалари, крем
суришда эҳтиёт бўлиш лозим. Ҳар куни кечқурун аччиқ чой дамламасида намланган
пахта бўлагини қовоқ териси устига ўн дақиқага қўйиш кун бўйи толиққан кўзлар
учун жуда фойдали. Бундан ташқари бодринг ёки помидорни доира шаклида кесиб,
20-30 дақиқа кўзга қўйилса ҳам самарали таъсир кўрсатади.
Соҳиба СУЮНОВА
т
Комментариев нет:
Отправить комментарий