Страницы

понедельник, 18 июля 2016 г.

ангена ни даволаш

Ангина (тонзиллит) ва унинг давоси ҳақида

Ҳалқ орасида ангина деб таьрифланадиган касаллик тиббиётда тонзиллит номи билан юритилади.
Тонзиллит -юқумли касаллик бўлиб, кўпроқ А группасидаги бетта гемолитик стрептококк , шунингдек стафиллакокк ва бошқа микроорганизмлар томонидан чақирилади. Бунда томоқ муртаклари шу микроблар таьсирида яллиғланади. Турлари:ўткир ва сурункали,бирламчи ва иккиламчи.

Келиб чиқишига сабабчи омиллар:
1.Организм реактивлигининг ўзгариши .
2.Қовуқ қотиш (умумий ва маҳаллий)
3. Интоксикация( заҳарланиш)
4. Норационал овқатланиш.
5.Ноқулай меҳнат шароитлари.
Намоён бўлиши: бодомча безларида ,кўпроқ танглай безларида шиш ва оғриқ хисси ,ютинганда оғриқнинг зўрайиши, температура кўтарилиши, лоҳаслик ,бош оғриши .

Даволаш йўли 2 хил:
1.Консерватив (дори воситалари ёрдамида)
2.Хирургик.
Консерватив даво 1 йилда 2маротаба ўтказилади(баҳор ва кузда),агар касаллик тез-тез қайталаса, 4марта ўтказилади.
Дорисиз даво-рационал овқатланиш, витаминларга бой озиқ овқатлар истеьмоли, жисмоний машқлар.
Дори бн даволаш:
Тонзиллит асосан пенициллинлар гуруҳига кирувчи антибиотиклар ва макролидлар гуруҳига кирувчи антибиотиклар бн даволанади. Хусусан Амоксициллин (250,500мг) ёки Амоксиклав препаратлари (кунига 3маҳал ) ёки Эритромицин 250мг кунига 4маҳал ,клиндамицин 300мг кунига 3маҳал . Ва албатта даво курси 10 кундан кам бўлмаслиги шарт.
Маҳаллий даволаш-бодом безларини махсус доривор моддалар ёрдамида ювиш ёки ингаляция қилиш. (Хлорофиллипт суюқлиги, фурациллин эритмаси, Ингалипт спрейи ва ҳ.к. лар воситасида)
Физиотерапия муолажалари: бўйинга ультра фиолет нурлар .
Игна билан даволашнинг ҳам аҳамияти катта.

Хирургик даво консерватив давонинг 6 курсидан кейин ҳам ангинанинг қайталаниши давом этаверса ва касаллик декомпенсациялашган кўринишда ревматизм билан бирга келса ўтказилиши мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий