Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 23 февраля 2015 г.

как похудеть

Как похудеть просто за 19 дней?


1. Первых 3 дня уменьшаем объем желудка. Едим 5-6 раз в день, порция -блюдечко, ложка-чайная.

2. Выполняем пункт 1 подключаем к этому 2-2.5л воды в день. Это еще 2 дня.

3. Выполняем пункт 1 пункт 2 к этому всему перебираем свой рацион. Отказываемся от вредной пищи. Ищем замену вредным продуктам. Уменьшаем кол-во сладкого, жирного, мучного. Блюда готовим на пару, тушим, варим или запекаем в духовке. (Это как минимум еще 7дней)
 4. Выполняем все предыдущие пункты и добавляем к ним спорт. За сутки вы должны в общем уделить спорту хотя бы час. (можно пол часа утром, пол часа вечером или распределить как-то иначе этот час). Еще 7 дней.

воскресенье, 22 февраля 2015 г.

Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар

Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар


Уйқусизлик, соатлаб компьютер олдида ўтириш кўзни толиқтириб, қовоқ терисида шиш пайдо бўлишига ва юзнинг сўлғин кўринишига сабаб бўлади. Бу ҳолатга эътиборсизлик эса кўз атрофини майда ажинлар қоплашига олиб келади.
Шу боисдан ҳам кўз парваришига жиддий эътибор қаратиш лозим.
Қуйида кўз парваришига оид уй шароитида ҳам фойдаланиш мумкин бўлган баъзи тавсияларни бериб ўт­моқ­чимиз.
Кўз ва қовоқ терисига сут ҳамда мойчечак, ялпиз, петрушка, укроп, бўтакўз ўсимликлари ёрдамида тайёрланган дамламалардан компресс қилиш фойда беради. Пахта бўлаги дамламада ҳўлланиб, қовоқ терисига 5-10 дақиқа қўйилади. Бу компресслар кўзлар яллиғланиб, қизарганда ҳам фойдалидир.
Юзингизга ниқоб қўйганингизда кўз терисига хом картошкани қирғичдан ўтказиб ёки паррак қилиб кесиб қўйинг.

воскресенье, 15 февраля 2015 г.

nok

Нок ТУШКУНЛИККА, ХУРМО БЎКОККА КАРШИ


Соғлом организм ўз-ўзини бошқариш каби ажойиб хусусиятга эга бўлади. Агар бирор-бир ходиса  рўй берадиган бўлса, у дарҳол бу ҳақда бизга хабар беради. Бунда организмимизга яқиндан ёрдам бериш учун, жиддий касалликларни олдини олиш мақсадида у бераётган сигналга вақтида эътибор бериб, зудлик билан керакли чораларни кўришдир.
Нок тушкунликка қарши

воскресенье, 8 февраля 2015 г.

оқ от

Абдулла Орипов                          
 Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

Оқ от

Навоий “Хамса”ни тугатди ёзиб,
Қутлашга йиғилди аркони давлат.
Байқаро айрича ҳурмат кўргазиб,
Оқ отин минишга айлади даъват.

Лекин узр деди шоири даврон,
Балки бу ҳолни у  кибр деб билди.
Шунда секингина лутф этди Султон:
-Буни отнинг ўзи илтимос қилди…



пятница, 6 февраля 2015 г.

Қулупнайнинг фойдалари


Қулупнайнинг фойдалари

Халқ табобатида қулупнайнинг мевалари ҳўллигича ёки қоқи ҳолида, меваларининг суви, барглари ва илдиз поялари жигар, меъда-ичак йўли, сийдик чиқариш системаси касалликларида кўп ишлатилади, иситма касалликларида ва одам заҳарланиб қолганида терлатадиган восита сифатида қўлланилади. Қулупнай камқонлик, ревматизм, подагра ва бошқа бир қанча касалликларда буюрилади.
Бадан терисига доғ тушганида, сепкил ва ҳуснбузарларни йўқотиш учун мевалари ва янги олинган суви бадан сиртига ишлатилади.

понедельник, 2 февраля 2015 г.

Буйракни ишдан

Буйракни ишдан чиқарувчи 15 одат


Буйракнинг 20 фоизи ишласа ҳам, меъёрий ҳаёт кечириш мумкинлигини биласизми? Айнан шунинг учун ҳам ишдан чиқа бошлаган буйрак анча пайтгача ўз ҳолидан шикоят қилмайди. Баъзи одатларимиз буйракка талофат етказиши мумкин. Бироқ буйрак сизга ўз муаммосини айтганида, даволашга кеч бўлган бўлади.
Буйрагимиз жуда ажойиб орган. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали ишқорли балансни ушлаб туради.
Буйрак ҳақида қайғуриш соғлиғимиз ҳақида ташвиш чекишимизни англатади. Агар буйрагингиз соғлом бўлиб, сизга узоқ вақт хизмат қилишини истасангиз, қуйидаги рўйхатдан жой олган одатлардан воз кечинг.
1. Шакар сақловчи газли ичимликларга ўчлик
Япониянинг Осака университети ходимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, кунига икки ёки ундан кўп марта газли ичимлик ичиш буйрак касалликлари ривожланишига олиб келади. Тадқиқотда 12 минг нафар инсон иштирок этган. Газли сув кўп истеъмол қилган иштирокчиларнинг пешобида оқсил ошиб кетган. Бу буйрак зарарланганининг биринчи белгисидир.

мигрень нима?

мигрень



Оғриқ кўпчилик касалликларнинг субъектив белгиси ҳисобланади. Шу билан бирга оғриқ танада икки маънода мужассамлашади: биринчидан бу тананинг мунтазамлигига таҳдит солувчи хавфдан дарак берса, иккинчидан оғриқ мустақил равишда касалликка айланиши мумкин. Шунга кўра оғриқ ўткир ва сурункали шаклларга ажратилади. Ўткир оғриқ -асосан хавф белгиси бўлиб, ҳимоя белгиси ҳисобланади. Сурункали оғриқ – касалликдир. Шартли равишда 3 ойгача бўлган оғриқ - ўткир, ундан кўп давом этувчи оғриқ эса - сурункали оғриққа бўлинади. Кўпчилик бош оғриқлари сурункали оғриқ турига киради. Бош оғриғининг охирги халқаро таснифига кўра уни 100 дан ортиқ турлари фарқланади. Бош оғриғини халқаро таснифига кўра мигрень қуйидаги турларга бўлинади: 1) Аурасиз мигрень (оддий мигрень), 2) Аурали мигрень (классик мигрень), 3) мигреньдан олдин кузатиладиган доимий синдромлар (пароксизмал бош айланишлари, ўзгарувчи гемипарезлар), 4) асороатли мигрень: мигрень стасуси, мигреньли инсульт.